Web саҳифа сарлавҳаси


Download 1.59 Mb.
bet1/19
Sana09.09.2022
Hajmi1.59 Mb.
#803551
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
web-дастурлаш
Logopediya, Цели и задачи дисциплины, Joriy nazorat, 1, test 1000, Vatan erur tomirdagi qon, Минвуз презентация 06.08.2020, 2020 YARIM YILLIGI UCHUN XISOBOT, Fan dasturi, Fazoda tekislik va to’g’ri chiziq tenglamasi. Ma’ruza, Determinantlar nazariyasi. Smenar, @prezident uz Shavkat Mirziyoyev kitobi 1-bob, Ишчи дастур (2), Ишчи дастур (2), File 00403

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ
МАХМУДОВ З.М.
WEB-ДАСТУРЛАШ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ


САМАРҚАНД-2009
МУНДАРИЖА

1 – МАЪРУЗА. WEB ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНИГА КИРИШ 1
2 – МАЪРУЗА. WEB БРАУЗЕРЛАР ВА HTML ТИЛИ АСОСЛАРИ 12
3 – МАЪРУЗА. HTML ҲУЖЖАТИНИНГ ТУЗИЛИШИ 17
4 – МАЪРУЗА. МАТНЛАРНИ БЕЗАШ 29
5 – МАЪРУЗА. WEB САҲИФАДА ГРАФИКА ВА МУЛЬТИМЕДИА 41
6 – МАЪРУЗА.WEB САҲИФАЛАРГА МУРОЖААТ 48
7 – МАЪРУЗА. РЎЙХАТЛАР 52
8 – МАЪРУЗА. ЖАДВАЛЛАР 62
9 – МАЪРУЗА. ФРЕЙМЛАР 72
10 – МАЪРУЗА. HTML ФОРМАЛАР 77
Адабиётлар 97



1 – МАЪРУЗА. WEB ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНИГА КИРИШ


КОМЬПЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ
РЕЖА:

    1. Компьютер тармоқлари тарихи.

    2. Интернет глобал компьютер тармоғи.

    3. Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги ахборот ва молиявий телекоммуникация тармоқлари.

    4. Интернетда информацион хавфсизлик.

    1. . Компьютер тармоқлари тарихи.

Дунёда кўплаб компьютер тармоқлари (КТ) ишлаб турибди. Булардан баъзилари билан танишамиз. 1957 йил ARPA (Advanced Research Projects Agency) ташкилоти тузилди. 1960 - йиллар охирида DARPA (Defense Advanced Research Projects Agency), 1969 йилда (АҚШнинг Мудофаа министрлиги томонидан ташкил қилинган энг эски КТлари ҳисобланади) ARPANet (Advanced Research Projects Agency Network) тажриба тармоғини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Илк бор ТАРМОҚ 1972 йилда намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат бўлиб, асосий тузилиш принципи ТАРМОҚдаги барча компьютерларнинг тенг хуқуқли бўлиши эди. 1975 йил ARPANet тажриба тармоғи мақомини ҳаракатдаги (амалий) ТАРМОҚ мақомига ўзгартирди (1989 йил – ARPANet мустақил ТАРМОҚ сифатида тугатилди). Унинг афзаллиги – таркибида турли турдаги компьютерлар бор ТАРМОҚ билан ишлаш қобилиятига эгалигидир. У кейинчалик бошқа КТлари билан бирлаштирилиб, Интернетнинг қисми сифатида ишлатила бошланди. Хозирда у MILNET – Military NET (харбий ТАРМОҚ), CSNET – (Computer Science NETWORK) (компьютер илми тармоғи), NSFNET – (National Science Fondation NETWORK) (миллий фан фонди тармоғи) тармоқлар сифатида Интернетда ишлатилади.
BITNET (1981) – Because it’s Time Network (бугунги кун тармоғи) КТ Нью-Йорк ва Йел университетлари томонидан ишлаб чиқилган Европа, АҚШ қитъаси, Мексика ва бошқа мамлакатларни бирлаштирувчи ТАРМОҚ бўлиб, у алоҳида ажратилган каналлар билан алоқа боғлайди. У OSI – (Open System Interconnection – очиқ халқаро боғланиш тизими) ва TCP/IP қайдномаларига мос тушмайди. Унинг бир хусусияти – узатилган маълумотлар учун ҳақ тўланмайди. Ҳукумат томонидан маблағ билан таъминланади. Унинг кўрсатадиган хизмат доираси файлларни узатиш, электрон почта ва масалаларнинг узоқдан туриб ишлашини таъминлашдан иборат.
CSNET (1981) (Computer Science Network – Компьютер ва фан тармоғи) аъзолик бадаллари ва хизмат учун тўловлар ҳисобидан ишлайди. У бутун дунё олимларини бирлаштирувчи тармоқ бўлиб, Интернет таркибига киради ва TCP/IP қайдномаии асосида ишлайди.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling