Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Download 0.54 Mb.
bet1/9
Sana09.09.2022
Hajmi0.54 Mb.
#803397
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мустақиллик дарси ЎзМУ
3x4, Ташкентский государственный технический университет referat, всем дс, Gulsara 1988, Wedding day 15, YUK-XATI-blank-2, 16342874776431586, MDM-121-Davlat qarzlarini boshqarish, 1654096567, Документ (1), Документ (6)6666, 1654168950 (2), 1654168950 (1), 1654168950, The importance of a fashion

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида ўтиладиган “Мустақиллик дарси” бўйича дастур лойиҳаси



Машғулот тури

Ажратилган соат


Маъруза

2


Семинар

2




Жами:

4


Олий таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида ташкил этиладиган “Мустақиллик дарси” бўйича мавзулар



Машғулот тури

Ажратилган соат

Маъруза

1.

Мустақиллик – эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқи демакдир.

2

Семинар

2.

Янги Ўзбекистон – янги имкоиятлар, тарихга ҳурмат ва инсон қадри.

2




Жами:

4


Тузувчи: ЎзМУ Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
доц.в.б. О.Қ. Алимардонов

Маъруза матни
Мустақиллик – эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқи демакдир.
Режа:

  1. Мустақилликка эришиш остонасида.

  2. Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти.

  3. Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”.

  4. Аждодлар жасорати ёшларга ибрат. (“Чинакам мардлик ва Ватанга чексиз садоқатнинг ёрқин тимсоли” – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи)


1. Мустақилликка эришиш остонасида.
Маъмурий-буйруқбозлик ҳамда коммунистик мафкурага асосланган совет давлати ўз ички сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида маълум даврларда зўравонлик сиёсатини амалга ошириб турди. Тазйиқ, зўравонлик ва қатағонлар бошқа халқлар ичида миллий руҳ ва ўзликни йўқотишга, лоқайдлик каби кайфиятларни юзага келишига сабаб бўлди. Совет давлати томонидан бошланган қатағонларнинг оҳирги даври Ўзбекистонда XX аср 80-йилларида ''пахта иши", кейинроқ "ўзбеклар иши" деган маъшум ном остида тарихга кирди. Совет давлатини қамраб ола бошлаган инқирозий ҳолатларни мавжуд тузум негизида эмас, балки «юзага келган салбий иллатларда» деб билган марказ, Ўзбекистонни тажриба-синов майдони сифатида танлаб олди.


Мустабид тузумнинг маъшум “Пахта иши” ва “Ўзбек иши” деб номланган қатағонлик сиёсати
1982 йил ноябрда КПСС МҚ, Бош котиби Л.И.Брежнев вафотидан сўнг мазкур лавозимни эгаллаган Ю.В.Андропов мамлакатда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш сиёсатида таъкиб ва тазйиққа асосланган қаттиқ қўллик йўлининг тарафдори сифатида майдонга чиқди. Ю.В.Андропов ўзининг Давлат хавфсизлик қўмитасидаги узоқ йиллик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатнинг тобора оғирлашаётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳаётига доир бўлган барча маълумотлардан, жумладан раҳбар-кадрлар фаолиятидаги нуқсон ва камчиликлардан хабардор эди. Марказдаги сиёсий раҳбарият мамлакатда юзага келган чуқур инқирозий ҳолатларнинг сабаблари ечимини аксарият кадрлар сиёсатида йўл қўйилган камчиликлар, тартиб-интизомнинг бўшаши, мафкуравий ҳушёрликни йўқотиш билан изоҳлади. Ҳукмрон партиянинг 1983 йил июнь пленумида ҳам айнан партия идеологик, оммавий сиёсий ишининг муҳим масалалари кўриб чикилди ва жамиятдаги порахўрлик иллатларининг асосий сабабларини бирон-бир ходимнинг хатоларидан, ривожланишнинг аниқ муаммоларидан ва қийинчиликларидан қидириш лозимлигини таъкидланди.
Республика ижтимоий ҳаётида катта «бурилиш» ясаган Ўзбекистон КП МҚ 1984 йил XVI пленуми ҳам марказнинг республикадаги «соғломлаштириш» борасида кўрсатаётган ва белгилаётган тадбирларини қўллаб-қувватлади. Бундай тартиб республиканинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳаётига салбий таъсир этаётган бўлса-да, кадрлар билан ишлашни партиянинг асосий «вазифаларидан» бирига айлантириб олганларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган эди. Мазкур пленум марказнинг ''Ўзбекистонда турғунлик даври иллатларига қарши кураш"ини қўллаб-қувватлаган ҳолла маҳаллий раҳбар кадрларни турли йўллар билан тазйиқ кўрсатиш ва жазолаш жараёнларини бошлаб юборди.
Бундай ҳолатлар Ўзбекистон совет мамлакатидаги “порахўрликлар, қўшиб ёзишлар, ўғрилик кучайиб кетган ягона ҳудуд”, деган тушунча пайдо бўлишига олиб келди. Ўзбекистон КП МҚ XVI пленуми ва XXI съезди қарори билан Ўзбекистонга марказдан кадрлар жўнатила бошландики, Ўзбекистон Компартияси МҚ Ўзбекистон ССР Министрлар Совети, Ўзбекистон ССР Олий Совета, Ўзбекистон ССР Прокуратураси, Ўзбекистон ССР Ички Ишлар Министрлиги каби муҳим бошқарув бўғинлари шундай кадрлар қўл остига тушиб қолди. Улар республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг янада кескинлашишининг асосий сабабчиларига айлана бордилар. Қисқа муддат ичида Ўзбекистон прокуратурасининг энг юқори, энг муҳим лавозимларидан тортиб, область, район прокурорларигача марказдан доимий ишлашга юборилган вакиллари билан алмаштирилган. 1984 йилда Ўзбекистон ССР Прокурори, унинг муовинларидан учтаси, энг катта бошқармаларнинг бошлиқлари лавозимларига марказдан юборилган ходимлар қўйилди. Натижада, Бухоро вилоятига Г.Н.Матюшов, Самарқанд вилоятига В.И.Еременко, Хоразм вилоятига А.Д.Титоренко, Навоий вилоятига А.П.Сухарев, Сурхондарё вилоятига В.М.Желтков, Қорақалпоғистон АССРга В.В.Донцов, Тошкент шаҳарига Г.П.Филиппенковлар прокурор этиб тайинландилар.
Бу ҳол аслида республикадаги асосий масъулиятли лавозимларга марказдан юборилган "десантчиларни" жойлаштириш сиёсати бошланганлигидан дарак берар эди. Улар иттифоқ марказининг республи­кадаги таянчи бўлиши ва республикада советча усулдаги «тартиб-интизом»ни янада мустаҳкамлашлари лозим эди. Шубҳасиз, маҳаллий раҳбарият «илтимосига биноан» юборилган кадрлар ноқонуний тарзда ҳибсга олинганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши ҳам қийин эди. Аксинча «десантчилар» қатағонлик сиёсатининг давом этишида, республикада ноҳаклик ва қонунбузарлик, мансабни суистеьмол қилишнинг авж олишида, зўравонлик ва тазйиқни кучайишида “фаол” рол ўйнадилар. Ўз навбатида улар марказнинг республикадаги таянчи бўлиб қолди ва республика ҳуқуқ-тарғибот органларига эҳтиёжни “дecaнтчилap” орқали тўлдириб боришди.
Айни пайтда ўзи эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб «ҳисобланган» кадрларга нисбатан таъқиб бошланиб, етилиб келаётган иқтисодий инқироз "гуноҳкорлар"ини топиш, уларга партиявий жазо бериш билан, гўёки, муаммоларни олдини олиш бошланди. 1983 йилда СССР Бош Прокурори А.М.Рекунков топшириғига кўра, СССР Прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Т.Гдлян бошчилигида мамлакатнинг турли минтақаларидан тўпланган 200 кишидан иборат тергов гуруҳи тузилиб, Ўзбекистонга юборилган. Бу "пахта иши"ни амалдаги бошланиши эди.
“Пахта иши” уйдирмаларидан бошланган вақтда халқ хўжалигида “жиноий ишларга қўл урган” ходимлар жавобгарликка тортилиб, улар халқ хўжалигида “қўшиб ёзишларга” йўл қўйилганликда айбландилар. Қўшиб ёзишларни текширишдан бошланган тергов гуруҳининг фаолияти аста-секинлик билан раҳбарлик лавозимида ишлаётган кишиларни ҳам торта бошлади. “Пахта иши”, “ўзбеклар иши” номини олиб келган қатағонга кейинроқ миллий тус берилиб, тўлиқ “ўзбеклар иши”га айлантирилди. Натижада маҳаллий раҳбар ходимлар, зиёлилар ҳам таъкиб остига олина бошлади. Ўзбекистондаги бу ҳолатлар ҳақида марказий матбуот саҳифаларида шунчалик кўп мақолалар чоп этилдики, улардан “халқимизнинг тарихи, маданияти, пахта ва пахтакорнинг машаққатли меҳнатларидан беҳабар одамларда гўё, ўзбеклар турли нопок йўллар билан даромад ортириб, енгил - елпи ҳаёт кечиради”, деган нотўғри тасаввур туғилишига сабаб бўлди.
Тергов гуруҳига кирган терговчиларнинг асосий қисми катта билим ва тажрибага эга бўлмаган, ноқонуний ҳолатлардан кўз юмадиган, топшириқдарни кўр-кўрона тарзда бажарадиган кишилар бўлган. Тергов гуруҳига катта ваколат ва имтиёзлар берилган. Улар соҳта айбловлар билан қонунсизлик йўлига ўтиб, тергов жараёнларида туҳмат, иғволар уюштириш, фактларни соҳталаштириш, кишиларни соҳта маълумот беришга мажбур этиш, ўзларига ёқмаган кишилардан ўч олиш воситаси сифатида фойдаланганлар. Т.Гдлян олиб бораётгап жиноят-тергов ишларининг барчаси очиқдан очиқ айблов йўналишида бўлган. Кўплаб жисмоний ва маънавий азоблардан сўнг қамоққа олинганлар ўз айбларини бўйинларига олишга мажбур бўлганлар.
Гуноҳи ҳали исботланмаган кишиларни қамоқларда ашаддий жиноятчилар билан бирга бир камераларда ушладилар, уларни шафқатсиз калтаклаб, руҳий азоб бериб, қўрқитиб, терговчилар аввалдан тайёрлаб қўйган хўжжатларга имзо чекишга мажбур этдилар.
Мана шундай кабиҳ йўллар билан тергов гуруҳи гувоҳлик берувчилардан ўзларига керакли маълумотларни олган. Ноқонуний қамоққа олинган кишилар орасида кўп болали оналар, хомиладор аёллар, ёш болалар ҳам бўлган. Бу ишлардан кўзланган мақсад иқтисодий “жиноятчилик”ни фош этиш эмас, балки мамлакат ҳаётидаги умумии салбий ҳолатларнинг аниқ бир қўриниши бўлган қўшиб ёзишга қарши ҳаракатларни тўхтатиш, ''темир интизом" билан миллий кадрларни жазолаб, эркин фикрлайдиган зиёлиларни жиловлаш, республикаларда юзага келаётган ижтимоий-cиёсий кучларни бўғиб ташлаш, миллий онг, фуқаронинг фаоллигини ҳам бир тизгинда ушлаб туришдан иборат эди.
Т.Гдлян гуруҳининг Ўзбекистондаги фаолияти давомида Ўзбекистон ССР прократураси ва Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирликларининг 20 нафар раҳбар ходими, Ўзбекистон Компартияси МҚнинг тўрт нафар котиби, вилоятлардаги қўмиталарининг саккиз котиби, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси, Ўзбекистон ССР Олий Совети президиуми Раиси, Ўзбекистон Пахта тозалаш саноати вазири ва бошқа бир қанча маъсул ходимлар, умуман 62 нафар масъул шахс пора олишда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилдилар. 1989 йилнинг май ойига қадар жавобгарликка тортилган 35 нафар айбланувчининг иши судга оширилди. 1984-1989 йиллар давомидаТ.Гдлян гуруҳи томонидан 800 дан кўпроқ "жиноий" иш кўрилиб, жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 600 нафари раҳбар ходимлар, 10 нафари Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган. Ўзбекистон ССР Пахта тозалаш саноати вазири В.Усмоновга эса 1986 йилда ўлим жазоси белгиланган, ҳукм 1987 йилда амалга оширилган.
XX аср 80 - йилларига келиб кўшиб ёзишлар, пораҳўрлик, мансабни суитеъмол қилиш ҳоллари иттифоқдош республикаларнинг барчасида кучайган эди. Шунингдек, бу иллатлар фақат маҳаллий раҳбар кадрлар йўл қўйган хато, камчиликларнигина эмас, балки мамлакатда ўтган йиллар ичида шаклланган маъмурий-буйруқбозлик тизимининг натижаси эди. “Пахта иши” уйдирмалари бўлса, ўзбек халқининг кучайиб келаётган иқисодий инқирозлардан чалғитиш, бунда бирор бир халқни “айбдор” қилиб кўрсатиш орқали халқ эътиборини бошқа томонларга буриб юборишдан иборат эди. Аслида шундай ҳам бўлди, бутун мамлакат бўйлаб Ўзбекистондаги «улкан ўғриликлар», «порахўрликлар» муҳокама этилди. Натижада, "турли миллат халқларининг бузилмас иттифоқи ташкил топтан" бу улкан давлатда "дўстлик ва қардошларча ҳамкорлик" бир четда қолиб, бутун мамлакатга ўзбек халқига нисбатан "боқиманда" деган ёрлиқ ёпиштирилди. Бутун бир миллатни айблаш йўлига ўтиб олган сиёсий раҳбарият "пахта иши"ни "ўзбеклар иши"га айлантириб юборди. Ўзбекистон мустақил равишда "пахта иши"ни текшириш бошланганда ишни маҳаллий раҳбарларга беришни истамай, текширув ишларига тўсқинлик қилишга, ҳақиқий айбдорларни яшириб туришга, барча айбловларни яна ўзбек халқи елкасида қолдиришга интилди.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling