Янги ва энг янги давр фалсафаси


Download 123 Kb.
bet1/11
Sana21.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1107066
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3raqam falsafa
010-18 Qurbonov Shoxboz Ma`lumotlar bazasi, 010-18 Qurbonov Shoxboz Ma`lumotlar bazasi, 010-18 Qurbonov Shoxboz Kompyuter, Ілияс Ж 2, Ілияс Ж 2, Yuz-jag' sohasi o'smalari, Yuz-jag' sohasi o'smalari, 4 mavzu, 4 mavzu, 3, 4 english sports day dars ishlanma, 4 english sports day dars ishlanma, 8-sinf ingliz tili ish reja, 8-sinf ingliz tili ish reja, Содержание

Янги ва энг янги давр фалсафаси

Режа:




  1. Янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари. 

  2. Янги давр Ғарб ва Шарқ фалсафасидаги асосий муаммолар (онтология ва гносеология). 

  3. Ренэ Декарт 

  4. Бенедикт (Барух) Спиноза 

  5. XVIII аср Европа фалсафасининг маърифий хусусияти. 

  6. ХХ-ХХI аср ўзбек фалсафаси


Янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари. XVII асрдан бошлаб табиатшунослик жадал суръатларда ривожланади. Денгизларда кемаларнинг юришига эҳтиёжнинг ортиши астрономиянинг ривожланишини, шаҳарсозлик, кемасозлик, ҳарбий иш – математика ва механиканинг ривожланишини белгилайди. Янги фан аввало моддий ишлаб чиқариш амалиётига: тўқимачилик саноатида машиналар ихтиро қилинишига, кўмир ва металлургия саноатида ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашувига таянади. Э.Торричелли ҳаво босими мавжудлигини экспериментал йўл билан аниқлади, симобли барометр ва ҳаво насосини ихтиро қилди. И.Ньютон механиканинг асосий қонунларини, шу жумладан бутун олам тортишиш қонунини таърифлади. Р.Бойль кимёда механикани қўллади ва кимёвий элемент тушунчасини ишлаб чиқди. Инглиз физиги У.Гильберт магнит хоссаларини ва унинг амалда қўлланилишини ўрганди. В.Гарвей қон айланишини кашф этди ва унинг ролини эмпирик усулда тадқиқ этди. Р.Декарт ва Г.Лейбниц математика, механика, физика ва физиологиянинг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. Ижтимоий фанларда табиий ҳуқуқ назарияси ишлаб чиқилди (Англияда Т.Гоббс, Голландияда Г.Гроций).
Фаннинг бундай ривожланиши ўз даврининг фалсафасига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Фалсафада схоластика ва диндан узил-кесил ажралиш юз берди: диний ақидаларнинг ҳукмронлигига, черковнинг таъсири ва тазйиқига қарши курашда ақлнинг ҳар нарсага қодирлиги ва илмий тадқиқотнинг чексиз имкониятлари ҳақидаги таълимот вужудга келди.
Янги давр фалсафасига аввало табиатшуносликдан келиб чиқадиган кучли материалистик тенденция хос.
XVII асрда Европанинг йирик файласуфлари қаторига Ф.Бэкон, Т.Гоббс ва Ж.Локк (Англия), Р.Декарт (Франция), Б.Спиноза (Голландия), Г.Лейбниц (Германия) киради.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling