УРУШ ШАРОИТИДА ЯРАДОРЛАРГА ВА БЕМОРЛАРГА ТЕРАПИЯ
ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТЙШ
Оммавий қирғин қуроллари ишлатиладиган ҳозирги замон уруш шароитида
ярадорларга ва беморларга терапия хизматпни ташкил этиш ахамиятли бўлиб,
у борган сари мураккаблашади. Чунки бунда терапевтик ёрдамга мухтож
бўлганларнинг аксарияти бевосита ана шу жанготар куроллар зарбига учраган
бўлади.
Бунда ўткир
нур касаллиги, захарли моддалар ва биологик куролдан
зарарланганлар, контузияга учраганлар, шунингдек
бир неча курол бирга
таъсир қилиб қанчадан-канча одамлар саросимага тушиб қолиб, ядро қуроли
портлашидан заҳарланганлар. Мавжуд маълумотларга кўра ўткир нур
касаллигига дучор бўлганларнинг 30 фоизидан кўпроғи терапия ёрдамига
муҳтож бўлар экан. Шубҳасиз, кимёвий ва биологик қуролдан жабр кўрган-
ларга терапия хизматини ташкил этиш яна ҳам мураккаб бўлади. Масалан,
заҳарловчи моддалар таъсирига учраган кишиларнинг 60—70 фоизига терапия
хизматини кўрсатиш учун атрофдагилар учун хатарлн бўлган ярадор ва
беморларни алоҳидалаб қўйиш зарур. Шу билан бирга кимёвий ва биологик
курол таъсирида жабрланганлардан кўпчилигининг устбоши ва баданини
тозалаш ҳам керак.
ДАВОЛАНИШГА МУҲТОЖ ЯРАДОРЛАР ВА БЕМОРЛАРНИ
САРАЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Аввалги урушлардан фарқ қилиб оммавий кирғин қуроллари ишлатиладиган
ҳозирги замон урушида қисқа фурсат ичида жуда кўплаб кишиларга терапия
хизматини кўрсатиш керак бўлади, вақтнинг ўзида- турли хил даражада
яраланган кўплаб кишиларни қабул қилишда уларни саралашнинг аҳамияти
катта. Даволанишга муҳтож ярадор ва беморлар батальон ва - алоҳида
батальонда (Омед В) хамда госпиталларда сараланди.
Саралашдан мақсад ярадор ва беморлардан бир вақтнинг ўзида бир хил тиббий
ёрдамга
муҳтож
бўлганларни,
сўнгра
бир
тиббий
босқичга
кўчириладиганларини ажратиб олишдир_Тиббий терапия хизмати учун
саралаш бирмунча янги вазифа. Чунки биринчи жаҳон урушида заҳарловчи
моддалар ишлатилганини ҳисобга олмаганда бу хизмат тури ҳали кўплаб
терапия ёрдамига мухтож кишиларни бир вақтда қабул қилиш тажрибасига эга
эди.
Тиббий саралаш қуйидаги қоидаларга асосан олиб борилади:
даставвал
бошкалар учун хатарли, алохида даволаниши, шунингдек уст-боши ва териси
тозаланиши керак бўлган кишилар сараланади. Булар: нурланишдан кучли
зарарланган, кимёвий ва биологик куролдан шикастланган,
юкумли
касалликларга учраган ярадор ва беморлардир. Улар тегишли даволаниш
муассасаларига алоҳида килиб ётқизилади. Қейинги саралаш усули ярадор ва
беморларни зудлик билан тиббий ёрдамга мухтож ёки муҳтож эмаслигини
аниқлашдан иборат. Бунда тиббий ёрдамга зарурати бўлмаган, кейинроқ
даволанса ҳам бўладиган ёки махсус тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим бўлган
(малакали
шифокорлар, асбоб-ускуна. таҳлилхона) ярадор ва беморлар
кейинги босқичга кўчириладилар. Энг кўп (30—50%) жабрланганларга
кечиктирмасдан ёрдам кўрсатиш керак. Булар қаторига
кучли нурланиш
олганлариинг учдан бир қисми, заҳарловчи моддалар ва биологик қуролдан
зарарланганларнинг учдан икки қисми ва баъзи рухий ва соматик
хасталикларга чалинган беморлар киритилади.