X. Бузилиши, кўчирилиши ёки сурилиши лозим бўлган ва кайта фойдаланиладиган бино иншоотлар тавсифи


Download 17.96 Kb.
Sana04.06.2022
Hajmi17.96 Kb.
#733192
Bog'liq
шахарсозлик талабларига жавоб берадиган лойиҳа вариантлари ишлаб чиқилсин
1-mavzu taqdimot, 30 kun trenirofka, 30 kun trenirofka, синф соати, To'plam1, 4-chi laboratoriya topshirqlari, 9 QUARTER 1, Аннотация, TUPROQ, 1, 2, @Official AKT 9 sinf Tarix javoblar 2021, qizil Murphy test, qizil Murphy test, qizil Murphy test

шахарсозлик талабларига жавоб берадиган лойиҳа вариантлари ишлаб чиқилсин. Лойиҳани ишлаб чиқишда атрофдаги биноларга боғланиши ҳисобга олинсин.
Бинони йўлгача бўлган оралиқдаги ободонлаштириш ва атрофдаги биноларга нисбатан жойлашиш бош режаси ишлаб чиқилсин.
Бош режада мижозлар учун Барча қулайликлар яратилиши лойиҳалаштириш вактида хисобга олинсин.
X. Бузилиши, кўчирилиши ёки сурилиши лозим бўлган ва кайта фойдаланиладиган бино иншоотлар тавсифи:
«Савдо дўконлари» қурилиши учун танланган ер майдони чегара доирасида бузилиши, кучирилиши ёки сурилиши лозим бўлган бино иншоотлар хозирги кунда мавжуд эмас.
«Савдо дўконлари» қурилиши учун танланган ер майдони текис релъефда жойлашганлиги сабабли мавжуд қияликларни олиб танланиш ШHҚ 4.02.01-04 (планировка) ишлари кўзда тутилсин.
XI. Босқичма-босқич лойиҳалаштириш ва қурилиш хақида:
«Савдо дўконлари» қурилишини лойиҳалаштириш ишлари бир (эскиз планшетда ва иш лойиҳа лари) боскичда амалга оширилиши кўзда тутилсин.
XII. Танланган ер майдонининг ободонлаштирилиши ва кўкаламзорлаштирилиши:
Лойиҳа ишларини бажариш жараёнида. танланган умумий 37.0x10.0 га қурилиш майдони ҳамда йулгача бўлган оралиқдаги ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун белгиланишини ва ушбу худудда мевали-мевасиз декоратив дарахтлар (сосна, ель, можевельник каби "игна Баргли” дарахтлар ва х.кз.) ҳамда мавсумий кўркамлик даражаси мавжуд бўлган кўчат ва гуллар экилиши инобатга олинсин.
Танланган ер майдонининг релъефи нотекислиги ва планировка ишлари амалга оширилганидан сунг ёмгир сувлари чиқиб кетиши ва худудни сув босиш хавфидан сақлаш учун ирригация ариқлари қурилиши тадбирлари белгиланиши лозим.
Ер майдонини текислаш ишлари лойиҳаси ("вертикалка"')ни тузишда қуйидагилар кўзда тутилсин:
а) ер майдонини курилишга тайёрлаш ва текислаш тадбирларини бажариш:
б) асосий бажариладиган ишлар йулакчаларини шакл берилган бетонли ғиштча ("брусчатка“)лар билан қоплаш;
в) йулаклар четларига бетон ("Бардер”)лар ёткизиш ва зарур холларда бетон "бордюр”ларга шакл берилиши курсатиш.
XIII. Мухандислик тармоклари хакида
Лойиҳа лаштирилаётган «Савдо дўконлари» ташки ва ички мухандислик тармоклари билан таъминлаш, лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан аникланган юкламалар асосида, «Савдо дўконлари» қурилиши Сирдарё тумани мухандислик тармоклари идоралари томонидан берилган “техник шартлар’га биноан таъминлаб лойиҳа лаштирилади.
Мухандислик тармоклари қурилиши ёки мавжуд тармокларга уланиш ишлари буйича тўлик маълумот архитектура-режалаштириш топширигининг 2-кисми (мухандислик бўлими)да берилган.
Download 17.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling