Ўқувчиларни синфдан синфга ўтказиш бўйича қўлланма


Download 257.58 Kb.
Sana04.10.2022
Hajmi257.58 Kb.
#831046
Bog'liq
UquvchilarniSinfdanSinfgaUtkazish
7-9 sinflar nazorat ishlari, 2 712393864471642245, 2 712393864471642245, 2 5265187196846998096, boshqaruvning avtoritar demokratik va liberal usullari., Boshlang'ich sinf matematika darslarida didaktik o'yinlardan foydalanishning muammo va yechimlari, test, Html, PHP, PHP, Html, 7-laboratoriya ishi , kuchlanish rostlash usullari, kuchlanish rostlash usullari, kuchlanish rostlash usullari

Ўқувчиларни синфдан синфга ўтказиш бўйича қўлланма

Ўқувчилар бўлимининг “Ўқувчилар ҳаракати” суб-бўлимига кириб,



у ердан “Синфдан синфга ёки мактабдан мактабга ўтказиш” ойнасини танлаш керак.

Саҳифа қуйидаги кўринишда бўлади


Синфдан” бўлинмасидан синфни ва синф номини танлаш керак. Бунинг учун “Синф” майдончасига сичқонча ёрдамида бир марта босиш керак, шунда синфлар рўйхати келиб чиқади. Керакли синфни танлаб сичқончани бир марта босилади.


Кейин синф номини танлаш керак. Бунинг учун “Синф номи” майдончасига сичқонча ёрдамида бир марта босиш керак, шунда синф номлари рўйхати келиб чиқади. Керакли синф номини танлаб сичқончани бир марта босилади.

“Қидириш” тугмасини босилса танланган синфдаги ўқувчилар рўйхати келиб чиқади. Уларнинг орасидан бошқа синфга ўтказилиши керак бўлган ўқувчини танланади. Яъни унинг тартиб рақамидан чап тарафдаги устунга белги (птичка) қўйилади.


.

Энди “Синфга” бўлинмасидан қайси синфга ўтказилиши керак бўлса ўша синф танланиши керак.


Бунинг учун “Ҳудуд номи” майдончасидан ўқувчи ўтаётган мактаб жойлашган ҳудуд танланади. Ҳудудни танлаш учун “Ҳудуд номи” майдончасига сичқонча ёрдамида бир марта босиш керак, шунда ҳудуд номлари рўйхати келиб чиқади. Керакли ҳудуд номини танлаб сичқончани бир марта босилади.
“Туман номи” майдончасидан ўқувчи ўтаётган мактаб жойлашган туман танланади. Туманни танлаш учун “Туман номи” майдончасига сичқонча ёрдамида бир марта босиш керак, шунда туман номлари рўйхати келиб чиқади. Керакли туман номини танлаб сичқончани бир марта босилади.
“Муассаса номи” майдончасидан ўқувчи ўтаётган мактаб муассаса(мактаб) танланади. Муассасани танлаш учун “Муассаса номи” майдончасига сичқонча ёрдамида бир марта босиш керак, шунда муассаса номлари рўйхати келиб чиқади. Керакли муассаса номини танлаб сичқончани бир марта босилади.
Ўқувчи ўтаётган синфни танлаш учун “Синф” майдончасига сичқонча ёрдамида бир марта босиш керак, шунда синфлар рўйхати келиб чиқади. Керакли синфни танлаб сичқончани бир марта босилади.
Синф танлангач ўқувчи ўтаётган синф номи танланади. Бунинг учун “Синф номи” майдончасига сичқонча ёрдамида бир марта босиш керак, шунда синф номлари рўйхати келиб чиқади. Керакли синф номини танлаб сичқончани бир марта босилади.
Барча керакли белгилаш ва танлашлар амалга оширилгач “Қидириш” тугмаси босилади:

“Танланган ўқувчини бошқа бошқа синфга ўтказиш” тугмаси босилгач, ўқувчи танланган синфга ўтиш жараёнини бошлайди.


Ўқувчи ўтаётган синфининг рўйхатида қизил рангдаги ? белгиси билан пайдо бўлади. Ушбу белги устига курсор олиб борилса ўқувчи қандай йўналишда ҳаракат қилаётгани хақидаги қисқача схемани кўриш мумкин.

Жараённи якунлаш учун ўқувчини ўтган синфида қабул қилиб олиш керак. Бунинг учун “Ўқувчилар ҳаракати” суб-бўлимининг “Келган ўқувчилар” ойнасига ўтилади.

Ушбу ойнада агар ўқувчи ўз мактабида синфдан синфга ўтган бўлса “Мактаб ичида синфдан синфга ўтган” майдончасига белги(птичка) қўйиб “Қидириш” тугмаси босилади.



Натижада қуйидагича жадвал келиб чиқади:

Кўриниб турибди-ки, синфдан синфга ўтаётган ўқувчини қабул қилиш ёки бекор қилиш учун қизил ва яшил рангдаги тугмалар хосил бўлди. Кераклигини босамиз. Бизнинг мисолда “Қабул қилиш” тугмаси босилди.
Т угма босилгач, огоҳлантирувчи ойна чиқади:

Ушбу ойналардаги огоҳлантирувчи матнни диққат билан ўқиб, ўқувчини синфдан синфга ўтказишда хатолик рўй бермаган бўлса “Қабул қилиш” тугмасини босамиз, акс ҳолда “Ойнани ёпиш” тугмасини босамиз.


Ўқувчининг синфдан синфга ўтишини бекор қилиш мақсадида “Бекор қилиш” тугмасини босамиз. Яна огоҳлантирувчи ойна чиқади:



Ўқувчи синфдан синфга ўтишини бекор қилиш учун “Қайтариб юбориш” тугмаси босилади.

Download 257.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling