Қутириш касаллиги


Download 0.56 Mb.
Sana09.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#984415
Bog'liq
ҚУТИРИШ КАСАЛЛИГИ
10-mavzu, 02.boshlangich sinflarda matematikada , Pedagogika 2, Mavzu, 02.boshlangich sinflarda matematikada , 4, 5, kimyo xavfsizligi 1, 33-34 javoblari, 2-topshiriq (1), 3-AMALIY MASHG’ULOT (2), Чет тили ўқитувчилар ВМ-34 19-01-2022, Abduxalil aka, metodichka Android, 842f78e3215d9069a5c965930e2e1b7defd31c3f

ҚУТИРИШ КАСАЛЛИГИ

У
НИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН


НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ
Қутириш жуда хавфли вирус қўзғатадиган юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари кўпроқ баҳор ойларида кузатилади. Ана шундан келиб чиқиб, қуйида ушбу касалликнинг хусусиятлари, келиб чиқиши ва олдини олиш ҳақида маълумотлар бериб ўтамиз.
Қутириш асосан, ҳайвонлар ва одамларнинг касалланиши билан характерланади. Бизнинг шароитда унинг табиий манбаалари қарвсиз қолган уй ҳайвонлари, сичқонлар ҳисобланади. Касаллик ҳайвоннинг сўлаги орқали юқади. Қутириш касаллигини даволаш йўли ҳозирча топилмаган. Унга чалинган киши вафот этади.
Қутириш касали кўп ҳолатда итлардан юқади. Одамлар ўстасида қайд этилаётган қутиришнинг дастлабки кўринишлари билан боғлиқ холатларнинг ўртача 20 фоизи дайди итларга, 80 фоизи эса эгали итларга тўғри келади. Бу ит билан муомалада эҳтиёткорлик зарурлигини кўрсатади.
Касалликнинг инкубацион ёки яширин даври (14-15 кун), тугагач, касалликка чалинган ит жароҳатдан қолган чандиқни чайнайди, чунки у ерда оғриқ пайдо бўлади. Ит жуда безовталаниб, ҳар томонга югуради, эгаси чақирганда эътибор бермайди. Қоронғу бурчакларга яширинади, сабабсиз вовуллайди, иштаҳаси пасаяди, ютиниш ва нафас олишда қийналади. Ит сув шилдираши ва шамолдан қўрқади, узоқ масофага югуради. Йўлида учраган одам ва ҳайвонларни тишлайди. Оғзидан сўлак ажралиши кучаяди, ҳуриши бўғиқ бўлади, пастки жағи осилади. Кейин думи ва орқа оёқлари фалажланиб, касалликнинг 7-8 кунида ўлими кузатилади.
Касалланган уй ҳайвонлари - ит ва мушуклар атрофдаги одамлар учун катта хавф туғдиради. Қутириш вируси билан зарарланган ҳайвон сўлагида касаллик бошланишидан 10 кун олдин қутириш вируслари ажрала бошлайди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай тишлаган ҳайвон 10 кун давомида ветеринар кузатувида бўлиши шарт. Шу давр ичида агар ҳайвонда қутиришнинг бирор белгиси пайдо бўлмаса, ит тишлаган киши учун ҳеч қандай хавф йўқ. Агар шу ўн кун давомида унда қутириш касаллиги белгилари юзага келса, демак одам ҳаёти ҳам хавф остида қолади.
Қутириш касаллигининг яширин даври одамлардан 7 кундан 1 йилгача, кўпинча 20-60 кун бўлади. Яширин даврнинг давомийлиги, жароҳатнинг ҳажми, қандай ҳайвон тишлаганлиги, шунингдек, жароҳат ўрни қай даражада тозалаб ювилганлигига боғлиқ. Одамларда қутириш касаллигининг кечиши бошланғич, спастик-қўзғалиш, паралитик-фалажланиш босқичларида бўлади.
Касалликнинг бошланиш ҳолатида тишланган жароҳат чандиғи соҳасида увишиш, чумоли юргандек қитиқланиш, тишланган қўл ёки оёқни совуқдек сезиш ҳолатлари кузатилади. Бемор уйқусида безовта бўлади, кайфияти тушади, иштаҳаси бўғилиб, оғизи қурийди, кўнгли айнийди, қусади. Касалликнинг 2-3 кунида иккинчи босқич бошланади. Ҳаво етишмаслиги, ютинишнинг қийинлашиши, кучли оғриқ сезиш кузатилади. Тана ҳарорати 39-40 даражага кўтарилиб, оёқлар фалажланиб, охир-оқибат бемор вафот этади. Касаллик 5-9 кун давом этади.
Қутириш касаллигини даволаб бўлмайди, фақат эмлаш йўли билан қутирган ит тишлаган кишининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. 1885 йилда француз олими Луи Пастер биринчи бўлиб вакцина орқали эмлаш йўли билан организмда қутиришга қарши иммунитет пайдо қилиб, касалликнинг олдини олишга йўл очган. 
Ҳайвонлар тишлашидан жабрланганларни қутириш касаллигига чалинишини олдини олишнинг бирдан-бир йўли - махсус вакцина билан тўлиқ ва ўз вақтида эмлаш курсини қабул қилиш ҳисобланади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда жароҳат тоза сув билан совун ёрдамида ювилса, вируслар нейтралланади ва йўқолади. Бундай ювиш 3 кун давом эттирилади. Жароҳат атрофига йод суркаб, стерил антисептик боғлам қўйилади. Уч кунгача тишланган жароҳат атрофини кесиш ва тикиш мумкин эмас.
Қутиришга қарши эмлаш курсини олиш пайтида шифокорларнинг барча кўрсатма ва маслаҳатларига қатъий риоя этилиши шарт. Қутириш касаллигининг олдини олиш учун биринчи навбатда дайди, эгасиз ит ва мушукларни йўқотиши, уй ҳайвонларини қутиришга қарши эмлашни тўлиқ амалга ошириш лозим.
Уй ҳайвонларини, айниқса, ит ва мушукларни боқишда маълум меъёрларга қатъий амал қилиш, дайди, қаровсиз ит ва мушуклар билан болаларнинг ўйнашига йўл қўймаслик зарур. Уйда сақлаш учун олинган ит ва мушук бир ҳафта ичида ҳудудий ветеринария хизмати идораларида ҳисобга қўйилиб, кўрикдан ўтказилиши ва қутириш касаллигига қарши эмлатилиши шарт. Итни кўчага асло чиқариб юборманг. Чунки дайди итлардан турли паразитар касалликлар, шу жумладан, қутириш касаллиги юқиши мумкин.
Итлар кўчада фақат занжирга боғланган ҳолда, тумшуқ тасмаси билан сайрга олиб чиқилиши тавсия этилади. Ит эгалари жабрланган фуқароларга етказилган жисмоний, моддий ва маънавий ҳамда давлатга етказилган моддий зарарларни қонун асосида тўлашлари шарт.
Қутуриш касаллигидан қандай эҳтиёт бўлиш мумкин?
Табиатда турли касалликлар, турли дардлар бор. Уларнинг баъзиси юқумли, инсон ўлимига олиб келса, айримларини даволаш мумкин. Бироқ, қутуриш-барча иссиқ қонли ҳайвонларда ва одамларда учрайдиган бедаво ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади.
Хўш, бундай ўта хавфли қандай юқиши мумкин?
Ушбу касаллик одамларга асосан қутурган итлар ва мушукларнинг, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг (бўри, чиябўри, тулки ва бошқалар) тишлаши (тирнаши, сўлаклаши) натижасида ҳайвонларнинг сўлаги орқали одамларга юқади, чунки касалликни қўзғатувчи вирус қутурган ҳайвонлар сўлагида бўлади.
Ўзбекистонда одам учун касалликнинг етакчи манбаи – итлар ҳисобланади. Касаллик ҳайвонлардан ҳайвонларга ва ҳайвонлардан одамларга юқади. Эътиборли жиҳати, қутуриш одамдан одамга ва одамлардан ҳайвонларга юқмайди. Қутурган итда касаллик аломатлари рўёбга чиқишидан 10 кун олдин, яъни касаллик яширин даврининг охирги 10 кунида ҳамда касаллик бошланганидан токи ўлгунга қадар юқумли ҳисобланади.
Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунгача қутуриш касаллигининг даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган бўлиб, энг даҳшатлиси қутуриш касаллиги жуда оғир кечиб, касаллик 100 фоиз ўлим билан тугайди, яъни қийноқли ва даҳшатли ўлим қайд этилади.
Бу тўғрида машҳур рус олими Данило Самойлович қуйидагича фикр билдирган: “Инсоният дунёга келибдики, қанчадан-қанча касалликларни бошидан кечирган ва кўрган, аммо қутуриш касаллигига мубтало бўлган бемор аҳволини кўришдан ортиқ қўрқинчли ва даҳшатлироқ ҳолат бўлмаса керак!”.
Шунингдек, рус ёзувчиси Антон Чехов қутуриш касаллигига дучор бўлган набирасини кузатиб, уни жуда қийналиб жон берганини кўргач, “Бир ҳафтача ўзимга келолмадим, телбанома бўлиб юрдим, шундан кейин, дунёдаги барча итлардан ҳам, итбоқарлардан ҳам кўнглим қолиб кетди”, - деган сўзларни ўз эсдаликларида ёзиб қолдирган.
Тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида сувдан қўрқа бошлагач бирорта ҳам беморни даволаш йўли билан ўлимдан олиб қолиб бўлмаслигини таъкидлаган. Бу касалликда бошқа юқумли касалликларда кузатилмайдиган сувдан қўрқиш, ҳаводан қўрқиш каби аломатлар кузатилади ва бемор жуда қийналиб вафот этади. Ўтмишда бу касалликка “сувдан қўрқиш”, яъни “гидрофобия” деб бежиз ном берилмаган. Ҳақиқатдан ҳам қутуриш билан ҳайвон касалланадими ёки одам касалланадими, якуни аниқ-даҳшатли ўлим.
Шу боис касалликни даволашни эмас, балки уни олдини олишни ўйлаш керак. Қутуриш касаллигининг олдини олиш билан нафақат ветеринария ва тиббиёт соҳаси ходимлари, балки барча, ҳар бир киши шуғулланиши лозим. Хусусан, қутуриш касаллигининг олдини олишда, ҳайвонларни, айниқса итларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш, одамларда қутуриш касаллигининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Минг афсус билан таъкидлаш жоизки, аксарият фуқаролар ит сақлаш қоидаларига риоя қилмайди, итларни ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиб, қутуриш касаллигига қарши эмлатмайди. Итлар тишлашидан жабр тортаётганларнинг 80 фоизидан кўпроғи айнан эгали итларга тўғри келаётганлиги ҳам фуқароларнинг ит сақлаш қоидаларига риоя қилмаётганликларидан далолат беради.
Баъзи фуқаролар уйларидаги ити касал бўлса ёки уни боқа олмаса, ё бўлмаса бирор кишини тишласа, итларини кўчага ҳайдаш, яшаб турган жойидан узоқроқ жойга итни адаштириб келиш билан чекланади. Шундан кейин бу итлар қаровсиз, дайди итларга айланиб қолади. Бу дайди итлар эса қутуриш касаллигининг асосий манбаи сифатида атрофдагиларга жуда катта хавф туғдиради.
Статистика маълумотларига кўра, “тишланиш”ларнинг 50 фоиздан ортиғи болаларга ва ўсмирларга тўғри келади. Ота-оналар болаларни итлар билан, айниқса кўчадаги дайди, қаровсиз итлар билан ўйнашларига, уларни уйга олиб келишларига зинҳор йўл қўймасликлари керак, зеро эътиборсизлик ва лоқайдсизлик сўнгги пушаймонга айланмасин!
Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling