ЎҚув амалиёт машғулотининг ўҚитиш технологияси мавзу


Download 0.69 Mb.
bet1/3
Sana24.08.2020
Hajmi0.69 Mb.
#127492
  1   2   3
Bog'liq
8-Мавзу анемия


ЎҚУВ АМАЛИЁТ МАШҒУЛОТИНИНГ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Мавзу: Қон ва қон яратиш аъзолари касалликларида ҳамширалик иши. Анемия касалликларида ҳамширалик иши

Ўқув амалиёт машғулотининг ўқитиш технологияси модели

Вакт: 160 дақиқа

Ўқувчилар сони: 16 та

Ўқув машғулотининг шакли ва тури.

Амалий (ўқув амалиёти)

Ўқув машғулоти режаси, тузилиши

  1. қон ва қон яратиш аъзолари касалликларида субъектив ва асосий объектив текширувларни ўтказиш

  2. қон таҳлили учун лабораторияга йўлланма ёзиш

  3. бармоқдан қон олишни, қон суртмасини тайёрлаш

  4. гемоглобин миқдорини аниқлаш

  5. эритроцитларнинг чўкиш тезлигини аниқлаш

Ўқув машғулоти мақсади: анемия тўғрисида маълумот бериш ва уларда мавзу бўйича назарий билимларни мустаҳкамлаш, кўникма ва малакаларни шакллантириш

Педагогик вазифалар:

  • керакли жихозлар билан таништириш

  • амалий кўникмаларни тушунтириш, кўрсатиш

  • ҳавфсизлик бўйича йўриқнома бериш

  • мустақил бажарилган ишларни баҳолаш, қўйилган хатоларни кўрсатиш

Ўқув фаолияти натижалари:

  • керакли жихозларни кўрсатадилар

  • жихозларни вазифаларига кўра таснифлайдилар

  • амалий кўникмаларни мустақил бажарадилар

  • ўқитувчи кўрсатмасига кўра хатолар устида ишлайдилар

Ўқитиш усуллари.

Тушунтириш, кўрсатиш, йўриқнома бериш, машқлар

Ўқув фаолиятини ташкил этиш шакли.

Оммавий, жамоавий, гуруҳий, якка тартибда, жуфтликда.

Ўқитиш воситалари.

Керакли жихоз ва асбоблар. кўргазмали қороллар, проектор, кодоскоп, стендлар, слайдлар

Ўқитиш шароити.

Жихозланган устахона.

Қайтар алоқанинг усул ва
воситалари.


Назорат, бажарилган ишларни текшириш, оғзаки савол - жавоб ва бошқалар.



Ўқув амалиёт машғулотининг технологик харитаси


Иш

босқичлари
ва вақти

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Ўқувчи

1-босқич.
Ўқув

машғулотга

кириш
(10 дақиқа)


Ташкилий қисм:

  1. Ўқувчиларнинг давоматини текширади

  2. Ўқувчиларнинг машғулотга
    тайёргарлигини назорат қилади

Мақсад ва вазифани белгиланиши:

  1. Амалий машғулот номи, режаси, мақсад ва кутилаётган натижалар билан таништиради

  2. Амалий машғулотнинг баҳолаш мезонлари билан таништиради,

  3. Ҳавфсизлик техникаси, қоидаларига амал қилишни эслатади

Машғулотга тайёргарлик кўрадилар

Амалиётга ҳавфсизлик ва гигиена талабларига риоя қилган ҳолда махсус кийимда келади. Ҳавфсизлик техникаси журналига имзо қўяди. Тинглайди


2-босқич.
Асосий
(140 дақиқа)

Кириш йўриқномаси (20 дақиқа)

Ўқувчи билимини фаоллаштириш:

  1. Тезкор-сўров; савол - жавоб, ақлий хужум орқали билимларни фаоллаштиради

Янги ўқув материал баёни:

  1. Ўқув амалиёти мавзуси бўйича умумий маълумот беради, иш жараёнини тушунтиради;

Жорий йўриқнома (105 дақиқа)

Янги ўқув материал бўйича амалий машқлар бажариш:

  1. Ўқувчиларни иш жойларига тақсимлаб амалий иш юзасидан йўриқномали технологик харита (___-илова) ҳамда мустақил иш бажариш учун хом - ашё тарқатади ва кўрсатмалар беради.

  2. Мустақил ишларни бажарилишини мақсадли айланиш вақтида назорат қилади ва иш жараёнида ўқувчилар

томонидан қўйган хатоларни кўрсатади.

Якуний йўриқнома (15 дақиқа):

  1. Машғулот тугаганидаи сўнг иш жойларини талаб даражасига келтиради. Тайёрланган махсулотни қабул қилади.

Саволларга жавоб беради


Тинглайди, чизади ёзиб олади

Ўқувчилар ўз иш жойларига туради

Ўқитувчи кўрсатмаси ва йўр. тех.харитага риоя қилган холда мустақил иш бажаради.
Хатоларни тўғрилайди
Фойдаланилган жихозларни ўқитувчига топширади ва тозалайди


3-босқич.
Якуний
(10 дақиқа)


Якунлаш:

  1. Ўқувчиларни амалий машғулот бўйича баҳоларини эълон қилади (____-илова);

  2. Келгуси касбий фаолиятларида амалиётда бажарган ишларининг аҳамияти ва муҳимлигига ўқувчи эътиборини қаратади;

  3. Келгуси мавзу билан таништириб уйга вазифа беради (____-илова)

Тинглайдилар


Топшириқни ёзиб оладилар



ЙЎРИҚЛИ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТА

Касб коди ва номи: 3510701 тиббиёт ҳамшираси

Ўқув амалиёт номи: терапияда хамширалик иши

Мавзу №: Қон ва қон яратиш аъзолари касалликларида ҳамширалик иши. Анемия касалликларида ҳамширалик иши





Бажариладиган ишлар мазмуни

Мосламалар, асбоблар ва

хом-ашёлар



Эскизлар, чизмалар,

расмлар


Бажариш

тартиби




Қон таҳлили учун йўлланма ёзиш

200ҳ тиббий хужжат шакли

200ҳ

(1-илова)



Сўралган жойлар тўлдирилади



Эритроцитлар чўкиш тезлигини аниқлаш

Панченков аппарати (капилляри билан), соат ойнаси, соат,

5% ли натрий цитрат






  1. Капилляр натрий цитрат билан ювилади

  2. Капиллярдаги “R” белгигача натрий цитрат олинади ва соат ойнасига тўкилади

  3. Капиллярдаги “K” белгигача 2 марта қон олинади ва соат ойнасига тўкилади

  4. Аралаштирилади

  5. Аралашмани капиллярдаги “0” белгигача олинади ва тик холда Панченков аппаратига қўйилади

  6. 1 соатдан кейин натижа ўқилади



Гемоглобин миқдорини аниқлаш

спирт, пахта, петри скарификатор, соат, буюм ойнаси, ингичка шиша таёқча



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling