Узбекистон почта ва телекоммуниуациялар агентлиги


Download 185 Kb.
Sana11.01.2023
Hajmi185 Kb.
#1088883
Bog'liq
Узбекистон почта ва телекоммуниуациялар агентлиги


Узбекистон почта ва телекоммуниуациялар агентлиги

Тошкент электротехника алока институти


Фалсафа кафедраси
Маданиятшунослик фанидан

маъруза матнлари


ф.ф.н. Кенжаева Д.Р.
Тошкент 2000

Мавзу: МАДАНИЯТШУНОСЛИК КУРСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.


1.Маданиятшунослик фанининг гуманитар фанлар тизимида тутган урни,


2, « Маданият» тушунчасини таърифлашга гносеологик жихатдан ёндошишнинг узига хос хусусиятлари,


3,Цивилизация ва маданият тушунчаларининг бир- бирига якинлиги хамда уларнинг узаро фаркли хусусиятлари,


4, Узбекистон мустакиллиги шароитида маданиятшунослик фанини урганишга булган эхтиёжнинг оша бориши,


1.. Маданиятшунослик фани ма змун ва мохияти жихатидан – фалсафа, фалсафа тарихи, маданият назарияси ва тарихи, археология, этнография, педагогика, психология, кадимги дунё тарихи, урта асрлар тарихи, ХХ аср тарихи, социология фани билан узвий алокадордир. Бу фанларнинг хар бири маданият деб аталмиш улкан ижтимоий ходисани узига хос тарзда уз вазифа ва максадларидан келиб чиккан холда урганади.

Маданиятнинг пайдо булиши ва ривожланиши кишилик жамиятининг энг кадимий, илк боскичларига бориб такалади. Бошкача айтганда, маданият инсоннинг келиб чикиши билан узвий алокадордир. Маданият тарихи – жамият тарихининг ажралмас бир кисмидир. Шунинг учун хам унинг вужудга келиши ва ривожланишини жамият тарихидан, жамиятдаги ижтимоий – иктисодий муносабатлардан, моддий бойликлар ишлаб чикариш усулидан ажратиб олиш мумкин эмас. Жамият бор экан маданият хам мавжуд булади. Инсоннинг инсонга хос хислат ва фазилатларга эга булиши, табиатга таъсир этиши, ижтимоий фаолиятга киришуви, маданий ва маънавий бойликларни ишлаб чикиши ва истеъмол килиши маданиятга, унинг ютукларидан канчалик фойдалана олганлигига куп жихатдан богликдир. Маданиятнинг ривожланиши инсоннинг узи канчалик усганлигини, унинг билишлари нечоглик кенгайганлигини, кобилияти накадар такомиллашганини курсатади.


Аввало, шуни таъкидламок керакки маданият сузи арабча «мадина» ва « ият « суз ясовчи кушимчасининг кушилишидан хосил булган булиб, айнан « шахарга оид» деган маънони англатади. Лекин, бу суз кириб борган бошка халклар тилларида, шу жумладан узбек тилида хам шахарлар илм – фан, маърифат учоги булиб келганлиги таъсирида булса керак, у маърифатлилик, билимлилик, тарбия курганлик маъноларида ишлатила бошлаган.


Маданият – инсоннинг фаолияти жараёни, унинг окибатида яратилган моддий ва маънавий кадриятлар, унинг окибатида шахсни шакллантириш ва камолотида мухим омил булган ижтимоий ходисадир.


Моддий ишлаб чикаришнинг икки асосий тури – моддий ва маънавий ишлаб чикаришга караб, маданият хам йирик икки турга – моддий ва маънавий маданиятга булинади. Моддий маданият деганда- мехнат куролларини, мехнат куникмаларини, шунингдек, ишлаб чикариш жараёнида яратилган ва моддий хаёт учун хизмат киладиган барча бойликларни англаймиз.


Маънавий маданиятнинг камрови бехад кенг булиб, у инсонлар томонидан яратилган маънавий бойликларни, ижтимоий онгнинг илмий, бадиий, хукукий, диний, ахлокий, фалсафий ва бошка шаклларини, тафаккурнинг барча шакллари ва дунёкарашнинг бутун сохасини, жамиятдаги гоялар ва таълимотларни, бадиий асарлар, эстетик карашларни хам камраб олади, бундан ташкари маълумот бериш, таълим-тарбия, фалсафа, дин, хукук, этика, эстетика, санъат ва адабиёт сингарилар хам киради.


«Цивилизация» лотинча «Цивис» сузидан олинган булиб,гражданликка оид, давлатга оид деган маъноларни англатади. Цивилизация тушунчасини шотланд тарихчиси ва файласуфи А. Фергюссон (1723-1816) жахон тарихий жараёнининг маълум бир боскичини ифодалаш учун ишлатган булса, француз маърифатпарварлари акл- идрок ва адолатга асосланган жамият, деган маънода ишлатган эдилар.Айрим олимлар уни маданиятнинг, баъзан факат моддий маданиятнинг синоними сифатида ишлатган булсалар, немис файласуфи О.Шпенглер эса аксинча уни маданиятнинг антиподи маъносида, яъни маданиятнинг халок булиш жараёни, боскичини характерлаш учун, инглиз социологи ва тарихчиси А. Тойнби эса узига хос ва нисбатан ёпик булган жамиятларни ифодалаш учун ишлатди. Шуни таъкидлаш керакки, хозирги даврда цивилизация тушунчасини А. Фергюссон таклиф этган маънодан бошка шаклларда ишлатиш деярли учрамасада, аммо унинг хажми ва мазмунини белгилашда турфа хиллик


ханузгача мавжуд эканлигини кайд этмок лозим.


Хозирги замонда купинча техника, технология муваффакиятлари мажмуаси ва у билан боглик холда юзага келган кулайлик (комфорт) цивилизация деб тушунилади.


«Цивилизация – бу жамият маънавий ва интеллектуал салохиятининг микдор ва сифат жихатдан функционал таркибий янгиланиш жараёнидир».[1]


Уз мазмун доирасига маданий, маънавий, иктисодий узгаришларни акс эттиради. Цивилизация эволюцион ва революцион юксалиш тартибида амалга ошиши мумкин.


Демак, цивилизация маданиятнинг конкрет намоён булишини, унинг реал мавжуд хаётини акс эттиради. Цивилизациянинг маданиятсиз, маданиятнинг цивилизациясиз, ундан ташкарида мавжуд булиши мумкин эмас. Чунки, инсон маълум бир цивилизация багрида утмиш авлодлари томонидан яратилган барча моддий ва маънавий маданият бойликларини узлаштирган холда шаклланиши, камол топиши мумкин.


Узбекистон мустакиллиги шароитида маданиятшунослик фанининг долзарб таткикот объекти – бу ХХ! аср бусагасида турган инсониятнинг фаровон хаёти, бахти масаласидир. Чунки, олий мавжудот булган инсон хаёти бугунги кундагидек хатарли булмаган.


Инсонга тахдид солаётган энергетик, хомашё, озик- овкат ва чучук сув, экология, демографик, термоядро уруши хавфи, иссиклик халокати, рак ва спид муаммолари, терроризм ва гиёхвандлик каби муаммолар инсоният бошига янги катта кулфатларни солиши мумкин.


Шу сабабдан хам президентимиз И.А. Каримовнинг барча асарларининг мазмун- мохияти ва тадбик этилаётган истиклол мафкурасининг ижтимоий - сиёсий мазмуни инсон муаммоси, унинг бахтли хаёти, кадрияти, иктисоди, соглом хаёт кечириши каби мухим масалалар ташкил этади.


Маданиятшунослик курси мавзу матнларининг замонавий рухда, энг сунгги ва илгор ахборотлар билан бойитилган холда укитилиши, талабаларнинг жахон андозаларига хос тарзда билим олишига имконият яратади. Бу жараён уз навбатида юкоридаги муаммоларнинг бартараф этилишига салмокли таъсир этади.

МАВЗУ: МАДАНИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ – ФАЛСАФИЙ

МОХИЯТИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ.


1. Илм- фан, маърифат ва маорифнинг маънавий маданият таркибида тутган урни.


2. Маданиятга хос вазифаларнинг вужудга келиши, уларнинг жамият ва шахснинг асосий талаб-эхтиёжлари билан узаро богликлиги.


3. Узбекистон мустакиллиги шароитида жамият ижтимоий- иктисодий хаётида маданиятга муносабат.


Халкимиз учун асрлар давомида орзу килиб келинган мустакилликнинг кулга киритилиши буюк тарихий вокеа булди. Ёш давлатимизнинг мустакиллигини хар томонлама мустахкамлаш талаблари, уни ижтимоий – сиёсий, иктисодий ва маданий жихатдан изчил ва баркарор тараккиётини таъминлаш вазифалари бу жараённинг маънавий асосларини мустахкамлаш, халкимизнинг умумий маданиятини юксалтириш масалаларини хал этишни кун тартибига куйди. Чунки, жамият хаётида халк маданий даражасининг юксаклиги, маънавий камолотнинг ахамияти бебаходир .” Бизнинг маданиятимиз деган эди И.А. Каримов – бутун инсониятни узига ром этиб келаётган марказ булиб колганлиги тасодифий эмас.” [2]


Маданият хар бир даврда узининг асосий функцияларини бажариш билан жамият маънавий камолотини юксалтиришга хизмат килади.


Бой ва серкирра маънавий, сиёсий, ахлокий, хукукий маданиятимиз имкониятларидан фойдаланиш табиийки, куп вакт ва куч- гайратни, барча зиёлиларнинг маърифат ва маънавият ишларига фидоийлигини талаб этади. Жамиятнинг маънавий юксалиши, юртбошимиз И.Каримов айтганларидек, шунчаки навбатдаги вазифа булиб колмай, ёш давлатимиз иктисодий кудратини оширишнинг асосий шартларидан биридир. Ватанимизда амалга оширилаётган иктисодий ислохатларнинг асосий, устувор йуналишлари таълим ва маданиятни ривожлантириш хамда ислох килиш, аклий ва маънавий салохиятни мустахкамлашга хам катта эътибор беришни такозо килмокда. Зеро, маънавият ва маърифатни ривожлантирмасдан мамлакатимизда хукукий давлат ва фукаролик жамиятини барпо этиб булмайди. Бу борада инсоннинг маънавий дунёсини, фикр- карашлар тизимини, рухиятини узгартириш куп йиллик тинимсиз мехнатни талаб этади.Давлатнинг баркарорлиги, жамиятнинг маънавий етуклиги, ижтимоий адолатнинг карор топиши, жамият аъзоларининг халоллиги, мехр- окибатли булиши авваламбор жамиятдаги мавжуд маданият узининг асосий функцияларини нечогли тулаконли намоён килаётганлигига бевосита боглик.


Маънавий тикланиш хар бир фукародан, айникса ёшлардан мустакил фикр юритишни, руй бераётган ходисаларни холисона бахолай олиш малакасини таркиб топтиришни ва фаол ватанпарварликни талаб этмокда. Бу жараён эса маданиятнинг ижтимоий- фалсафий мохияти, ички структураси,шакл ва усуллари,ижтимоий хаётнинг бошка сохаларига нисбатан йуналиши ва ривожланиш суръатини аниклаш, унинг таъсири ва натижаларини бугунги кун нуктаи назари жихатидан талабалар онгига етказилишини талаб этмокда.


Шунинг учун хам, маданиятнинг таркибий тузилишини матн мавзуларида назарий жихатдан ёритилиши максадга мувофикдир.


Маданиятнинг мазмуни хамда таркибий хусусиятларидан келиб чикувчи гносеологик (билиш), ворисийлик, коммуникатив (алока), тартибга солиш (регулятив), маърифий, бахолаш (аксиологик), гуманистик ва тарбиявий функциялари мавжуд.


МАВЗУ: МАДАНИЯТДА МИЛЛИЙЛИК ВА УМУМИНСОНИЙЛИК МАСАЛАСИ. МИЛЛИЙ МАДАНИЯТЛАРНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ ВА УЗАРО ЯКИНЛАШУВИ.

1. Миллий маданиятлар умумжахон маданий- тарихий жараёнидан ажралган холда тараккий эта олмаслигининг обьектиа ва субьектив асослари.


2. Маданиятда миллийлик тушунчаси.


3. Маданиятда умуминсонийлик тушунчаси.


Инсониятнинг тарихий тараккиёти давомида миллий ва умуминсоний кадриятларнинг муштарак равишда ривожланиш жараёни хар кандай мамлакатни илгор, тараккий этган цивилизация сари етаклаган.


Демак, маданиятда миллий ва умуминсоний кадриятлар бир- бирини инкор этмаган холда, умумижтимоий тараккиётга хизмат килади.


Миллий кадриятлар айрим халк, миллатлар ва элатларнинг тарихий тараккиёти жараёнида яратилган барча моддий ва маънавий бойликларнинг йигиндисидан иборат. Миллий кадриятларнинг шаклланиши ва ривожланиши муайян бир миллатнинг хаёти, турмуш тарзи, тарихи, маданияти, урф – одатлари, тили, унинг утмиши, келажаги билан узвий богликдир.


Миллий кадриятлар мураккаб ижтимоий – тарихий ходиса булиб, миллатнинг тили, маданияти, тарихи, удумлари, жамики моддий ва маънавий бойликлари, иктисодий, сиёсий ва маънавий хаётини хар томонлама камраб олади. Инсоннинг кайси миллатга мансуб эканлиги хакидаги тасаввур факат гоя эмас, балки туйгу хамдир. Миллий туйгу – табиий туйгудир. Унда миллатнинг тарихи, хозирги ахволи, миллий рухияти ва хусусиятини тушуниш хиссий шаклда мужассамлашган булади. Инсонда миллий онг ва гурур булмаса, у узининг кайси миллатга мансублигини хис этмаса, унинг уз миллий манфаат ва кадриятларини кандай килиб англашини тасаввур килиш кийин. Токи миллатлар, миллий манфаатлар мавжуд экан, миллий муносабатлар хам, миллий хис- туйгулар хам, миллий кадриятлар хам сакланиб колаверади.


Миллий кадриятларнинг кучайиб бориши миллий махдудликка, миллий худбинликка, уз миллати манфаатларини биринчи уринга куйиш, бошка миллатлар ва халклар манфаатларини хисобга олмасликка олиб келмаслиги керак.


Умуминсоний кадриятлар узининг мазмуни, мохияти, кенг микёсда амал килиши, дунёдаги куплаб халклар, элатлар, миллатларнинг утмишдаги, хозирги даврдаги ва истикболдаги тараккиёти билан узвий алокадорликда эканлиги, узида жахон цивилизациясининг яхлит ва бир бутунлигини ифодалаганлиги билан минтакавий ва миллий кадриятлардан тубдан фарк килади.


Табиатни мухофаза килиш, экологик тарбия ва маданиятни ривожлантириш, инсониятнинг сихат- саломатлигини саклаб колиш, хавфли касалликларни узаро хамкорликда олдини олиш, озик- овкатга, энергия ва ёкилгига булган танкисликни тугатиш, маданий бойликларни, цивилизацияни эсон- омон саклаб колиш, урушларнинг бошланишига йул куймаслик, тенгликни саклаб колиш- буларнинг хаммаси умуминсоний, умумбашарий кадриятдир. Умуминсоний кадриятлар алохида халклар ва миллатларнигина эмас, балки башариятнинг мулкидир.


Миллий ва умуминсоний кадриятлар бир- бири билан бевосита боглик. Уларнинг хар иккаласи бир- бирига таъсир этади, бири иккинчисини тулдиради, мазмунан бойитади.


Умуминсоний кадриятлар миллий кадриятлардан мазмун жихатдан чукур ва кенг булиб, уни уз ичига олади. Умуминсоний кадриятлар барча миллатлар, элатлар ва халкларнинг максад ва интилишларинининг яхлитлиги ва умумийлигини ифодалайди.


МАВЗУ: МАДАНИЯТ ТИПОЛОГИЯСИ. АНТИК ДАВР – КАДИМГИ ДУНЁ МАДАНИЯТИ, УЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА АСОСИЙ МАРКАЗЛАРИ.
1. Жахон маданияти тарихида кадимги юнон цивилизацияси маданий меросининг урни.

2. Кадимги Миср маиший маданияти.


3. Кадимги Хиндистон цивилизациясининг “ошкоралиги” ва унинг бошка халклар маданиятига таъсири.


4. Чжоу сулолалари даврларида Хитой давлатлари маданияти.


Греция (кадимги юнонистон, Эллада)- Болкон ярим оролининг жануби, Эгей денгизидаги ороллар, Кичик Осиёнинг гарбий сохили, Апеннин ярим оролининг жанубий сохили. Сицилия ороли, Мармар, Кора ва Урта денгиз сохилларида ташкил топган кулдорлик давлатлар гурухи.


Археологик маълумотларга караганда, Греция территориясида одамлар кадимдан яшаб келган. Мил. Ав. 8-6 асрларда ижтимоий- иктисодий ва сиёсий ташкилотнинг алохида шакли булган кадимги Греция жамияти- полислар ахолиси эркин гражданлардан иборат булган шахар- давлатлар, вужудга келди. Полис эркин гражданлари ерга ва кулларга эгалик килган. Грек мустамлакачилиги шу даврда авж олган. Эгей денгизининг шимолий киргоги, Сицилиянинг шаркий кисми, Италиядаги Тарент курфази киргокларидан то кора денгиз киргокларигача булган ерлар Греция мустамлакасига айланган.


АДАБИЁТИ. Бизгача юнон ёзма адабиётининг энг кадимий намуналаридан Гомернинг “ Илиада” ва “ Одиссея” эпик поэмалари етиб келган. Троя уруши вокеаларини акс эттирган бу поэмалар кахрамон шахслар ва машхур тарихий вокеалар мадхига багишланган эпик кушиклар асосида майдонга келган. Гесиод (мил.ав.8-7асрлар) дидактик фольклор таъсирида борликнинг пайдо булиши ва худоларнинг келиб чикиш манзарасини яратди) “ Теогония”), мехнатни хаётнинг асоси сифатида улуглади (Мехнат ва кунлар).


Афина маданиятининг ривожланган даври (5-4 асрлар) юнон адабиёти учун хам юксак боскич булди. Драматик жанрлар тараккий этди.Мифологик сюжет асосидаги трагедия етакчи жанрга айланди.


АНТИК ФАЛСАФА . Фалсафа тарихида мухим урин тутади. Кадимги Греция файласуфлари кулдорлик тузумини асослашга интилдилар. Кадимги грек мутафаккирлари Шарк мамлакатларида тупланган табиий- илмий билимларни ва фалсафий гояларни урганиб янада ривожлантирдилар ва бойитдилар. Антик фалсафа тарихи бошлангич табииёт билимлари ва илк содда материализмнинг диний- мифологик карашларга, идеализмга карши кураш тарихидан иборат. Кадимги грек фалсафаси Милет мактаби намояндалари (Фалес, Анаксимандр, Анаксимен) карашларидан бошланади . Милет мактаби тарафдорлари ягона бир бутун дунё нима эканлигини тушунишга, табиатдаги барча нарсаларнинг биринчи асосини топишга уриндилар. Уларнинг назарича, бепоён оламнинг келиб чикиши ва ривожида хеч кандай худоларнинг иштироки йук, хамма нарсанинг асоси доимо харакатдаги ва узгариб турувчи моддадир. Ана шундай моддани Фалес сув, Анаксимен хаво, Анаксимандр номуайян мухит (апейрон), Гераклит олов деб хисоблади.


АРХИТЕКТУРАСИ. Грецияда кулдорлик демократиясининг кучайиши даврида стадион, гимназия, мажлислар зали (булевтерийлар), ибодатхоналар, инженерлик иншоотлари (сув узатгич ва х.к) ва жамоат бинолари куплаб курилди. Масалан, Гера, Коринфдаги Аполлон ибодатхонаси, Селинундаги ибодатхонлар ва б.)


Театри – мева худоси Дионис шарафига багишлаган байрамларда ижро этиладиган уйинлардан бошланган. Эллинизм даври (мил.ав. 4-1 асрларигача) драматик курсатувларда хор асосий роль уйнаган. Мил. ав. 6 асрнинг 2 ярмида шоир Феспид сахнага актёрни олиб чикди. Театр байрамлар очик хавода курсатиладиган хар хил уйинлар билан утар эди. Греция театрида аёллар ролини эркаклар никоб кийиб уйнар эди. Эсхил сахнага 2 актерни олиб кирди. Софокл эса сахна декорациясида тасвирий безаклардан кенг фойдаланди, фожиаларида 3 актёр пайдо булди, диалог купайди.


Тасвирий санъати. Гомер даври санъати хаддан ташкари оддий булиб ёгочдан худолар хайкалини ишлаш ва геометрик накшли вазопись санъати (вазаларга турли хил расмлар солиш ва ёзиш) ривожланган. Бизгача етиб келган санъат ёдгорликлари ичида бронза ва мармар хайкаллар купрок.


Кадимги Мисрнинг манбалари. Кадимги Иккидарё оралигининг тарихи сингари, Мисрнинг узок утмишини мунтазам суратда ва чукур урганишга факат ХIХ асрдагина имкон тугилди.


Унгача библия (таврот) даги айрим маълумотлардан, грек ва латин авторларининг асарларидангина фойдаланишга тугри келган, аммо бу авторларнинг Мисрнинг ёзма хужжатларидан фойдалана олмаганлар, факат узга халкнинг огиздан – огизга утиб келган хикояларинигина баён килганлар.


Геродотнинг бизга маълум “ Тарих” ида Мисрнинг утмиши у кадар мунтазам булмаса-да, Бобил- Осур тарихидан кура хийла муфассал баён этилган.


Миср иклимининг нихоятда куруклиги туфайли бунда хатто жуда мурт материаллардан ишланган кадимги ёдгорликлар хам гоят яхши сакланган. Чунончи, бунда когоздан олдин кашф этилган (хакикий когозни кадимги хитойлар ихтиро килган) папирусга, ёгочга ва полотнога ёзилган ёзувлар топилди. Тоштахталардаги ёзувлар айникса яхши сакланган, аммо бу ёзма ёдгорликларнинг купи бир томонлама диний-сехрий мазмундаги ёзувдир.


Диний анъаналар. Нил водийсида айникса мустахкам ва тургун булган. Кохинлар гоят катта кучга эга булиб, улар билан подшо хокимияти уртасида баъзан ихтилофлар булиб турса-да, фиръавнларнинг илохийлиги тугрисида таълимотлар ва ахоли оммасини “ Куёш фарзанди”га (Миср хукмронларини шундай” деб атаганлар) итоат килишга ундаганлар.


Хуллас, Мисрдаги хар хил диний- эътикодлар эски урф- одатларни куллаб- кувватлаган ва мулкдорлар хокимиятига итоат килишга чакирганлар.Шубхасизки, Мисрнинг дини йиллар давомида узгариб, ижтимоий силжишларга ва сиёсий узгаришларга мослашиб турган. Аммо тугаб бораётган уруг- кабилачилик урф- одатлари билан хали боглик булган кадимги куп диний эътикодлар Нил водийсида бошка кадимги мамлакатлардагидан кура узокрок ва каттик сакланган.Мисрда нихоят даражада куп таркалган йирткич ва уй хайвонларига сигиниш, шунингдек, хар хил кушларга, балик ва хашоратларга сигиниш грек сайёхларини хайратда колдирган.


Миср динининг яна бир узига хос хусусияти нариги дунёга жуда катта ахамият берилганлигидир.Шумер билан Бобилда нариги дунёни кунгилсиз ва мудхиш деб, улганларни бу дунёни кумсайдиган бахтсиз банда, деб тасаввур килган булсалар, бу хакда Мисрдаги таълимот бошкача булган. Масалан, улар бу дунёдаги уй- жой мусофирхона булиб, узок яшаб булмагани учун уларни мустахкам килиб куришнинг хам хожати йук, ундан кура узингга “ абадий ёток жой”ни макбарани олдиндан тайёрлаб куйишинг керак, деган коидага амал килганлар.


Мумиёлашга алохида эътибор берилган.Жасадни мумиёлашнинг киммат ва арзон усуллари булган. Фиръавн ва катта мансабдорларнинг мимиёлари айникса яхши сакланган. Ичак- чавоклари олиниб алохида идишларда (канопларда) сакланган ичак- чавокдан тозаланган гавда 70 кунча номакобда турган, кейин хушбуй катрон (смола) куюлиб устидан полотно уртикка уралган.


АДАБИЁТ. Кадимги Мисрликлардан бизга халк эртаклари ва хакикий вокеалар тасвиридан иборат жуда куп бадиий адабиёт асарлари етиб келган, табиий, улар кейинчалик сарой ва ибодатхоналарнинг марказлари томонидан озми- купми ишланган.


Синухет тугрисидаги кисса айникса машхур булган.


“ Хаётдан кунгли совиган одамнинг уз рухи билан сухбати” деган асар хаётнинг маъноси ва максади тугрисидаги фалсафий асарнинг гузал намунасидир. Бу шеърий диалогнинг иштирокчиларидан бири (хаётидан кунгли совиган) кишиларнинг шафкатсизлиги ва макрлилигидан нолийди ва адолат кидириб нариги дунёга кетмокчи булади.


Бошка сухбатдош (кунгли совиганнинг рухи) унга скептик карашларни баён килади. У дунёдан хеч ким кайтиб келган эмас, унинг бу дунёдагидан кура яхшими ёки ёмонми эканини хеч ким билмайди. Яхшиси бахтни бу дунёдан кидириш керак. Лекин кунгли совиган киши бунинг тасалли бермокчи булиб айтган гапларини эшитишни хохламайди.Пировард натижада у бу дунёдаги хаётдан кура нариги дунёнинг устунлигига скептик рухини ишонтиришга муваффак булади.


Мисрда айникса математика равнак топган. Тугри, мисрлик математикларнинг ракам системаси хийла катта, бесунакай булган. Ракамларга позицион маъно беришга бирон уриниш булганлиги мутлако сезилмайди.


Миср астрономияси хам катта муваффакиятларга эришган. Мисрликлар Нилнинг тошкинидан дарак берувчи Сириданинг осмонда пайдо булишини кузатган (уларнинг бир вактга тугри келиши тасодифий хол булган, албатта). Миср календари куёш календари булган. Йил 12 ойга булинган, хар ой 30 кундан иборат булиб, 3 та ун кунликка булинган. Бу хисобда ошик булиб колган беш кун байрам хисобланиб,хеч кайси ойга киритилмаган.


САНЪАТ. Мисрда музика ва ракс жуда тараккий топган. Пуфлаб чалинадиган музика асбоблари (най), уриб чалинадиган асбоблар (систра, кайрок), торли асбоблар арфа, уд ва бошкалар булган.


Мисрнинг маданият сохасида эришган муваффакиятлари ташки дунёга таъсир курсатиб (купинча греклар оркали) бизга етиб келган. Геродот мисрликларни хакли равишда геометрия устозлари деб атаган. Жуда куп бадиий сюжетлар бошка халкларга (узгартирилган холда, албатта) мисрликлардан утган. Сфинкс образи Европа санъатида классик образ булиб колган. Мисрнинг обелискларининг хакикий нусхаси (хайкаллари) Рим ва Парижда кад кутариб турибди. Кизил гранитдан ясалган ва Мисрдан келтирилган (эрамиздан аввалги ХY асрга мансуб) сфинкслар Ленинградда Нева киргогига хусн бериб турибди.


КАДИМГИ ХИНДИСТОН. Хиндистон территориясининг хажми ва ахолисининг сони жихатидан узок утмишдаёк хозиргидай каби Осиёнинг энг катта мамлакатларидан бири булган. Унинг табиат яратган кескин чегаралари уни ташки оламдан ажратиб куйган, бошка мамлакат ва халклар билан алокасини кийинлаштирган. Унинг жанубий, жануби- гарбий ва жануби-шаркий чегаралари Хинд океани, Арабистон денгизи ва Бенгал култиги билан уралган. Шимолий чегараси эса ер юзининг энг баланд Химолай тизма тогларига такалган. Тогли тусиклар сира утиб булмайдиган даражада булмаса-да, жуда бахайбатдир ва улар Хиндистонни гарбда Эрондан ва шаркда Хинди- хитойдан ажратиб туради.


Кадимги Хиндистон тарихига доир асл нусха манбаларнинг жуда куп кисми йук булиб кетган. Кадимги хинд адабиётининг куп асарлари кайин пустлогига ёки пальма дарахти баргларига ёзилган булиб, улар Мисрдагидан кура анча нам иклим шароитига бардош бера олмаган (Мисрда папирусдан мурт материал хам сакланган). Иккинчи томондан, ёнгинлар Олд Осиёнинг китобларига зарар келтиролмаган булса, кадимги хиндистон кутубхоналари ва архивларини обдан хароб килган, тошга уйиб ёзилган текстларнинг асл нусхалари сакланган булса-да, улар нисбатан оздир.


Кадимги Хиндистон йилномаларининг ахволи улардан хам ёмон. Ведалар, Махабхарата ва Рамаяна хажми анча катта ва мазмундор шеърий асарлардир.


Ведалар – гимнлар, кушиклар, афсунгор ва диний дуолардан иборат катта тупламдир. Бундай тупламлардан турттаси сакланган. Бу тупламлар- Ригведа, Самаведа, Яжурведа ва Атхарведа деб аталган. Энг кадимги кисмлари эрамиздан аввалги 2 минг йилликка мансубдир, кейин улар тахминан минг йилдан зиёдрок давр давомида кайта ишланган ва унинг энг охирги нусхаси бизнинг эрамизга якин даврда ёзилган.


Хинд халкининг огзаки ижодларидан иккита катта достон борки, уларни адабий киммати ва тарихий ахамияти жихатидан оламга машхур Гомер достонлари билан тенглаштириш мумкин. Бу достонларнинг бири Махабхарата (Бхарата авлодларининг буюк уруши) деб, иккинчиси эса Рамаяна (Раманинг фаолияти тугрисида киссалар) деб аталган. Гарчи анъанада бу достонлар авторларининг номи (Ваяси ва Валмики) сакланган, аммо афсонавий Гомернинг тарихан ростлиги канчалик гумон булса, у авторлар хам шундайдир.


У достонларнинг иккиси хам эрамиздан аввалги 1 минг йилликнинг тахминан урталарида таркиб топа бошлаган ва эрамизнинг дастлабки асрларида катъий шакл олган (вактларни мутлако аник белгилаб булмайди).


Кадимги Хиндистонда хар хил фалсафий окимлар шу жумладан, материалистик оким таркиб топган. Масалан, чарвак таълимотига кура, билишнинг бирдан- бир манбаи тажрибадир.


Эрамизнинг Y-YI асрларида Хиндистонда Ернинг шарсимон эканлигини ва ернинг узига тортиш конуни, шунингдек ернинг уз уки атрофида айланишини жуда яхши билганлар. Бу илмий кашфиётларни урта асрларда араблар хиндлардан урганиб олганлар.


Илк хинд давридаёк (Эрамиздан аввалги III-II минг йилликдаёк). Хинд водийсида хисобнинг унли системаси таркиб топган. Кейинчалик хиндлар математикада баъзи жихатдан бошка шаркий давлатлардан узиб кетган. Масалан, нолни билдирадиган аломат факат Хиндистонда ишлатилган. Биз рим ракамларидан фарк килиб арабча ракамлар деганимизни аслда кадимги хиндлар ихтиро килган ва кейин бу ракамлар арабларга утган. Араб алгебрасида хам хиндлар алгебрасининг таъсири бор.


Кадимги хинд кимёгарлари сулфат, хлорат ва азот кислота ишлашни билганлар. Табиблар касалликларни муайян тизимга солишга уриндганлар ва организмдаги асосий ширалар назариясини яратганлар. Хиндистонда жуда куп тил ва шевалар булиши филология сохасида тадкикотлар олиб борилишини талаб килган. Брахман олим Панини (эрамиздан аввалги Y-IY асрларда яшаган) «тозаланган» тилнинг яъни адабий (санскрит) тилининг грамматикасини тузган.


Гумбазли бинолар ва узига хос горлар ибодатхоналар кадимги хиндларнинг ажойиб архитектура ёдгорликларидир. Ажанта гор – ибодатхоналарида сакланган хилма- хил рангдаги фрескалар (эрамиздан ав. I-III асрларда) узининг реализм билан кишини хайратда колдиради.


Хинд маданияти Марказий ва Шаркий Осиё мамлакатларига (асосан буддизмнинг ёйилиши муносабати билан) катта таъсир курсатган. Хиндистон гарб оламига араблар оркали таъсир курсатган.


Кадимги Хитой маданияти. Биз хитой ёзувининг иероглиф системаси эрамиздан аввалги 2 минг йилликда таркиб топганлигини биламиз. Купгина Шарк мамлакатларида ёзувлар тамомила узгариб кетган булса, хитойларнинг ёзув анъанасида узилиш булмаган. Асрлар утиши билан бу ёзув мураккаблашиб борган, Олд Осиё ва Мисрда булгани каби бирон алифбо тузишга хам уринилмаган. Аксинча иероглифлар сони тухтовсиз купаяверган. Агар Шан (Инь) даврида уларнинг сони 2000 дан ошмаган булса, Хань сулоласи даврида 18000 га етган. Мана шу гоят куп сонли аломатлар ичидан зарурини кидириб топиш учун махсус справичник тузилган.


Авваллари ёзувлар тахтачаларга битилган, кейинрок ипакка ёзилган. Эрамизнинг I асрида когоз ихтиро килинган; когоз ёгоч ва эски турлардан килинган. Текстлар унгдан чапга караб устунлар тарикасида юкоридан пастга караб ёзилган. Хаттотлар учли чупни (кейинрок майда чуткани (буёкка) кейинрок тушга ботириб олиб ёзганлар).


Хитой адабиётида диний анъаналар жуда кенг урин олган. Аждодларга сигиниш айникса катта ахамиятга эга булган. Табиат ходисалари ва хар хил ихтироларни илохий кучдан деб билганлар. Матриархат даврида бу куч бутун мавжудотнинг отаси Нюйва булган; оламни ва одамзодни уша яратган, осмондаги тешик ва ёрикларни тошлар билан уша бекитиб, текислаб куйган. Кейинчалик табиат ва инсоният аждоди рухларининг пантеони вужудга келтирилган, унга осмонни гавдалантирувчи Шан Ди бош булган.


Гайри табиий куч эгалари булмиш кахрамонлар тугрисида достонлар яратилган. Бу достонлар эпик циклларга бирлаштирилган. Кишиларни ут хосил килишга ургатган Суй Жей тугрисидаги афсонани айникса таъкидлаб утмок керак (бу греклар титани Прометейни эслатади).


Эрамиздан аввалги I минг йиллик урталарига келиб Хитойда хар хил фалсафий окимлар пайдо булган. Уларнинг энг эътиборлиси конфуцийчиликдир; бу фалсафий оким гарчи вактинча маглубиятга учраган булса-да, уз мавкеларини то янги замонгача саклаб келган.


Бу окимга асос солган файласуф Кун- цзи (Конфуций) эрамиздан аввалги 551- 479 йилларда яшаган. Унинг таълимоти патриархал тузуми анъаналарини урнатиш ва ижтимоий негиз бузилмаслигини даъво килишдан иборатдир.


Хужайин – хужайин булиши, унга тобе киши- тобе булиши, ота- ота булиши ва угил- угил булиши керак. Кичикларнинг халкнинг хукмдорларга буйсуниши абадий ва бузилмас конундир. Тарбия тартибни диний принциплар (аждодларга сигиниш) билан боглик уша табиий хукукларни ургатишдан ибарат килиб куйилган. Хар кандай туб узгартиришлар кораланган.


Конфуций фалсафаси билан бошка бир фалсафий оким- даосизм ракобат килган. Конфуций замондоши, аммо ёши ундан каттарок Лао- цзи даосизмнинг энг улкан намояндасидир. Лао- цзи таълимотида содда материалистик йуналиш, хатто диалектика куртаклари хам куринади. Кадимги Хитойнинг илмий ижодиёти Хань замонида энг юксак даражага кутарилган. Юлдуз осмонининг картаси (Кутб юлдузи атрофида юлдузларнинг туркуми) ишланган, куёш доглари текширилган ва х.к. Бу даврнинг энг катта олими Чжан Хэн (эрамизнинг 78-139 йиллари) энг кадимги сейсмографни ясаган. Фармакалогия, агрономия ва бошкаларга оид илмий асарлар хам уша Хань даврида пайдо булган.


МАВЗУ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛКЛАРИНИНГ YIII АСР ОХИРИ ВА ХII АСР БОШЛАРИДАГИ МАДАНИЯТИ. ИСЛОМ МАДАНИЯТИНИНГ УЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ.


1.Халифалик тасарруфида булган Мовароуннахрга Ислом маданиятиннинг кириб келиши.

2. “ Байтул хикмат” академиясининг юзага келиши.


3. Марказий Осиё халклари маданий тараккиётидаги икки йуналиш: табиий- илмий ва диний исломий йуналишлари.


Якин ва Урта Шаркда ислом динининг таркалиши. Якин Шаркда араб халифалигининг шаклланиши ва ривожи билан узвий богликдир. Бу халифалик ислом байроги остида аста- секин Арабистон чегарасидан чикиб, Урта Шарк томон юриш бошлаб, у ердаги мамлакатларни босиб ола бошлади. Бу жараён исломни таркатиш билан узвий холда олиб борилди. YIII аср охири- IХ асрнинг урталарига келиб араб халифалиги Шаркда энг кучли ривож топган империяга айланди. Хусусан халифлар Мансур, Хорун ар- Рашид, Маъмун даврларида халифаликнинг марказий шахарлари, хусусан Багдод иктисодий ва маданий жихатдан энг ривож топган шахарлардан бирига айланди. Маданият, илм- фан тараккий этди. Бу ерда турли илмий, диний музокаралар авж олди, турли мамлакатлардан келган илм вакиллари томонидан кенг илмий мухокамалар уюштириладиган булди, илмгохлар вужудга келди, китоб кучириш, турли тиллардан араб тилига илмий китоблар угириш авж олди, махсус таржимонлар мактаби вужудга келди, асар ёзишга кизикиш кучайди. Бу жихатдан, Хорун ар- Рашид ва Маъмун даври мухим ахамият касб этади.


Бу даврда биринчи академия – “ Донолик уйи “ ташкил топди ва бу ерда турли илмларнинг ривожи учун кенг имкониятлар яратилди, араб халифаси Маъмун унинг ривожига махсус маблаг ажратиб турди.


Академия – “ Донолик уйи”да халифаликнинг турли улкаларидан келган араб, яхудий, форс, турк, хинд, юнон олимлари биргаликда иш олиб бордилар. Унинг фаолиятида Урта Осиёдан борган олимлар хам мухим роль уйнайди.


Сарой кошида “ Донолик уйи “ – “ Байтул хикма” (уз даврининг академияси) ташкил этилиб, бошка тиллардаги, айникса юнон тилидаги илмий тадкикотларни урганиш асосий вазифа килиб куйилди. Натижада бу даврда Хунайн ва Бахтяшу, Сабит ибн Курра, Кусто ибн Луко, Яхъя ибн Адий, Исхак ад – Дамашки, Ибн Майка, Ибн Мукаффалар томонидан жуда куплаб илмий- адабий, ахлокий асарлар чет тиллардан араб тилига таржима килиниб, мусулмон дунёсида машхур булди.


Бу таржималар туфайли кадимги юноннинг машхур мутафаккир олимлари Платон, Аристотель, Евклид, Плотин, Архимед, Гален, Гиппократ, Порфирий, Сократ кабиларнинг фалсафа, риёзиёт, фалакиёт, табобат, шеърият, мантик илми ва рухшуносликка оид асарлари мусулмон оламида кенг таркалди. Натижада кадимги юнон илми ва фалсафасининг бой ютуклари (араб тилида таркалган, мусулмон улкаларининг ривожига катта таъсир курсатди. Мусулмон олимлари бу бой мероснинг асосий меросхури булдилар. Мовароуннахр ва Хуросон олимлари кадимги юнон маданиятининг илгор гоялари ва бойликларининг оламшумул мохиятини тушуниб, биринчи булиб кабул килдилар, ривожлантирдилар ва таргиб этдилар.


Шундай килиб, YIII-ХII асрларда Урта Осиёда илк Урта аср мусулмон маданиятининг шаклланиши, ривожланиши ва юксак чуккиларга кутарилишида маданиятларнинг узаро таъсири, коришуви мухим ахамиятга эга булди.


Бу давр маданияти адабиётларда Якин Шаркда Уйгониш даври маданияти сифатида талкин этилади. Хакикатда хам бу даврдаги Якин Шаркдаги араб тилидаги маданият уз мазмуни, йуналиши, ютуклари билан Уйгониш даври маданий юксалишини узида ифода этди. Уйгониш даври маданияти бошка улкалардаги сунгги маданий юксалишга катта таъсир курсатди.


Якин ва Урта Шаркда янги шаклланган мусулмон улкалари уртасида иктисодий – маданий алокалар авж олди. Маданият намуналари билан алмашув, узаро маънавий таъсир кучайди. Кадимги хинд, эрон, араб, юнон маданий бойликлари коришиб, адабиётларда “ мусулмон маданияти” деб ном олган янги маданий катлам вужудга келди.


Кадимги маданият анъаналарига нихоятда бой булган Урта Осиё халклари бу давр ичида уз маданиятини юксакликка кутара олди. Шахарлар, шахар маданиятининг тез ривожи хамда маданий алокаларнинг кучайиши самараси булган Уйгониш, Ренессанс шу даврда бошланди, Урта Осиё илм- фан, маънавият, тарихда мисли курилмаган намуналар яратди.


Форобий, Абу Али ибн Сино, Беруний, Фирдавсий, Рудакий, Бухорий, Ахмад Югнакий, Махмуд Кошгарий, Замахшарий кабилар шу давр маданий юксалишининг коялари, чуккиларидир. Хаттоки араб халифаси Маъмун Урта Осиё олимларини халифаликнинг марказига олиб кетгани ва улар Багдод академиясининг курки булиб, илм учун хизмат килганликлари тарихдан маълум, Мухаммад Хоразмий, Ахмад Фаргоний, Жавхарий, ибн Мансур Марварудий каби олимлар шулар жумласидандир.Урта Осиёнинг буюк углонлари номи дунё маданияти сахифасида олтин сатрлар билан ёзиб колдирилган. Урта Осиёда бу даврда уч тилда: араб, форс, туркий тилларда ижод этилди, тафаккур мевалари ёзувларга мухрланиб, Шаркнинг турли бурчакларигача етиб борди.


Бу давр маданияти узининг кучли гуманистик рухи инсонпарварлик нафаси, одамларни узаро дустликка чакириши, аклни эъзозлаши билан умуминсоний кадриятлар юксаклигига кутарила олди.


Бу даврнинг буюк комусий олими ва файласуфи Абу Наср Форобийдир (873-950). Утрорда тугилиб, бошлангич маълумотини Шош, Бухоро, Самарканд шахарларида олган. Сунг Багдодда узок яшаб, замонасининг олимлари билан илмий мулокотда булган. Умрининг охирини Халабда утказган. У илмнинг турли сохаларига оид 160 дан ортик рисолалар яратган.У юнон илмининг ютуклари, хусусан Аристотель меросини чукур билгани, уларни Шаркда ривожлантиргани учун “ Ал- муаллими ас Сони” (“ Иккинчи муаллим” Шаркда Аристотель – Арасту “ биринчи муаллим” деб танилган) унвонига сазовор булган.


Унинг рисолалари риёзиёт, фалакиёт, тиббиёт, ахлокшунослик, мусикашунослик, давлатни бошкариш, айникса фалсафа ва мантик илми масалаларини уз ичига олади.


Аристотелнинг барча фалсафий асарларига ёзилган шархлари, “ Уюн ал- масоил” (Масалалар булоги”), “ Ихсо ал- улум” (Илмлар тавсифи”), “ Фусус ал- хикам”(Хикмат хулосаси”), “ Таолик фи-л хикмат” (Фалсафага оид изохлар”), “ Китоб фи-л лугат” (Лугатлар хакида китоб”) каби асарлар шулар жумласидандир.


Форобийнинг илгор фикрларини Абу Али ибн Сино янада олий даражага кутарди. У Бухорода (980-1037) тугилиб усди, сунг Урта Осиё, Эроннинг жуда куп шахарларида булди, Хамадонда вафот этди.


Европада сунгрок “ Авиценна” номи билан машхур булган бу комусий олим уз даврининг барча илмларини чукур урганди; 500 га якин турли сохаларга оид рисолалар, шеърлар колдирди, айникса у фалсафа, мантикшунослик ва тиббиёт сохасидаги тадкикотлари билан маданият ривожида сунмас из колдирди, дунёда машхур булди.


У уз асарларини араб ва форс- тожик тилларида ёзди, бу тилда ажойиб шеърлар, илмий достонлар хам яратди. Унинг энг йирик асарлари сирасига “ Китоб конун фи-т тибб” (“ Тиб илми конуни”), “Китоб аш-шифо” (“Рухни даволаш китоби”), “Китоб ан- инсоф” (“Инсоф китоби”) киради.


Ибн Синонинг катта замондоши уз даврининг буюк комусий олими Абу Райхон Берунийдир (973-1048). Беруний 150 га якин турли сохаларга оид асарлар ва рисолалар муаллифидир. Берунийнинг “Хиндистон”, “Геодезия”, “Фармокогнозия”, “Минералогия”, “ Маъсуд конуни”. “ Утмиш авлодлар хотиралари” каби катта хажмдаги асарлари узбек, рус тилига таржима килинган.


МАВЗУ : ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ МАДАНИЯТИ (ХIY АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ ХY АСР).


1. Самарканд ва Хуросондаги маданий мухит.

2. 2. Улугбек академиясининг фаолияти.


3. .Темурийлар давридаги илм- фан ва адабиёт ахли маданий меросининг бугунги кундаги ахамияти.


ХIII асрнинг 20- йилларида Марказий Осиё халки Шаркда, Мугилистонда шаклланган Чингизхон давлатининг беаёв хуружига учради. 2-3 йил давомида Урта Осиё, Мовароуннахр ва Хуросон босиб олинди, яна шахарлар вайрон, турли маданий бинолар,йуллар, богу роглар барбод булди, китоблар ёндирилди, халк энди чингизийлар карамлигига тушди, лекин бу карамлик ва хукуксизлик узокка чузилмади. Яна мустакиллик учун кураш бошланди. Мовароуннахр ва Хуросонда Мугул хукмронлиги борган сари кучлирок зарбага учрай борди, Самаркандда мустакил сарбадорлар давлати вужудга келди.


ХIY асрнинг 60 йилларидан бошлаб мугуллар хукмронлигига карши Амир Темур етакчилигидаги мустакиллик учун харакат Мовароуннахр ва Хуросонда кучли давлатнинг вужудга келиши билан якунланди. Бир асрдан сал купрок давом этган бу мустакил давлат яна илм- фан, адабиёт- санъатнинг юксалишига имконият яратди. Мустакил булган халк яна эркин нафас олиб уз ичидаги янги истеъдодларга шижоат, янги куч, илхом бахш этди. Бу Х-ХII асрдаги душман хуружи натижасида узиб куйилган Уйгонишнинг тикланиши, маънавий равнакнинг иккинчи боскичи эди. Бугиб куйилган маданий кудрат, маънавий куч яна кузгалди.. . Бошкача бир тарихий шароитда бу куч уз даврига мос холда ажойиб ранг- баранг маданий ютуклар, маънавий бойликлар билан ХY аср сахифасини безатди, уни тарихда унутилмас жило, ранг, ютуклар билан бойитди.Уз даври маънавий ютукларининг турли кирраларини фаолиятлари ижодларида ёркин ифодалаган Али Кушчи, Коший, Лутфий, Журжоний, Тафтазоний, Давоний, Кошифий, Бехзод, Жомий, Хужа Ахрар каби олим, фозил ижодкорлар шу давр махсулидир. Мирзо Улугбек, Алишер Навоий бу маданий кутаринкилик чуккиларидир. Масалан, Навоий мутафаккир шоир, олим, маърифатчи эди. Унинг узок йиллар давомида темурий шохларидан Хусайн Бойкаро соройида доно маслахатчи, вазирлик фаолияти хокимиятни маърифат йулига йуллаб туришда, Уйгониш маданиятини таъминлашда нихоят мухим ахамият касб этди. Унинг бевосита таъбири, иштироки билан 200 дан ортик маданият муассасалари курилгани маълум.


Бу даврдан асосан икки тилда: форс ва туркий тилларда ижод этилган. Илгор мутафаккирлар Жомий, Навоий ижодларида хам етук жамоа, комил инсон, юксак ахлокий муносабатлар хакидаги социал утопия узига хос тардза янада тикланиб, ривожлантирилган. Мустакиллик маданий уйгонишни тиклаган, янада юксалтирган.


Яна шуни таъкидлаш лозимки, мустакил булиб мамлакат бошка кушни улкалар, бошка маданият марказларидан ажраб колмаган, аксинча, кушни мамлакатлардан ажраб колмаган, аксинча, кушни мамлакатлар билан иктисодий – маданий алокаларни тенглик асосида янада ривож топган.


Темур вафотидан сунг унинг угли Шохрух Хуросонда, Улугбек Мовароуннахрда 1411-1449 йилларда хукмронлик килди.


Улугбек хукмронлик килган даврда Мовароуннахр шахарлари, хусусан давлат маркази Самаркандда жуда катта маданий узгаришлар руй берди. Самарканд, Бухоро, Гиждувон, Марвда мадрасалар, хайрия муассасалари барпо этилди. Бибихоним масжиди, Амир Темур макбараси, Шохи Зинда ансамбли курилишлари охирига етказилди, жуда куп карвонсарой, чорсу, хаммомлар курилди. Улугбек Самаркандга турли тиллардаги куп китобларнигина эмас, турли сохада иш олиб борувчи 100 дан ортик олимларни хам олиб келиб, уларнинг илмий ишларига шароитлар яратди. У уз она туркий тилидан ташкари араб, форс тилларини яхши билар ва турли мамлакатдан келган олимлар иштирокида илмий мулохазалар олиб борар эди. Улугбек яратган мадраса, расадхона, кутубхона, туплаган олимлар уюшмасининг илм- фан сохасидаги фаолиятини назарда тутиб уларни Улугбек академияси деб атамок мумкин.


Улугбек илм- фаннинг ривожига жуда катта эътибор берди ва узи хам давлатни бошкариш ишлари билан бир каторда турли илмлар, хусусан фалакиёт, риёзиёт, тарих фанлари сохасида чукур тадкикотлар олиб борди. Улугбек тиббиёт ва мусика билан хам якиндан кизиккан, шеърлар ёзган.


Улугбек даврида купгина илмий тарихий асарлар араб ва форс тилларидан эски узбек тилига таржима этилган ва турли шарк тилларида китоблар туплашга эътибор берилган. Улугбек ташкил этган бой кутубхонада турли фанларга оид 150 мингдан ортик жилдли китоблар мавжуд булган.


Мовароуннахр Улугбекнинг фанни ташкил этиш фаолияти туфайли ислом дунёсининг турли тарафларидан узига олимларни жалб этди. Кози Зода Румий ана шундайлардан бири эди. У хижрий 755-765 (м. 1354- 1364 йиллар) йиллар орасида Кичик Осиё шимоли – гарбида Мармар денгизидан жануброкдаги Бурса шахрида тугилади. Бошлангич билимларни у уз шахрида олиб, уша ерда Мулла Шамсиддин Фанорийдан математика ва астрономиядан таълим олади; бу киши унда аник фанларга интилишни уйгота олади. Ёш Кози Зода устози Фанорийдан Хуросон ва Мовароуннахр математиклари ва астрономларининг шухрати хакида эшитавериб, нихоят 20 ёшлар чамасида (ХIY аср 80-нчи йиллари бошида) она шахрини абадий тарк этиб, шарк узра йул олади.


Манбаъларда Кози Зода качон Улугбекни биринчи марта кургани хакида маълумот йук, лекин айтганимиздек, Улугбек уни «Зиж» нинг мукаддимасида « устозим» дейди.


Улугбек « Зиж» ининг мукаддимасида номи эслатилган самаркандлик учинчи йирик олим Аловуддин Али ибн Мухаммад Кушчи (1402 йилда тугилган) эди. Улугбек уни илик сузлар билан тилга олади ва уни « фарзанди аржманд» дейди, аслида бу сарой кушчисининг угли булган булса хам, Аловуддин Улугбекка унинг уз угилларидан хам содик эди. Кейинчалик у Мовароуннахрнинг йирик олимларидан бири булиб шаклланди ва Шарк билан Гарб фанини туташтирувчи бир халка бурчини хам адо этди.


1449 йил кузидаги фожеали вокеалардан сунг Мовароуннахрдаги сиёсий вазиятнинг баркарорлиги йукалади. Самаркандда Улугбекдан кейинги Темурий хокимлар дунёвий фанларга кизикиш билдирмайдилар. Шунинг учун ХY аср 60-нчи йилларининг бошида Али Кушчи Самаркандни тарк этади ва аввалига Хуросонга сунг Кермонга боради ва у ерда 1465 йилгача яшайди. Уша йили у Табризга кучади; бунгача бу шахарни Темурийлар кулдан бой берган ва уни Ок Куйунлу туркман сулоласи бошкарарди. Табризда саккиз йил яшаганидан сунг Али Кушчи 1473 йил бошида Усмонли туркларнинг янги пойтахти Истамбулга кучади ва 1474 йили декабрида шу ерда казо килади.


Али Кушчи Истамбулга келиши биланок Аё София масжидида мадраса ташкил килиб, унга олимларни туплайди ва математика, астрономия сохасида тадкикотлар олиб боради. Турк фан тарихчиси Солих Закийнинг тан олишича, Али Кушчининг Истамбулга келгунига кадар Туркияда хеч ким астрономия ва математика билан жиддий шугулланмаган ва Али Кушчи бу сохада биринчи булган: у шу мамлакатда астрономия сохасидаги тадкикотларга асос солган.


1994 йилни Улугбек йили деб эълон этиш – бу халкимизнинг жахон маданияти олдида турган улкан вазифасидир.

Президентимиз И.Каримовнинг бу барадаги фармони зиёлиларимиз, илмий жамоатчилигимиз олдига буюк ватандошимиз, халкимизни жахонга машхур этган Мирзо Улугбек юбилейини олий даражада ташкил этиш ишига янги маъсулиятлар куяди. Буни биз халкимиз, тарихимиз, утмиш аждодларимиз олдидаги карзимиз, ёш келажак авлодни янги мустакил давлатимиз- Узбекистоннинг тараккиётини, буюк давлатлар каторидан урин олишини таъминлай оладиган килиб етиштиришдаги мухим бурчимиз деб билишимиз зарур.

МАВЗУ: УРТА АСРЛАРДА ЕВРОПА ХАЛКЛАРИ МАДАНИЯТИ.

1.Урта асрлар Европа фалсафасининг узига хос хусусияти.


2. Урта асрлар ижтимоий мухитида илм- фан, маданият, санъат ва маорифнинг черков тасарруфида эканлиги.


4. Санъат ва адабиётнинг Готика услубида ривожланиши.


Урта асрчилик бутунлай примитив асосда ривожланди. Урта асрчилик хамма нарсани энг бошидан бошлаш учун кадимги цивилизацияни, кадимги фалсафа, сиёсат ва юриспруденцияни ер билан яксон килиб ташлади. Унинг барбод булган кадимги дунёдан кабул килиб олган бирдан- бир мероси христианлик ва ярим хароба холига келган, узининг илгариги бутун цивилизациясини йукотган бир неча шахар булди.

Урта аср фалсафаси (Гарбий Европа мамлакатларида) – Гарбий Европа феодал жамияти фалсафаси, бу фалсафа Рим империясининг халокатидан бошлаб (5 аср) то капитилистик жамиятнинг илк формалари пайдо булганга кадар (14-15 асрлар) утган даврда ривожланди. Антик кулдорлик жамиятининг инкирози фалсафасининг тушкунлиги билан бирга борди. Антик фалсафий мерос йукотилган ва 12 асрнинг 2 чи ярмигача гарбий Европа олимларига номаълум эди. Диний идеология: Европада икки хилдаги (Рим католицизми ва Византия православияси) христиан идеологияси хукмрон идеология булиб колди. Мактаб, маориф черков кулига утди, черков акида ва ахкомлари табиат, олам ва инсон хакидаги хамма тасаввурларга асос булиб колди. Мактабларнинг (дунёвий ва диний мактабларнинг) ривожланиши, 12 асрнинг урталаридан бошлаб эса дастлабки университетларнинг ташкил этилиши (Италия, Англия, Чехия, Францияда) фалсафа олдига дин акидаларини фалсафий жихатдан тушунтириш ва хатто асослаб беришда черковга ёрдам бериш вазифасини куйди. Фалсафа бир канча асрлар давомида « илохиёт хизматкори» булиб колди. Бу ролни у мажусийликка карши христианликни мадх- химоя килувчилар фаолиятида, сунгра эса « черков отахонларининг» асарларида бажариб келди. Бу « отахонлар»дан Гарбда энг йириги булмиш Августин Христиан фалсафаси таълимотлари системасига неоплатонизмнинг катор идеологияларини киритди. Шарк неоплатончилари, шулар жумласидан. Сохта – Дионисий Ареопагит (5 аср) неоплатонизмнинг таъсирининг иккинчи – гарб учун манбаи булиб колди.


ХII асрнинг урталарида Аристотелнинг асосий асарлари латинчага таржима килинди. Аввалда черков душманлик кузи билан караган Аристотель таълимотлари куп утмай христианликнинг фалсафий асоси сифатида эътироф этилди. Шу пайтдан бошлаб схоластика муаллимлари Аристотель асарларининг шархловчилари ва системалаштирувчилари булиб коладилар. Улар аристотелизмни узларининг диний ва фалсафий тушунчаларига мослаштирадилар, Аристотель дунёкарашининг эскирган кисмларини (мас., геоцентрик системани, унинг физикаси принципларини) акидапарастларча узлаштирадилар, фанда янгилик излашнинг хаммасини рад этадилар. ХIII асрда Буюк Альберт, Фома Аквинский ва Иоани Дунс Скотт схоластиканинг асосий системалаштирувчилари эдилар. Черков Фома Аквинскийнинг фаолияти ва таълимотига энг юксак бахо берди: уни уз «авлиёлари» каторига кушди, ХIII асрнинг 2 чи ярмида эса унинг таълимотини узининг расмий фалсафий доктринаси деб эълон килди (Неотомизм).


Диний- клерикал адабиёт. Христиан черкови урта аср обскурантизми (жахолатпарастлиги) нинг таянчи булиб хизмат килди. У уша давр маънавий хаётининг хамма тармокларини камраб олиб, уларни уз хукмига буйсундиради.


Черков урта асрлар давомида инсонни дин жахолати билан кишанлашга инженер, саводсиз оммани афсонавий жаннат ваъдалари билан гафлатда саклар, итоат этмаганларни эса дузах азоби билан куркитар эди.


Христиан дини сиёсат, хукук, ахлок ва идеологиянинг бошка шаклларига хам аралашар, суд устидан назорат олиб борар эди. Илм- фан хукмрон феодал- черков схоластик таълимоти тазйики остида эди.


Гарбий Европа давлатларидаги халкларнинг тили турлича булса хам, лекин улар христиан динида булганликлари туфайли, католик черкови латин тилида иш олиб борар, рухонийлар эса бу тилни « мукаддас тил» деб курсатишга уринар эди. Шу сабабли монастирь мактабларида хам латин тилида укитилар эди.


Авлиёлар хаёти хакидаги эртак, инжил текстларини баён этувчи диний афсона ва гимнлар диний- клерикал адабиётга оид жанрлардир. Авлиёлар турмушини акс эттирган афсонавий эртакларда таркидунёчилик, жонни кийнаш ва шу йул билан танни эмас, жонни « тозалаш» кераклиги таргиб килинади.


Санъат ва адабиётнинг Готика услубида ривожланиши – асосан Гарбий Европа мамлакатлари санъатида ХII асрда вужудга келиб, ХIY-ХY асрларга хукмрон булган бадиий услубнинг шартли номи.


Хулоса килиб, урта асрлар феодал истибдоди диний хурофот асридангина иборат булиб колмади. Урта асрлар бизга ажойиб адабий мерос ва архитектура ёдгорликларини колдирди. Бу давр «буюк прогрессив узгаришлар» даври, пахлавонларга мухтож булган ва титанлар яратган, узларининг улмас асарлари билан кишилик маданияти ривожига катта хисса кушган Боккаччо ва Рабле, Шекспир ва Сервантес каби титан ёзувчиларнинг етишиб чикишларига замин тайёрлаган давр хам булди.


МАВЗУ: ЕВРОПАДА УЙГОНИШ ДАВРИ МАДАНИЯТИ


1.Феодал Европаси маънавий хаётида руй берган узгаришлар ва капитализм куртакларининг пайдо булиши.

2. Италияда Ренессанснинг юксалган боскичи.


3. Европа уйгониш даври фани ва санъатининг янги мазмунда тараккий этиши.


ХY-ХYII асрлар жахон тарихида Ренессанс .ёки Уйгониш даври номи билан машхурдир. Бу даврда Европа мамлакатларида бирин- кетин маданий юксалиш кузга ташланади. Бу маданий юксалиш, биринчи навбатда, ижтимоий- иктисодий узгаришлар билан, жамият хаётида шахарларнинг, шахар маданиятининг, хунармандчилик ишлаб чикаришининг ривож топиши билан узвий боглик эди. Ренессанс маданияти биринчи булиб Италияда бошланди. Маълумки, Италия уша даврда Урта денгизда, темир йул ва хаво йуллари булмаган бир даврда, сув йули оркали савдо- сотикни ривожлантириш, бошка мамлакатлар билан турли иктисодий- маданий алокаларни авж олдиришда марказий уринлардан бирини эгаллар эди.


Италия сув йули оркали бевосита ривож топган Шарк давлатлари, хусусан, араб давлатлари билан якиндан алокада булишга интилди. IХ- ХII асрларда Якин ва Урта Шарк халклари, мусулмон Шарки маданиятининг юкори чуккига кутарилгани тарихдан маълум. Италиянинг бу давлатлар билан иктисодий- маданий алокалари Европада Ренессанс маданиятининг вужудга келишида мухим роль уйнаган.


Италиянинг шаркий кушниси булган Испанияда эса мусулмон маданиятини бевосита ривож эттирган араб давлати- Кордова халифалиги деярли ХY асрларга кадар давом этди. Булар хаммаси Италияда бошланган Ренессанс, Уйгониш маданияти шаклланишида IХ- ХII асрларда Якин ва Урта Шарк мамлакатларида вужудга келган араб тилидаги маданият, Шарк Уйгониш даври маданияти, фани билан узвий богликлигини курсатади.


ХII- ХIY асрларда Италияда Мухаммад Хоразмий, Ахмад Фаргоний, Марвозий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд каби машхур Шарк олимларининг асарлари лотин тилига таржима этилди, араб илмий ютукларини урганишга интилиш кучайди. Бу асарлар Европага кенг таркалди ва ренессанс маданиятининг мухим кисмига айланди.


Якин ва Урта Шарк Уйгониш маданиятининг шаклланишида Урта Осиё маданий анъаналари катта ахамият касб этади.


Европа Уйгониш харакатининг илк ватани- Италияда капиталистик саноатнинг дастлабки шакли- манифактура юзага келади. Мамлакатнинг бир канча шахарларида савдо- сотик тез суръатлар билан ривожланади. Венеция ва Генуя савдо билан машхур булган бир вактда Флоренция саноат ва банк ишлари билан шухрат козонди. Бу ерда жун ва ипакчилик саноати авж олади. Ишчилар бир корхонага бирлаштирилади ва уларни эксплуатация килиш кучаяди. Бинобарин, бу давр дастлабки капитал туплаш даври эди. Италияда шахар- республика тартибларининг галаба килиши хунармандчиликнинг ва савдо – сотикнинг тез ривожланиши Ренессанс харакатининг хаммадан олдин шу мамлакатда юзага келишига замин хозирлади.


Ренессанснинг алохида белгилари Данте ижодида намоён булса хам, лекин Уйгониш даври тула маънода ХIY асрнинг иккинчи чорагидан бошланади ва ХYII асргача давом этади.


Итальян Ренессанси Европанинг бошка мамлакатларидаги ижтимоий харакатга хам катта таъсир курсатади. Француз, немис ва испан гуманистлари антик маданий меросни бевосита урганишлари билан бир каторда, уни итальян мутафаккирларининг асарларини укиш оркали хам узлаштирадилар.


Гуманистлар мактабда тарбия ишларини кайта куриш билан бирга олий таълимни хам ислох килишга киришадилар. Бошка мамлакатлардан анча олдин Италия шахарларида олий юридик мак табларнинг пайдо булиши диккатга сазовордир.


ХII асрда машхур Болонья университети ташкил этилади. Унинг юристлари Рим хукукшунослигини урганиб, уни Гарбнинг яккаю ягона конуни деб эътироф киладилар. Рим конуншунослиги хакидаги бу карашлар Уйгониш даврини тайёрлашда мухим омиллардан бири булган эди.


Мамлакат маданий хаётида мисли курилмаган янгиликлар юз бера бошлайди. ХIII- ХYI асрлар мобайнида Италия шахарларида 22 университет очилади; уларда илохиёт илми эмас, балки хукукшунослик, медицина фанлари ургатилади. Антик тарих, адабиёт ва санъатни урганиш дунёвий фанларнинг ривожига, шубхасиз, жиддий таъсир курсатади. Бу узгаришлар ХY- ХYI асрларда буюк географик кашфиётларни келтириб чикаради. Математика, физика, астрономия фанлари сохасида эришилган катор ютуклар Уйгониш даврида факат гуманитар билимлар эмас, балки табииёт фанларининг хам ривожланганлигидан дарак беради.


Уйгониш даврида итальян тасвирий санъатининг хам жиддий бурилиш содир булди. Шахарларнинг тараккий этиши натижасида архитектура, хайкалтарошлик ва рассомлик санъати, бадиий адабиёт камол топади.


Дастлабки гуманистлар- Петрарка ва Боккаччо асарларида мавхум символик иборалар иккинчи уринга куйилиб, реализм эса биринчи уринга чикарилади, вокеликни типик равишда, характерли деталлар билан акс эттиришга киришилади.


Уйгониш даври реализмининг ижобий кахрамонлари характерида бекиёс жасорат ва мардлик мужассамланади. Шахс эркини химоя килган йирик гуманист уз куч- кудратига, хак ишнинг тантана килишига ишонган, адолат учун курашувчи, калби пок олижаноб образларни яратиш оркали Уйгониш даврининг хаёт бахш рухини хам акс эттирадилар.


Урта аср диний- мистик акидаларини бартараф этиш жараёни айни вактда хам фанда, хам санъатда намоён булар, купинча бир шахс ижодида уйгунлашиб кетарди. Мас., Леонардо да Винчи буюк рассомгина булмай, машхур математик, механик ва инженер хам эди, А.Дюрер рассом, хайкалтарошлик, архитектор, математик эди.


Хулоса килиб шуни айтиш керакки, Уйгониш даври Европа мамлакатларининг маданий ва гоявий хаётида катта прогрессив роль уйнади. Бу даврда жахон маданиятининг энг нодир ва бебахо асарлари яратилди.


МАВЗУ: УЗБЕКИСТОН МУСТАКИЛЛИГИ ШАРОИТИДА МИЛЛИЙ МАДАНИЯТИМИЗ РИВОЖИНИНГ ИСТИКЛОЛИ ВА ИСТИКБОЛИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ.


1.Узбекистон мустакилликка эришуви жараёнида вужудга келган ижтимоий- тарихий шарт- шароитлар.

2.Истиклол ва маданий сиёсатдаги бугунги муаммолар.


3.Президентимиз И.А.Каримов асарларидаги гояларнинг маънавий хаётга татбики.


Узбекистон Республикасининг мустакилликка эришиши натижасида миллий маънавий бойлигимиз хисобланган азалий кадриятларимиз, бебахо меросимизни тиклаш ва тараккий эттиришга кенг йул очилганлиги сир эмасдир.

Узбекистон Республикасининг Президенти, академик И. А. Каримов давлатимиз тарихий ва маънавий тараккиётининг хосиласи, маданият ривожининг узига хос натижаси эканлигини кайд килиб шундай деган эди:» Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига унутилмас хисса кушиб келган. Асрлар мобайнида халкимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари Шарк фалсафаси ва ислом дини таълимоти билан узвий ривожланди. Ва уз навбатида бу фалсафий- ахлокий таълимотлар хам халкимиз дахосидан бахра олиб бойиб борди»[3]


Бинобарин, биз кураётган келажаги буюк давлатнинг пойдевори энг аввало аждодларимиз колдирган тарихий кадриятларга, бебахо маънавий меросга, Шарк фалсафий- ахлокий таълимотларига таянган холда барпо этилмоги лозим. Шунингдек, давлатимиз ва жамият курилишида умумжахон цивилизациясининг илгор тажрибалари ва умуминсоний кадриятлардан хам фойдаланишимиз даркор. Агар совет давлати уз тарихи, аждодларининг мероси, урф- одатларини билмайдиган манкуртларни тарбиялашга интилган булса, биз барпо этаётган янги жамият буюк маданиятимиз томирлари, кадимий меросимиз илдизлари бой анъаналаримиз чашмалари замирида курилмаги лозим. Маънавий мерос, азалий кадриятлар, диний эътикодлар кадимдан эъзозланадиган бизнинг Ватанимизда мустакиллик шарофати билан кенг куламли жиддий ишлар амалга оширила бошланди, жамоатчилик фикрига таянган холда маданий мерос, миллий кадриятларни тиклаш буйича катор тадбирларни амалга оширишга киришилди. Жумладан 90- йилларнинг бошида тарихий «Мерос» дастури тайёрланди. Унинг лойихаси матбуотда чоп этилиб, кенг жамоатчилик орасида, жумладан, олимлар, ёзувчилар, тарбиячи- педагоглар уртасида мухокама килинди. « Мерос» дастурида адабий, илмий, ахлокий, ижодий ва меъморий ёдгорликларни тиклаш, саклаш ва тараккий эттириш буйича катор ишларни амалга ошириш кузда тутилди. Дастурга вакт утиши билан узгартиришлар киритилиб, бойитилмокда.


Тарихий- маънавий меросни тиклаш ва ривожлантириш учун энг аввало, мустакиллик ва миллий истиклол мафкурасини яратиш ва ундан самарали фойдаланиш мухим ахамият касб этади.


Чунки президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «..мафкура факат бугун эмас, балки хамма замонларда хам энг долзарб сиёсий- ижтимоий масала, хар кандай жамиятни соглом, эзгу максадлар сари бирлаштириб, унинг уз муддаоларига эришиши учун маънавий- рухий куч- кувват берадиган пойдевор булиб келган.


.. Хар кандай инсон, табиийки, мурод- максадсиз яшай олмайди. Бинобарин, токи хаёт мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар уз тараккиёт йулини, эртанги кун уфкларини узининг миллий гояси, миллий мафкураси оркали белгилаб олишга интилади.»[4]


Мустакиллик мафкурасини яратишда кенг жамоатчилик фикрига таяниш, адолат тамойилини чукур томир орттириш учун шаклланаётган жамиятимиз таркибида янги жамоатчилик ташкилотлари тизимини тузиш эхтиёжини тугдиради. Шу боисдан хам мустакил Узбекистон маданияти тарихидаги мухим вокеалардан бири, Президентимизнинг 1994 йил 23 апрелдаги махсус фармони хамда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карори асосида Республика « Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил килиниши булди.


Жамоатчилик маркази олдига куйилган маъсулиятли максад ва вазифалар жумласига, миллий маънавият осори- атикаларини туб асосларида тиклаш, мухофаза чораларини белгилаш ва равнак топтиришга, халк маърифатини юксалтиришга хамда жахон халклари тафаккури махсулидан Узбекистон халкини бахраманд этишга, мамлакатдаги маънавий мухитни согломлаштиришга кумаклашиш масалалари куйилгани айни муддао булди.


Маънавият ва маърифат маркази маънавият сохасидаги улугвор максадларни бажариш доирасида бир катор конкрет вазифаларни хам белгилаб олди. Улар куйидагилардан иборат булди:


Халкимизнинг азалий кадриятлари, удумлари, анъаналари ва улмас бой меросидан кенг фойдаланган холда давлатимиз келажагини белгилайдиган маънавий омилларни шакллантиришга кумаклашиш;


Узбекистоннинг нурли истикболини таъминлайдиган, республика халклари маънавиятини, уларнинг тарихий утмиши, узига хос шаркона миллий маданиятини, янгилаш ва тараккиётнинг мамлакатимиз учун хос йулини хисобга олган холда жахон халклари илгор тажрибасини урганиш, ундан миллий истиклол мафкурасини ишлаб чикишда ижодий фойдаланиш;


Хорижий мамлакатлар тажрибасини умумлаштириш, хукукий давлат ва фукаролик жамияти тузиш йуналишлари буйича мустакил, назарий- амалий тамойилларни белгилаб чикиш, мамлакат ва дунёдаги хилма- хил фикр ва гояларни урганиш дунёкарашни шакллантириш масалалари буйича бошка илмий, маърифий, жамоатчилик ташкилотлари билан якин хамкорликда иш юритиш;


Ёш авлод учун ёт булган, маънавий кашшок ва ахлокан салбий таъсир курсатувчи хар кандай маданий ва ахборий тазйикка йул куймаслик учун Узбекистоннинг оммавий- ахборот воситаларида, айникса, телевидение хорижий тажрибани, миллий кадриятларни ва хозирги кунни ва ёркин ёритиш йуналишларини ишлаб чикиш;


Зиёлилар фаолиятини узбек миллатининг бирлаштирувчи ролини назарий ва амалий асослашга, бошка халклар маънавиятини кувватлашга доир улкан имкониятларини очиб берувчи мавзуларга йуналтириш, барча соглом кучларни- юксак истеъдод, маърифат ва тафаккур сохибларини марказ атрофида туплаш, улар билан мунтазам мулокот килиш ва тегишли сохалар учун амалий услубий тавсиялар ишлаб чикиш;


Узбекистон халклари бирлигини мустахкамлаш максадлари йулида жойлардаги миллий- маданий марказлар ва бошка ташкилотларга ёрдам бериш, хар бир марказга Республиканинг куп миллатли ахолиси уртасидаги дустликни мустахкамлашга, давлат тили, миллий ва умуминсоний кадриятларни урганишга каратилган тадбирларни ишлаб чикиш.


Бозор муносабатлари шароитлари ва талабларини хисобга олиб ёшларнинг маънавий камолоти ва амалий малакаларининг юксалишига ёрдамлашиш ва хоказолар шулар жумласидандир. Марказ уз маърифий- маънавий махсулотини халкка етказиш максадида «Тафаккур» номи билан уз журналини таъсис этди.


Жамоатчилик асосида маданий фаолиятларини ривожлантириш учун Республика «Маънавият ва маърифат» марказининг тизими шакллана бошлади. Жумладан, барча вилоятлар ва купгина туманларда маънавият ва маърифат марказларининг булимлари (вилоят ва туманлар хокимияти кошида) иш бошлашди. Хозирги даврда Республика вилоятлар ва туманлар « Маънавият ва маърифат» марказлари жамоатчилик кучидан фойдаланиб, купгина йуналишлар буйича ишлар олиб боришмокда.


Президент И.А. Каримов «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавобларида шундай деган эдилар,- « Мен шонли тарихига садокат билан, бугунини кадрлаб келажагига ишонч билан яшаётган халкимизнинг донишмандлиги ва матонатига,унинг мустахкам иймон - эътикоди ва иродасига ишонаман. Бу олижаноб фазилатлар хар кандий мураккаб, калтис синовлардан мардона ва ёруг юз билан утишда биз учун бекиёс куч кудрат манбаи булади»[5].


[1] М. Бекмуродов. Узбекистонда жамоатчилик фикри.Тошкент. Фан.1999.50 б.

[2] Каримов. И.А. Узбекистон ХХI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. Т.: Узбекистон., 1997. Б.140-141.


[3] Каримов И. Узбекистоннинг сиёсий- ижтимоий ва иктисодий истикболининг асосий тамойиллар. Т.: Узбекистон, 1995 й., 9 бет.


[4] Президент И.А. Каримовнинг « Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавоблари. // Фидокор газетаси.,8 июнь.2000 й.




[5] « Фидокор» газетаси. 8 июнь. 2000й.
Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling