ҲУҚУҚий давлатнинг хусусиятлари


Download 48.5 Kb.
bet1/3
Sana28.10.2022
Hajmi48.5 Kb.
#878019
  1   2   3
Bog'liq
ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Freymlar, buyruqlar namunalari, 19-Amaliy mashg\'ulot, mobil 2, Live Journal, 2 5208439645095858652, Doc1, fizika 2 nazorat, Fevral Adabiyot tahlili TAHLIL, exam vocabularys, Jinoyat huquqi asoslari, ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ, O\'zbekiston Respublikasi fuqaroligi(Huquq), Birincni jahon urushining boshlanishi va borishi

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ҳуқуқий давлат этатик давлатдан бутунлай ажралиб туради. Мазкур тафовут давлат ҳокимшггини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча тарафлари, шунингдек, олдида турган вазифаларни ҳал этиш шакл ва усуллари, жамият, миллат ва элатлар, ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида фуқаролар, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари каби тармоқларни қамраб олади. Улардан энг муҳимларига тухталамиз.


1. Ҳуқуқий давлатда ҳокимиятнинг бутун механизми — ҳар бир орган, ман сабдор шахс — ўз фаолияти давомида ҳуқуқий принциплар ва қоидаларга таяна ди, ўз фаолиятини улар билан боғлайди. Ҳуқуқий нормалар нафақат аҳоли учун, балки давлат органлари ва мансабдор шахслар учун ҳам мажбурий бўлади. Ўлар нинг ҳуқуқ чегараларидан чиқишига умуман йўл қўйилмайди ёки имкон берил майди. Агар этатик давлатда расмий органлар ва мансабдор шахслар ҳуқуқни ўзлари учун иккинчи даражалк ва мажбурий эмас деб тушунсалар, ҳуқуқий дав лат шароитида бундай ҳолат, аксинча, умуман номақбул ва ножоиз ҳисобланади, пгу сабабдан у секин аста енгиб ўтилади.
2. Ҳуқуқий давлатда этатик давлат учун хос бўлган ҳрлат, яъни ҳуқуқ ва қонун ўртасидаги масофанинг узайиб кетишига йўл қўйилмайди. Ундаги давлат органларининг барча норматив ҳужжатлари ўзининг мазмун моҳияти ва йўнали ши, қабул қшшш ва расмийлаштириш тартиби, қонуний кучга киритиш, қўллаш, амалга ошириш ва бузилишлардан муҳофаза қилиш хусусиятларига кўра ҳуқуқнинг юксак талабларига жавоб беради. Қонунчилик мунтазам равишда ҳуқуқий прин ципларга асосланади, уларни ўзига сингдиради, улардан асло чекинмайди. Давлат органларининг ноҳуқуқий норматив ҳужжатларни қабул қилиши ва уларга амал қилишига умуман йўл қўйилмайди. Этатик давлатларда эса купинча бушшг акси эканлигига шоҳид бўламиз.
3. Ҳуқуқий давлат норматив қонунларни қабул қилшп ва эътироф этиш би лан чекланиб қолмайди. У мазкур қонунлар зарурий равишда ҳаётга татбиқ этили иш, барча жисмоний ва юридик шахслар, давлат ва жамоат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолиятини керакли йўналишга солишга катта аҳамият беради. Давлатнинг ҳуқуқни амалга ошириш борасидаги фаолияти асосий вазифа ҳисобланади. Шу боис унда «қоғозда қолган», амал қилмайдиган қонунлар уму ман бўлмайди. Аксинча, этатик давлатда кераксиз қонунларнинг «уюмлари»ни ҳеч ким тозалашга уринмайди ҳам. Ҳуқуқий давлатда ижтимоий муносабатлар нинг ҳар бир субъекти давлат органларининг амалдаги норматив ҳужжатларини албатта бажариш кераклигига астойдил ишонади (бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас), зеро бу ҳуқуқ тартиботнинг барқарорлиги мухитини яратади ва жамиятда юридик нигилизмнинг тарқалиши ҳамда одамларнинг ҳукуққа менсимай муноса батда бўлишини бартараф этади.
4. Ҳуқукй давлатда давлат норматив ҳужжатларининг амал қилишида субор динацияга риоя қилинишига катта аҳамият берилади. Унда ҳуқуқ манбалари, яъни норматив ҳужжатларнинг қатьий бўйсундирилган тизими шаклланади, амал қилади ва ривожланади. Бу тизимда ҳар бир ҳужжатнинг ўрни унинг юридик кучига боғлиқ бўлади. Мазкур ҳуқуқий манбалар «эҳроми»нинг чўққиси — юқори юридик кучга эга бўлган конституция ҳисобланади. Ҳеч қандай ҳуқуқий манба конститу ция норматари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас. Аксинча, давлат органларининг барча норматив, хужжатлари ва бошқа манбалари констутуцияга асосланиши, уни аниқлаштириши ва мазмунини ривожлантирииш лозим. Шунга мувофиқ равишда конститутциявий ва оддий қонунлар тузилади, юридик пилапоя (пирамида)нинг қуйи “қаватлари”да давлат раҳбарининг хужжатлари, ҳуқуқий одатлар, суд ва маъмурий прецедентлар яратилади. Кам юридик кучга эга ҳужжатларга юқорироқ юридик кучга эга ҳужжатларга нисбатан устун аҳамият берилиши тоталитар ва авторитар давлатларга хос булиб, ҳуқуқий манбалар субординацияси ва иерархиясшш бузади, шу боис ҳуқуқии давлат учун зид ҳисобланади.
5. Ҳуқуқий давлатда, биринчидан шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг ҳақ ҳуқуқлари, ҳуқуқ ва эркинликларнинг кенг миқесда қамраб олин ганлиги, нормал ҳаёт фаолиятани таъминлаш ҳамда жамият олдида турган вази фаларни ҳал этиш учун етарлилиги билан ажралиб туради. Иккинчидан, ҳуқуқлар билан ажралмас бирликда мажбуриятлар тизимининг мутаносиб ва мувофиқ ти зимини ўз ичига олади. Учинчидан, ҳуқуқни ҳаётга татбиқ этиш реал юридик кафолатлар билан мустаҳкамланган. Бунда ижтимоий муносабатларнинг бир тур даги субъектлари орасида тенгликни мустаҳкамлашга, синфий, миллий, уруғ аймоқчилик имтиёзларини белгилаш ва бу орқали улардан бирига имтиёз бериб, иккинчисини имтиёзлардан маҳрум этишга йўл қўйилмайди. Субъектлар орасида мазкур тенгликнинг йўқдиги этатик жамиятнинг ҳуқуқий амалиёти учун хосдир. Айни пайтда ҳуқуқий давлат шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг ҳақ ҳуқуқларини қўллаб қувватлаш, норматив жиҳатдан мустаҳкамлаш ва тако миллаштириш ҳақида ғамхўрлик қилади.
6. Барча давлат идоралари ҳамда ижтимоий институтлар ва тузилмаларнинг легитимлиги — ҳуқуқий давлатнинг алоҳида белгиларидан бири. Ҳуқуқий давлатда етарли юридик асосга эга бўлмаган институтлар ва тузилмалар учрамайди. Башар ти улар мавжуд бўлса ҳам, узоқ муддат муваффақиятли фаолият кўрсата олмайди, пировардида енгаб бўлмас қийинчиликларга учраб, тарих саҳнасилан тупшб кетади. Давлат институтлари ва тузилмаларининг кўпчилиги қонун асосида, белгилан ган тартибларга риоя қшпшган ҳолда, уларнинг мақсади, вазифаси, амал қилиш шакл ва усуллари аниқ белгиланган ҳолда яратилади. Хусусан, бу қонунийлашти ришнинг рўйхатга олиш, ижозат бериш ва лицензия бериш усуллари, шунинг дек, тегишли давлат органлари томонидан назорат тафтиш ваколатларининг қўлла ниига билан таъминланади. Ҳуқуқий давлатдаги муҳитнинг ўзи юридик муноса батда шубҳали институт ва тузилмаларнинг қисқаришига хизмат қилади, аксинча, қонунийлиги доимо тасдикланадиган институтлар учун эса кенг имкониятлар яратиб беради.
7. Ҳуқуқий давлатда ҳокимиятлар булиниши принципи ггьтироф этилади ва амалга опшрилади. Шунга мувофиқ равшцда ягона давлат ҳокимияти доирасида унинг учта мустақйл тармоққа бўлиниши таъминланади. Булар қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари булиб, улар ўзаро узвий муносабатда бўлади. Ҳокимиятнинг битта тармоғи бошқаларини «букиб олиши» ва бўйсундиришига йўл қўйилмайди. Мазкур принцшшинг аҳамияти шундаки, у ҳокимиятшшг фақат битта орган ёки мансабдор шахс қўлида тўпланишига йўл қўймайди, натижада ички давлат аппаратида ҳокимиятнинг тенг тақсимланишини таъминлайди ҳамда дикгаторлик тартиби юзага келишининг олдини олади.
8. Ҳуқуқий давлатда ички қонунлар ҳамда умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида оптимал мувофиқликни таъминлаш чора тадбирлари амалга оширилади. Халқаро ҳуқуқ нормалари ҳозирги замон ҳуқуқий цивилизациясининг ютуқларини мужассамлаштиради. Мазкур ютуқларга у ёки бу даражада ҳуқуқий давлатлар ҳам аралашади, зеро уларда одатда ички қонунлар олдида халқаро шартаомалар (ҳаммасини эмас, фақат ратификаиия қилинганлари)нинг устунли ги белгиланади ва бу шартномалар бевосита қўлланшпи айтиб ўтилади. Шу билан бирга, мазкур мамлакатлар юридшс тизимларининг ташқи дунёдан ажралганлиги ва чекланганлига бартараф этилади, яъни улар жаҳон ҳамжамиятининг ҳуқуқий тизимига қупшлиб боради, умум эътироф этган принцип ва нормаларга риоя этиб, уларни ўз норматив ҳужжатларида акс этгиради.
9. Ҳуқуқий тартибот (айниқса, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари) бузилган ҳолларда ҳуқуқий таъсир қилиш ва ҳуқуқий ҳимоя механизми амал қилади, унда суд биринчи даражали ўрин тутади. Мазкур механизм жиноятнинг олдини олиш, бузилган ҳуқуқни тиклаш, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш, айб дорларни жазолаш, янги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ва иж тимоий муносабатларнинг бошқа субъектларига давлатнинг барча фармонлари тўлиқ бажарилиши лозимлигини уқгириш борасидаги вазифаларни комплекс ра вишда ҳал қилади. Агар ҳуқуқ тартибот, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳар қандай бузилипш тегишли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг эъти боридан четда қолмаса ҳамда тартиббузарлар ҳар гал ҳақли жазо олсалар, бундай ёндашувшшт ўзи қонушш бузишнинг самарали умумий превентив, яъни олдюш олувчи омили бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида, бу давлатда қонунийликка риоя этиш шароитига таъсир этади. Ҳуқуқий давлатнинг юрисдикция, ҳуқуқ тартибот ни муҳофазалаш, ҳуқуқни ҳимоялаш ва превентив (олдини олиш) фаолияти ҳуқуқий талабларга қатъий риоя этиши зарур. Шу сабабдан жамият ҳаётининг ҳуқуқий фаоллиги этатик давлатга қараганда анча юқори бўлади.
10. Ҳуқуқий давлат учун фуқароларнинг давлат олдида ва давлатнинг фуқаро лар олдида ўзаро масъуллиги хосдир. Давлат нафақат ҳар бир одамга туғилишидан бошлаб тегашли бўлган ажралмас ҳуқуқ ва эркишшкларни тан олади, балки уларнинг ҳаётга реал татбиқ этилипш ва тажовузлардан хдмоя қилинишини ҳам кафолатлайди. Мни пайтда, фуқаролар ўз ҳуқукларидан давлат, бошқа фуқаро лар, ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъектларига зарар етказмаган ҳолда фойдалагашшари ва ўзларига юклатилган мажбуриятларни қатъий бажаришлари зарур. Бошқача қилиб айтганда, давлатнинг фуқаролар билан алоқаси мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, улар ўртасида муайян ҳуқуқларшшг вужудга келиши ҳамда муайян мажбуриятларнинг бажарилишини тақозо этади.
Юқорида келтирилган омилларнинг биргаликда амал қилиши жамият ва дав латда ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, умум эътироф этганлиги ва устун мавқега эга бўлишига олиб келади. Бу ижобий натижа хисобланади, зеро ҳуқуқ — инсоният таракқиётининг буюк неъмати, ҳуқуқий тартибга солиш, бошқариш ва таъсир этиш борасида тўпланган ижтимоий тажрибанинг асосий моҳияти, умуминсоний қадриятлар ва адолат, демократия ва тартиб интизом каби юксак гояларни ўзида мужассамлаштиради. Хуқуқнинг жамият ҳаётидаги улкан аҳамияти ва вазифасшш тушуниб етган давлатни ҳуқуқий давлатлар қаторига қўшиш мумкин.
Демак, ҳуқуқий қадриятларнинг устунлиги, уларнинг ҳам аҳоли, ҳам давлат хизматчилари орасидаги нуфузига эътибор берадиган, ўз фаолияти давомида ҳуқуқ билан боғлиқ булган ҳамда қонун талаблари доирасида амал қилган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузнлишига йўл қўймайдиган давлатни чинакам ҳуқуқий давлат дейиш мумкин.



Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling