Вилоят ҳокими, вилоят маънавият ва маърифат кенгаши раиси Ш.Қ. Абдураҳмоновга


Download 24.29 Kb.
bet1/2
Sana06.04.2022
Hajmi24.29 Kb.
#626012
  1   2
Bog'liq
АндДУ 17.08.2020-21.08.2020 ХАФТАЛИК
Tezlanish, Илмий хабарномага 2020, Avtoref Normurodov, 4. Bakkulov, Fan dasturi 4-01 KOMPYUTERLI MODELLASHTIRISH-2017, 1-Amaliy mashg’ulot, 2-3-Amaliy mashg’ulot, GLOSSARIY, GLOSSARIY, 1 маъруза =, Gramatika english, kitobcha, umumiy fizika, modulli variant, 1.1.л.н

Вилоят ҳокими, вилоят маънавият
ва маърифат кенгаши раиси
Ш.Қ. Абдураҳмоновга


Андижон давлат университетида 2020 йил 17 август кунидан 2020 йил
21 август кунига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан


Ҳ И С О Б О Т


5 Ташаббус

2020 йил 14 август куни Филология факультетининг рус тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари доцент М.Темирова ва М.Сулаймановалар томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида қирғиз тили ва адабиёти йўналиши 101-ҳамда 301-гуруҳ телеграмм гуруҳларида “Китоб – маънавият кўзгуси”, “Китоб – офтоб” мавзуларида онлайн тарзда ижодий кечалар, маърифий учрашувлар ва онлайн давра суҳбатлари ташкил қилинди.
2020 йил 14 август куни Санъатшунослик факультети мусиқа таълими йўналиши ижодкор талабалари ўртасида 5 муҳим ташаббуснинг биринчи йўналишини тарғиб этиш ва мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган “Ягонасан, муқаддас Ватан” мавзусидаги қўшиқлар танлови бўлиб ўтди. Танловда талабалар масофавий тарзда щз ижроларини намойиш этди. 3-курс талабаси С.Каримовнинг ватан ҳақидаги қўшиғи барчага манзур бўлди. Тадбирда 87 нафар талабалар иштирок этди.
2020 йил 14 август куни Ижтимоий–иқтисодиёт факультети декан ўринбосари С.А.Исмаилов ва Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси Г.Мамасолиевлар томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида йўналишнинг 2-курс талабалари ўртасида телеграмм гуруҳлар орқали “Китоб-билимлар калити” мавзусида китобхонлик, саводхонлик бўйича аудио танлов ўтказилди.
2020 йил 14 август куни Табиий фанлар факультетинингADU Tabiiy fanlar fakulteti Rasmiy канали орқали факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Я.Турсунов, 60 нафар гуруҳ мураббийлари ҳамда ушбу каналдан фойдаланувчи 1162 нафар талабалар иштирокида Online суҳбатлар олиб борилди. Суҳбатда, асосан, талабаларни бўш вақтларида нималар билан шуғулланаётгани, ёшларни қандай ишларни режалаштираётганлари ҳакида суҳбат олиб борилди.
2020 йил 15 август куни Ижтимоий–иқтисодиёт факультети талабалари учун 5 та муҳим ташаббуснинг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида “Санъатнинг ўчмас арбоблари” тўғрисида онлайн тадбир ташкил этилди. Тадбирда 120 нафар Психология кафедраси профессор ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.
2020 йилнинг 15 август куни Филология факультетининг “Фаол ёшлар” телеграм каналида талабалар ўртасида 5 та муҳим ташаббаснинг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида онлайн тарзда “Китоблар – билим ва маънавият манбаи” мавзусида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асари ҳамда ҳикоялари асосида суҳбат ташкил қилинди.
2020 йил 16 август куни якшанба бўлишига қарамасдан (онлайн тадбирларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири) факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Эргашев ва гуруҳ мураббийлари, факультет профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн тарзда, суҳбат, очиқ мулоқот, мунозара, мақола ва постлар муҳокамалари ташкил қилинди.
2020 йил 17 август куни Филология факультетининг “Faol yoshlar” телеграмм каналида Рақамли иқтисодиёт йилига ҳамоҳанг тарзда, илм-фан ютуқларимизнинг электрон платформасини шакллантириш билан бирга, масофавий таълим, онлайн суҳбат ва тадбирлар талабаларимизнинг вертуал билимларини ошириш билан бирга, тадбирларни ташкил қилишда барча талабаларни қамраб олиш имконини бермоқда.
2020 йил 17 август куни Филология факультетининг “Faol yoshlar” телеграмм каналида Шу куни китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш мақсадида факультетда “Мен нечун севаман Ўзбекистонни!?” мавзуида иншолар танловини ташкил қилинди.
Факультетдаги барча гуруҳ мураббийлари томонидан ҳар бир гуруҳнинг телеграм гуруҳларида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида олиб борилаёиган маънавий-маърифий мазмундаги тадбирлар, давра суҳбатлари ўз самарасини бермоқда.
2020 йил 17 август куни Физика-математика факультети талабаларини бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун ташкил этилган Fiz-mat “Zakovat” clubi каналида кунлик қизиқарли ва ақлни чархловчи турли саволлар берилиб, талабалар томонидан ушбу саволларга жавоблар йўлланиб келинмоқда.
2020 йил 17 август куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедарси ўқитувчиси И.Охунов 3-курс талабалари билан яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан “Бу азиз Ватанда азиздир инсон” мавзусида онлайн суҳбат ўтказди. Онлайн суҳбатда 61 афар талаба иштирок этди.
2020 йил 17 август куни Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими 105-гуруҳида гуруҳ мураббийи Ҳ.Ахунова рахбарлигида 5 муҳим ташаббуснинг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Китоб юксакликка етаклайди” мавзусидаги китобхонлик тарғиботига бағишланган давра сухбати бўлиб ўтди. Тадбирда 21 нафар талабалар иштирок этди.
2020 йил 17 август кунлари Тарих факультети талабалари ўртасида “Талабалар карантинда” шиори остида 5 та мухим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида “5 ташаббус” онлайн лойиҳаси учун видео, аудио, фото расмлар танловлари ўтказилди. Танловга талабалар томонидан 14 та видеороликлар тақдим этилди.
2020 17 август куни Педагогика факультети талаба-қизлар ўртасида 5 ташаббус доирасида “Моҳир қўллар” танлови бўлиб ўтди. Талабалар Ўз қўли билан яратган ижодлари, чизган расмларини юбордилар. Қўл меҳнати бу санъат асари, уни яратиш учун ғоя, машаққат ва сабр керак бўлади.
2020 18 август куни Педагогика факультети талаба-қизлари 5 та муҳим ташаббуснинг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида факультет расмий каналида талабалар расмлар бўйича ўзларининг ижод намуналаридан тақдим этдидар. Истеъдодли талабалар кундан кунга кўпайиб бормоқда.
2020 йил 18 август куни Табиий фанлар факультетининг Tabiiy fanlar - mt.adu.uz орқали факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Я.Турсунов 60 нафар гуруҳ мураббийлари ҳамда ушбу каналдан фойдаланувчи 1162 нафар талабалар иштирокида 5 та муҳим ташаббуснинг 2-банди талаба ёшларни спортга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилганлигини инобатга олган холда “ Менинг хаётимда – Спорт” деб номланган Online видеолар танлови ўтказилди.
2020 йил 19 август куни Тарих факультетининг фаол ёшлар телеграм гуруҳларида “Масофавий таълимнинг афзалликлари ва камчиликлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида факультет декан ўринбосари И.Джумабоев, 31 нафардан ортиқ талаба ёшлар иштирок этдилар. Ушбу давра суҳбатида масофавий таълим ҳақида ўзларини фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
2020 йил 19 август куни Санъатшунослик факультетининг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши 3-курс гуруҳларида 5 муҳим ташаббуснинг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Мустақиллик-олий неъмат” мавзусида тасвирий санъат ишларининг ижодий намойиши ташкил этилди. Гуруҳ мураббийлари Ш.Бекмуратова. А.Маҳмудовлар томонидан талабалар ижодий ишлари баҳоланди. Тадбирда 37 нафар талабалар иштирок этди.
2020 йил 19 август куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Ш.Турдиева 305-гуруҳ талабалари билан “Соғлом ҳаёт узоқ умр гарови” деб номланган онлайн суҳбат ўтказди. Онлайн суҳбатда талабаларга спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиш, қолаверса гигиена қоидаларига амал қилиш тўғрисида гапириб ўтди. Суҳбатда 20 нафар талаба иштирок этди.
2020 йил 19 август куни Физика-математика факультетининг “Fizika-matematika fakulteti | Rasmiy kanali” орқали факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Овхунов, 63 нафар гуруҳ мураббийлари, факультет матбуот котибаси М.Зулунова ҳамда ушбу каналдан фойдаланувчи 1306 нафар талабалар иштирокида 5 та муҳим ташаббуснинг 3-банди Ахоли ва ёшлар ўртасида компъютер технологиялар ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилганлигини инобатга олган холда Online суҳбат бўлиб ўтди. Талабалар 3-ташаббус бўйича тайёрлаган видео лавҳалар ҳамда расмлар билан фаол қатнашди.
2020 19 август куни Педагогика факультети талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Талабалар 4 гуруҳга бўлиндилар ва билимлар беллашуви бошланди. Саволлар сони 10 тани ташкил этди ва ўйлаш учун 1 дақиқа берилди. Тадбир сўнггида ғолиб “Билимдонлар” гуруҳига кубок топширилди.
2020 20 август куни Педагогика факультети талаба-қизлари ўртасида 5 муҳим ташаббуснинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида факультет расмий каналида талабалар ўзлари чеварчилик билан шуғулланаётганлигини тасдиқғи сифатида ўзлари тиккан махсулотлардан намуналар юбордилар.
2020 йил 20 август куни Физика-математика факультетининг “Fizika-matematika fakulteti | Rasmiy kanali” орқали факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Овхунов, 63 нафар гуруҳ мураббийлари, факультет матбуот котибаси М.Зулунова ҳамда ушбу каналдан фойдаланувчи 1306 нафар талабалар иштирокида 5 та муҳим ташаббуснинг 4-банди Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилганлигини инобатга олган холда Online суҳбат бўлиб ўтди ва талабалар ушбу йўналиш бўйича уйда бўш вақтини мазмунли ўтказаётгани тўғрисидаги видео ҳамда расмлари билан фаол қатнашди.
2020 йил 20 август куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси доценти Ф.Кийикбоев 5 та муҳим ташаббуснинг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида 1-курс талабалари ўртасида “Ўтган кунлар асаридаги қахрамонлар” мавзусида онлайн суҳбат ўтказди. Талабалар онлайн суҳбатда ўтган кунлар асари қахрамонларига тариф ва тавсифлар беришди. Онлайн суҳбатда 37 нафар талаба иштирок этди.
2020 йил 21 август куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Г.Дўсбекова 208-гуруҳ талабалари билан “Ўзга давлатларда мустақиллик байрами” деб номланган онлайн суҳбат ўтказди. Талабалр онлайн суҳбатда ўзлари билган эшитган ўзга давлатларнинг мустақиллик байрамлари ҳақида гапирб ўтдилар. Онлайн суҳбатда 21 нафар талаба иштирок этди.
2020 йил 22 август куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси З.Азизова 4-курс талабалри билан “Мактабгача таълим муассасаларида қўғирчоқ театрларини ташкил этиш” мавзусида онлайн суҳбат ўтказди. Маърузачи талабаларга мактабгача таълим ташкилотларида қўғирчоқ театрларини ташкил қилишнинг босқичлари ва нималарга амал қилиш ҳамда қандай эртакларни ижро этиш мақуллигини айтиб ўтилди. Суҳбатда 32 нафар талаба иштирок этди.



Download 24.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling