Веб серверлар хакида тушунча


Download 0.84 Mb.
bet1/3
Sana08.06.2022
Hajmi0.84 Mb.
#742539
  1   2   3
Bog'liq
apache uz2
ozbekiston tarixi universitetning notarix fakultetlari birinchi bosqich bakalavriat va bitiruvchilari uchun ozbekiston tarixidan oquv-metodik yordamchi material, Ingliz-tili-6-daftar, TALAB VA TAKLIF TAHLILI ASOSLARI, Anoraga 2, Dars ishlanma, Sagdullayev A, Презентация1, 222222, Документ Microsoft Word, 56776904, 5-amaliy Kompyuter Tashkil etilishi, Документ Microsoft Word, 10 B 2006 PISA test, Uyqu, tush ko’rish, gipnoz

  1. Веб серверлар хакида тушунча

Тармоққа уланган, доимий ишлайдиган ва тармоқнинг турли хизматларини бажарадиган компютерга СЕРВЕР дейилади. Сервер тармоқдаги ма`лумотларни сақлайди, тармоқнинг бошқа нуқталарига узатади ва асосий хизмати – фойдаланувчиларни интернетга улайди. Айни мана шу хизматларни бажарадиган ташкилотни – провайдер деб аташади. Уларнинг серверлари интернетга кириҳс дарвозалари ҳисобланади.
Сервер протсессорлари.

Бундан ташқари сервер сўзи қуйидагича шаклларда ҳам ишлатилади.

  • Ажратилган сервер - йирик компаниялар кўпгина компютерларга эга бўлишади. Ташкилотнинг барча тармоқ хизматларини бошқариш учун алоҳида компютер ажратилиб, унга махсус дацурлар ўрнатилади, интернетга доимий ҳолда уланади ва уни ажратилган сервер деб аташади. Бу сервер орқали барча компютерлар интернетга чиқа олишади.

  • Виртуал сервер - кеча-ю кундуз интернетга уланган компютерни ишлатиш оддий фойдаланувчига қимматга тушади. Сҳунинг учун улар бошқа сервернинг хотирасидан бўш жойни ижарага олишади ва виртуал серверга эга бўлишади. Бу худди ўзингизнинг интернетда ваколат хонангизга ўхшагандай. Албатта, фойдаланувчи жисмоний сервер билан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди, лекин тармоқ орқали виртуал серверга кириб, керакли ма`лумотларни ёзиб қўйиши мумкин. Кейин тармоққа киритилган ма`лумотларни бошқа фойдаланувчилар кеча-ю кундуз ўқиши мумкин. Одатда, бундай хизматни провайдерлар кўрсатади ва уни “хостинг” (инглизча – ҳоцинг) деб аташади.
    Сервердаги хоцинг хизматлари икки хил бўлади: пулли ва бепул. Пулли хостинг хизматларга бой ва тез ишлайди, бепулида эса хизмат турлари кам, ишлаш тезлиги пац ва сайтингизда ўзгаларнинг рекламалари пайдо бўлиб туради. Ўрганишга бепул хостинг бўлаверади, лекин жиддий лойиҳалар учун пулли серверлар зарур.

  • Прокси-сервер – фойдалнувчи ва интернет орасидаги махсус воситачи дастур. Уни ишлатиш шарт эмас, лекин бу дастур ёрдамида wеб саҳифаларининг юклаш жараёнини тезлаштириш мумкин. Прокси-сервер Интернетдан кўп кўрадиган саҳифаларни қаттиқ дискдаги омборга сақлайди ва яна шу саҳифалар сўралганда Интернетдан эмас, балки хотирасидан кўрсатади. Одатда, прокси-сервер ажратилган серверга ўрнатилади ва тармоқ хизматларини ҳам бажаради: маҳаллий тармоқ компютерларини Интернетга улайди. Тармоқдаги компютерлар интернет сўровларини ажратилган серверга узатишади, серверда эса прокси дастури сўровларни интернетга чиқаради ва ташқаридан келган ма’лумотларни тармоқ компютерларига етказиб беради. Яна прокси дацури ёрдамида компютерларнинг тармоқдаги иш жараёнини бошқариб, кузатиб туриш ҳам мумкин.


Ажратилган сервер.
Ҳозирги кунда интернет, жуда катта тезликда ривожланиб кетмоқда. Шу билан бирга интернетга оид хар ҳил терминлар кўпаймоқда. Мисол учун, сайт, портал, веб саҳифа, веб сервер,....Бу терминларни ўрганиш, ҳозирги замон учун муҳим ҳисобланмоқда. Бирор инсон билан интернет ҳақида гаплашсангиз, бу терминларни билмасангиз, бошқа тилдаги инсон билан гаплашгандай бўласиз ва уни тушунмайсиз. Энди веб сервер ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Бирор бир интернет сайтга кириш учун, броузерга адрес ёзсангиз, броузер шу сайт жойлашган компютерга, сайтдаги маълумотларни кўрсатиш ҳақида сўров жўнатади, компютер оддий темир бўлгани учун бу сўровни тушунмайди. Шунинг учун, яъни бу сўровни тушуниши учун, компютерга дацур ўрнатилади. Мана шу дастур веб дастур дейилади. Бу компютер эса, веб серверга айланади. Ҳозирда веб дастур дейилмасдан, умумий ҳолда веб сервер дейилмоқда.
Демак, веб сервер - клиентдан келаётган сўровларни қабул қилиб, тегишли жавобни жўнатадиган дастурдир. Клиент сифатида веб броузер(ҳттп, ҳттпс протоколи орқали), мобил телефон(wап протоколи орқали), баъзи дацурлар(антивируслар) бўлиши мумкин. Веб сервер орқали бутун сайт бошқарилади, яъни сайт каталогларига рухсатларни беради, хавфсизлик жиҳатидан IP адресларни блокка олади, фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва бошқа кўплаб ишларни амалга оширади. Веб серверни сиз ўз уйингизда яратишингиз мумкин. Унинг учун битта компютер ажратиб, унга бирор веб дацур ўрнатасиз ва бу дацурни яхшилаб созлашингиз керак бўлади. Сўнг ўз сайтингизни шу серверга жойлаштирасиз ва бирор домен сотиб оласиз. Бундан келиб чиқадики, сайтингиз ишлаши учун сиз ажратган компютер доим ёқилган ҳолатда бўлиши керак. Веб серверни тушунтириш учун битта лирик чекиниш, ўхшатиш қиламан(қўполроқ бўлиши мумкин. Тушунтириш учун нималар қилишмиди-а). Бирор сайтни битта сомса деб тасаввур қиламиз. Сомса ичидаги масалиг‘лар, сайтнинг ичидаги маълумотлар(матн, расм, видео,..). Бу сомсани бирор бир инсон пиширган, демак пиширган одам, веб дастурчидир(кимлардир сомса пишишига ёрдам берган бўлиши мумкин, булар веб дизайнерлар, верцкачилар). Бу сомсани сотиш керак, унинг учун жой топиш керак ва руҳсат олиш керак. Бу ўхшатиш домен ва хоцингга мос тушади. Сотувчи бўлса, веб сервердир, яъни сотишни бошқаради(пули борларга сотади, ҳоҳласа сотмаслиги ҳам мумкин), ҳуллас сотишни бошқаради. Веб серверга ўрнатиладиган веб дацур турлари кўпдир. Энг замонавий ва энг оммабоп дацур бу – албатта “Апаче”дир. Апаче Софтwаре Фоундатион корхонаси томонидан чиқарилган. Қуйида баъзи бир веб серверларни номини келтирдим.
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling