Вилоят судининг судьяси У. Эшқобилов


Download 357.82 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi357.82 Kb.
#1217221
Bog'liq
Сайтга




2023 йил 14 феврал куни Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида судлов ҳайъати раиси Ш.Мамадияровнинг раислигида Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари, туманлараро ва шаҳар суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ўринбосари А.Саттаров, бўлим бошлиғи А.Ибрагимов, Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими Х.Боймухаммедов, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ходими А.Нарзуллаев ва тугатиш бошқарувчилари иштирокида иқтисодий судлар томонидан банкрот деб топилиб, узоқ муддатдан буён тугатиш ишлари якунига етмаган ишларни ўз вақтида самарали тугатиш ишларини амалга ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят судининг судьяси У.Эшқобилов маъруза қилиб, 2023 йил 14 февраль ҳолатига иқтисодий судлар томонидан банкрот деб топилиб, узоқ муддатдан буён тугатиш ишлари якунига етмаган 23 та ишларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида таҳлил қилинди ва муҳокама якунида тугатиш ишларинининг ҳар бирига “тугатиш режаси” ишлаб чиқишга, унда қисқа муддатларда тугатиш ишларини якунлаш чораларини белгилашга, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси тугатиш ишларини доимий назорат қилинишини янада кўчайтиришга, судьяларга - тугатиш жараёнида аниқланган ҳар қандай ҳаракатсизлик ва қонунбузилиш ҳолатларига муросасиз бўлишга ҳамда тугатиш ишларини лозим даражада назоратини олиб боришга келишилди.
вилоят судининг судьяси У.Эшқобилов
Download 357.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling