Ҳурматли Иброхим Умарович !


Download 85 Kb.
Sana18.01.2023
Hajmi85 Kb.
#1098218
Bog'liq
60 yosh yubileyga


Ҳурматли Иброхим Умарович !


Сизни мехнат фаолиятингизни 36 йиллиги ва таваллуд топган кунингизни 60 йиллик юбилейи муносабати билан филиалимиз жамоаси номидан муборакбод этамиз.
Сиз илк меҳнат фаолиятингизни 1982 йилда Тошкент Давлат Медицина Институтини тамомлаб Маргилон шахар санэпидстанцияси санитария бўлимида болалар ва ўсмирлар гигиенаси врачи лавозимидан бошладингиз. 1990-2000 йиллар мобайнида Охунбобоев тумани ДСЭНМида эпидемиолог, эпидемиология бўлими мудири, санитария бўлими мудири лавозимларида, 2001-2003 йилларда вилоят ДСЭНМ, 2003 -2006 йилларда Охунбобоев тумани ДСЭНМда бош врач, 2006-2010 йилларда шу туман ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудири лавозимида иш фаолиятингизни давом эттирдингиз.
2010 йилдан 2016 йилга қадар Республика Ўлат Карантин Ўта Хавфли Юқумли Касалликлар Муҳофаза Маркази Фарғона филиали ўлат эпидемиологияси ва бактериологияси лабораторияси мудири, 2016 йилдан хозирги кунга қадар эса филиал бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқдасиз.
Ҳурматли Иброхим Умарович! Сиз ўзингизни оқилона иш юритишингиз, ташаббускор-ташкилотчи, ишга талабчан, жонкуярлигингизни намойиш этиб келмоқдасиз. Йиллар давомида тиббиёт муассасаларининг хамда филиалнинг кадрлар масаласида илғор тажриба ва билимларингизни ёш авлодга беришга жиддий ёндашиб тиббиёт тизимида самарали ишларни амалга оширмоқдасиз .Шунингдек, водий вилоятларида эпидемиологик ва эпизоотологик ҳолатни барқарорлигини таъминлашда ўз хиссангизни қўшиб келмоқдасиз.
Сизнинг рахбарлигинигизда филиалимиз фаолияти кенгайиб иш хажми ортиб бормоқда, атроф-мухит тозалиги, ободончиликка бўлган эътибор барчамизни ўзаро ахиллик ва хамжихатлик мухитида ишлашга ва яшашга ундамоқда.
Хурматли Иброхим Умарович! 60 йиллик таваллуд айёмингиз билан бутун жамоа номидан табриклаймиз. Сизга хамиша сихат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт, халқимиз саломатлиги ва равнақи йўлида амалга ошираётган хайрли ва савобли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Download 85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling