Вазиятли масалалар


Download 10.15 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi10.15 Kb.
#608351
Bog'liq
9 тема в.м
Supplement4, 2 5278442028563173953, ENGLISH YAKUNIY SAVOLLAR, asadbek flavonoidlar (1), 14% kredit Preziden qarori, Foydalanilgan adabiyotlar, Maydoniy transistor (1), SHoymurodov bunyod 2-mustaqil ish rus, sattorov B ingliz tili mustaqil ish, 1652758875, GIDRAVLIKA..., said-ahmad, zb60BXZnlNtmjDMjfoSgKBhqLq7SDJI26fYw7oYD, temur taqriz.docx 33 (2)

Вазиятли масалалар:
Масала № 1. Бемор Д., 35 ёшда, касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши, ўзини калтаклангандек сезиш, мушак ва бўғимларда оғриқ, бошнинг пешона ва қош усти равоғи соҳасидаги оғриқлар билан бошланган. Касаллик бошланишидан бир неча соат ўтганидан кейин бемор ҳушини йўқотган. Келганда – умумий аҳволи оғир, тана ҳарорати 39,5°С, эс-ҳуши хиралашган, алаҳлаш, қўзғалувчанлик аниқланди. Кўрикда – юз гиперемияси, яққол намоён бўлган конъюнктивит, лаб шиллиқ қаватида герпетик тошмалар, ўпкаларида қуруқ хириллашлар, перкуссияда ўпка товуши эшитилади. Пульс минутига 75 марта, юрак тонлари бўғиқлашган, АҚБ 90/60 мм симоб устунига тенг. Энса мушаклари таранглашган. Орқа мия пункция қилинган, ликвор оқимининг босими 250 мм сув устунига тенг. Ликворни текширганда: рангсиз, тиниқ, цитоз – 1 мм да 5 та, оқсил – 330 ммоль/л, қанд – 1,8 ммоль/л. Панди реакцияси – “манфий”.

  1. Беморга дастлабки ташхис қўйинг?

  2. Ташхисни тасдиқлаш учун ўтказилиши зарур бўлган текшириш усуллари?

  3. Шифокор тактикаси?



Жавоб:

  1. Грипп, оғир шакли, асорати - менингоэнцефалит.

  2. КБР, РНГА – антигенлар билан жуфт зардобларда.

  3. Беморга касалхонага йўлланма бериш. Беморни зудлик билан эпидемик ташув гуруҳи ёрдамида юқумли касалликлар касалхонасига ётқизиш. ДСЭНМга шошилинч ҳабарнома бериш.

Масала № 2. Бемор Р., 27 ёшда. Касалхонага касалликнинг 4-куни мурожаат қилди. Касаллик ўткир бошланиб тана ҳарорати 38,4°С гача кўтарилган, бош оғриши, бўғимларда оғриқ, ютинганда оғриқ, ёш оқиши, кўз олмаларида оғриқ, бурун битиб қолиши кузатилган. Объектив кўрганда: тана ҳарорати 37,4°С, тери қоплами оқимтир тусда, томоқ шиллиқ қавати гиперемияланган, томоқнинг орқа девори шишган, гиперемияланган, шиллиқ-йирингли караш билан қопланган. Кўз конъюнктиваси оқ караш билан қопланган, склера томирлари инъекцияланган. Жағ ости, олд ва орқа бўйин лимфа тугунлари катталашган, пальпацияда оғриқли, зичлашган. Пульс минутига 82 марта, юрак тонлари аниқ. Ўпкаларида везикуляр нафас эшитилади. Тили оқ караш билан қопланган. Жигари қовурға равоғидан 0,5 см катталашган, эластик, оғриқсиз. Талоқ катталашмаган.



  1. Беморга дастлабки ташхис қўйинг?

  2. Шифокор тактикаси?

  3. Инфекция ўчоғида ўтказиладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар?



Жавоб:

  1. Аденовирус инфекцияси, ўрта оғирликда кечиши.

  2. Ётоқ тартиби, кўп миқдорда суюқлик ичиш, антибиотиклар, витаминлар, фурациллин (1:5000) эритмаси билан томоқни чайиш ва кўз шиллиқ қаватини тозалаш.

  3. Беморни изоляциялаш. Хонани шамоллатиш. Дезинфекцияловчи воситалар билан хонани тозалаш.

Download 10.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling