Xii аср охири – XIII аср бошларида хоразмда кечган этносиёсий жараёнлар ва уларнинг оқибатлари
Download 46 Kb.
|
Самарқанд конференция мақола
1 маъруза, FONETIKA, Qaraqalpaģıstan awıl qojalıģı RASUL, ШНҚ 2.07.01-03 узб, ШНК 2.08.02-09-ГОТОВ, 10-Mavzu O’simliklar fiziologiyasi reja Floraning inson hayoti, Pisistrat, Gipp-WPS Office, ish reja 10, Ahamoniylar, фото электрик батареиаларri, dilnoza, HALIMA (2), КОНФЕРЕНЦИЯ УЧУН.ЗЎРЛИК БИЛАН КОЛЛЕКТИВЛАШТИРИШ, Amaliy 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар
XII АСР ОХИРИ – XIII АСР БОШЛАРИДА ХОРАЗМДА КЕЧГАН ЭТНОСИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИ. Машарипов Қудрат Юлдашевич - Урганч Давлат университети, т.ф.н., доц. qudrat08@mail.ru. Тарихдан маълумки, XII аср охири – XIII аср бошларида хоразмшоҳ – ануштегинийлар давлати ниҳоятда кучайиб, унинг чегаралари шимолда Каспий денгизининг шимолий соҳиллари, жанубда Ҳиндукуш тоғлари, шарқда Қашқаргача етган. Аммо, айнан шу даврда шарқда мўғулларнинг Чингизхон бошлиқ йирик империяси вужудга келиб, охир – оқибат XIII аср ўнинчи йиллари охирида Шарқдаги бу икки йирик империянинг ўзаро тўқнашишлари заруриятини шакллантирди. Биз бу ўринда хоразмшоҳлар ва мўғуллар давлатининг ўзаро урушининг баҳона – сабаблари хусусида батафсил тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. Лекин тарихий манбалар маълумотларида ва бу мавзуга оид кўпгина тадқиқотларда хоразмшоҳ – ануштегинийларнинг мўғуллардан енгилиб, давлат сифатида барҳам топишига Аловуддин Муҳаммад хоразмшоҳнинг сиёсий калтабинлиги, унинг Чингизхон босқини арафасидаги юритган хато сиёсати энг асосий сабаб бўлганлиги таъкидланади. Тўғри, бундай вазият хоразмшоҳлар давлатининг емирилишининг сабабларидан бири бўлиши мумкин, лекин энг асосий сабаб эмас. Бизнингча хоразмшоҳлар – ануштегинийлар давлатининг енгилишига энг асосий сабабни этник жараёнлардан излаш лозим деб ўйлаймиз. Зеро, XII аср охири XIII аср бошларида ҳукмронлик қилган хоразмшоҳ Такаш ва унинг вориси Аловуддин Муҳаммад давридаги сиёсий жараёнлар билан боғлиқ равишда кечган этник жараёнлар оқибатида Хоразмда шундай бир вазият шаклландики, мўғуллардан енгилиш сабабларининг деярли барчасининг илдизлари айнан шу этник жараёнлар билан боғлиқ. Тарихдан маълумки, ануштегинийлар сулоласи ўғузларнинг (баъзи манбаларда уғурлар ёки уйғурлар1) бекдили уруғига мансуб бўлиб, XII асрнинг охирларигача давлатда уларнинг мавқеи баланд бўлган, албатта. Аммо, Такашнинг ҳокимиятга келиши билан хоразмшоҳ – ануштегинийлар давлатида вазият анча ўзгарди. Яъни, хоразмшоҳ Такаш қипчоқлар билан иттифоққа кириб, қипчоқ хони Жанкишининг (Иқрон2) қизи Туркон Хотунга уйланади. Баёт уруғидан бўлган (баъзи манбаларда урон уруғидан3) Туркон Хотун ўзи билан бирга Хоразмга турк қабилалари (манбаларда уронийлар, қорлуқлар, уғроқлар қабилаларини) олиб келади ва вақти келиб уларнинг қудратли ҳомийсига айланади4. Туркон Хотун уларга таяниб катта ҳокимиятга эга бўлди ва ўғли Алоуддин Муҳаммад даврида ўз қариндошларининг юқори ҳарбий лавозимларга кўтарилишини таъминлади. Натижада бу алоҳида турк ҳарбий феодал табақаси пайдо бўлишига олиб келди ва амалда хоразмшоҳлар давлатининг ҳалокатига сабабчи бўлди. Хоразмшоҳлар кучли қўшинга эга бўлсада, ҳарбий соҳадаги турли этник гуруҳлар орасида кучли низо мавжуд эди. Давлат бошқарувида ҳам асосан, юқорида таъкидлаганимиздек, этник низолар замирида иккиҳокимиятчилик вужудга келган эди. Туркон хотун, ўз қабиладошлари манфаати йўлида саройда кўтарилган барча фитналарга бошчилик қилар, ҳатто уларда шоҳга қарши адоват руҳини уйғунлаштириб қўйган эди. Мўғулларнинг юришига баҳона бўлган “Ўтрор воқеаси” бошида ҳам айнан Туркон хотуннинг укаси Алп Дирак ёки Инолчиқ Ғойирхон турган эди5. Умумий ҳолатда хоразмшоҳлар давлатидаги этносиёсий инқироз шу қадар кучайиб кетган эдики, бу салбий ҳолатдан Жалолиддин Мангуберди ҳам ўзининг сиёсий – ҳарбий фаолиятининг охириги даврларигача қутула олмаган эди. Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар: 1. Ахинжанов С.М. Кипчаки в истории средневекового Казахстана. – Алматы, 1995. – 296 с. 2. Буниёдов З. Ануштагин – Хоразмшоҳлар давлати (1097-1231). Аҳмад Ашраф ва Маҳкам Маҳмуд таржимаси. Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1998. – 256 б. 3. Рашид ад-Дин. Сборник летописей. / Пер. О.И. Смирнова, Л.А. Хетагуров. М., Т.1. Кн.1. – М. – Л.: Наука, 1952. – 222 с. 4. Шиҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий. Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти. / Камол Матёқубов таржимаси./ – Т.: O’zbekiston, 2006. – 384 б. 1 Ахинжанов С.М. Кипчаки в истории средневекового Казахстана. – Алматы, 1995. – С. 201-203; Буниёдов З. Ануштагин – Хоразмшоҳлар давлати (1097-1231). Аҳмад Ашраф ва Маҳкам Маҳмуд таржимаси. Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1998. – Б. 7. 2 Ахинжанов С.М. Кипчаки в истории средневекового Казахстана. – С. 203. 3 Рашид ад-Дин. Сборник летописей. / Пер. О.И. Смирнова, Л.А. Хетагуров. М., Т.1. Кн.1. – М. – Л.: Наука. 1952.– С.209. 4 Шиҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий. Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти. / Камол Матёқубов таржимаси./ – Т.: O’zbekiston, 2006. – Б.64. 5 Ахинжанов С.М. Кипчаки в истории средневекового Казахстана.– С. 222-226. Download 46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling