Ўқув-методик кенгаш
Download 18.22 Kb.
|
Методик хизмат кўрсатиш бўлими барча фан методистларига
Методик хизмат кўрсатиш бўлими барча фан методистларига: уч кун муддатда “Ўқув-методик кенгаш”нинг йиллик иш режасини ишлаб чиқиш ва кенгаш раисига тасдиқлатиш; уч кун муддатда тегишли фан доирасида вилоят бўйича ўқитувчилар рўйхатини намуна сифатида берилган жадвал асосида сифатли якунига етказиш ва ушбу рўйхатни умумлаштиришга масъул биология фани методисти Б.Соҳибовга топшириш; уч кун муддатда вилоят бўйича тажрибали (лидер) ўқитувчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва умумлаштириш, шунингдек, жорий йилнинг 10 декабрь кунига қадар “Методик тур” (II нашр) услубий тавсиясига умумтаълим мактаблари учун долзарб мавзу бўйича биттадан мақолани кимё фани методисти Н.Зиёдуллоевга тақдим этиш; дарсларда рақамли таълим контентлари ва амалий дастурлардан фойдаланиш имкониятлари (www.talim.uz, www.twig-talim.uz ва бошқалар) ҳақида методист сифатида ушбу платформадан фойдаланиш кўникмасини ўзлаштириш ҳамда ўн кун муддатда ушбу платформанинг авзалликлари тўғрисида фани доирасида онлайн ўқувларни ташкил этиш; Умумтаълим мактаблари ўқувчи ва ўқитувчилари учун ҳар ойда икки марта “Маҳорат дарслари”ни ўтказиш; ҳар ойда бир нафар фидойи ва маҳоратли педагогларни “Замонамиз қаҳрамони” рукни остида кенг оммага таништириб бориш бўйича тайёрланган мақола ва материалларни мусиқа фани методисти Н.Каримовага тақдим этиш; ўқувчилар ўзлаштириши қийин бўлган мавзулар бўйича тайёрланган тақдимот ва видеодарсларни умумлаштириш учун масъул У. Караевга тақдим этиш; мураккаб мавзуларни ўзлаштиришда дарс жараёнларида бирламчи техник воситалар, кўргазмали қуроллар ҳамда лаборатория жиҳозларидан самарали фойдаланиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ҳар ойда тайёрланган таҳлилий мақола ва тезисларни умумлаштириб, “Педагог, таълим, тарбия” журнали нашрига масъул Ф.Тангировга тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин. 9. Фан методистлари (Б.Соҳибов, У.Караев, Н.Каримова, М.Абдирашидова, Р.Маматқулова, Г.Мавлянова ва Д.Аҳмедовалар)га: “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар фаолияти самарадорлигини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказиладиган семинар-тренинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўриш ишларини самарали ташкил этиш, барча фан методистларини жалб этиш, семинар-тренинг бўйича таклифларни умумлаштириш ва дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш, юқори савияда ташкил этиш бўйича барча зарурий чораларни кўриш, семинарга жалб этилиши белгиланган 32 та мактаб педагог жамоасининг рўйхат асосида тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш вазифалари юклатилсин. Download 18.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling