Вақтинчалик аванс бериш хизмати


Download 317.5 Kb.
Sana14.11.2019
Hajmi317.5 Kb.

Вақтинчалик қарз бериш хизмати тўлов агентига Агентлик шартномаси бўйича Вақтинчалик аванс бериш хизмати

тўловларни қабул қилиш учун ўтказилган кафиллик бадали маблағлари тугаган вақтда, банкларнинг дам олиш кунларида тўловларни қабул қилиш имконини беради.

Вақтинчалик аванс хизмати тест режимида ишга туширилган бўлиб, ундан узоқ вақт давомида агентлик шартномаси шартларини бузмасдан фаолият юритаётган тўлов агентлари фойдаланишлари мумкин.

Аванс олиш имконияти текшириш тўлов агенти кабинетида (бошлогин орқали) амалга оширилади. Тўлов агенти кабинетида берилиши мумкин бўлган вақтинчалик аванс миқдорининг максимал суммаси кўрсатилади.



Вақтинчалик аванс олиш хизматидан фойдаланиш имконияти бор бўлган ҳолатда Сиз «PAYNET.UZ» мобил иловасида руйхатдан ўтишингиз (иловани Google Play ва App Store манбаъларидан юклаб олиш мумкин) ва вақтинчалик қарз маблағини ўзингизнинг (жисмоний шахснинг) банк картангиз ҳисобидан аванс олишнинг максимал суммаси доирасида тўлашингиз керак бўлади.



Мобил иловада “Paynet Аванс” банди танланади:

Очилган дарчада Агентлик шартномангиз рақами ва вақтинчалик аванс суммаси киритилади.

Мисол учун,

Агентлик шартномаси рақами Б2-99888 бўлса 99888 кўринишида киритилади.



Сумма: 5 000 000

Маълумотлар киритилгач, тасдиқ тугмаси босилади



Белгиланган вақтинчалик аванс маблағлари миқдорини Агент кабинетида кўриш мумкин.



Банк картангиздан маблағ ўтказилгандан сўнг сизга ўтказилган маблағларнинг 95% миқдорида аванс (қарз) белгиланади. Қарз маблағлари ҳисобидан 5 календар куни давомида тўловларни қабул қилиш имконига эга бўласиз.



Аванс маблағлари бўйича қарздорлик Сиз томонигиздан тўлиқ тўлаб берилгандан сўнг, аввал банк картангиздан ўтказилган маблағлар (100% миқдорида ҳеч қандай комиссиясиз) UZPAYNET томонидан қайтарилади. Аванс маблағлари бўйича қарздорликни сўндириш Сиз томонингиздан депозитингизни банк орқали тўлдириш билан амалга оширилади.

PAYNET.UZ мобил иловани қуйидаги линк орқали юклаб олишингиз мумкин

App Store да iOS учун

Google Play да Android учун
Download 317.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling