Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар


Download 0.54 Mb.
bet4/9
Sana09.09.2022
Hajmi0.54 Mb.
#803397
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мустақиллик дарси ЎзМУ
3x4, Ташкентский государственный технический университет referat, всем дс, Gulsara 1988, Wedding day 15, YUK-XATI-blank-2, 16342874776431586, MDM-121-Davlat qarzlarini boshqarish, 1654096567, Документ (1), Документ (6)6666, 1654168950 (2), 1654168950 (1), 1654168950, The importance of a fashion
Фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар.

Маълумки, ХХ асрнинг 80-йиллари охирларига келиб совет тузуми парчаланиши арафасида мамлакатдаги инқирозли вазият миллатлараро муносабатларнинг кескинлашувида ҳам ўз аксини топди. Чунки, узоқ йиллар давомида ижтимоий – иқтисодий, сиёсий, маданий соҳаларда тўпланиб қолган муаммолар миллатлараро муносабатларга таъсир этмасдан қолмади. Бундай низолар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йил май-июнь ойларида Фарғона вилоятидаги миллатлараро можаролар республикадаги сиёсий вазиятнинг кескин тус олишига олиб келди. Республиканинг ўша пайтдаги Ўзбекистон компартиясининг собиқ биринчи котиби Рафиқ Нишонов бошчилигидаги сиёсий раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмагани учун, ёшларнинг оммавий чиқишлари, миллатлараро тўқнашувлар содир бўла бошлади.


Шу нарса аёнки, дея ёзади Биринчи Президент Ислом Каримов “....ўшанда барча воқеаларнинг илдизи - Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан чамбарчас боғлиқ эди. Юзага келган қалтис вазиятни бартараф этиш учун, энг аввало, вилоятда, умуман водий вилоятларида янги иш ўринларини яратиш, бир сўз билан айтганда, одамларга таъминот ва даромад манбаини топиб бериш зарур эди. 1989 йилнинг июль ойига қадар Фарғона вилояти аҳолисининг ҳаёт даражасини ошириш, меҳнатга яроқли аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди ва босқичма-босқич амалга оширилди. 1989 йил 24 майда Қувасой шаҳрида ёшлар ўртасида бўлган безорилик миллатлараро (маҳаллий ёшлар билан месхети турклар ўртасида) тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро Фарғона водийсида оммавий тус олади. Ўша даврдаги республиканинг раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмади. Натижада, оддий можаро Фарғона, Марғилон, Тошлоқ, Қўқон, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг оммавий чиқишларига айланиб кетди ва миллатлараро тўқнашувларда намоён бўлди.
Мамлакатимизга раҳбар этиб сайланган Ислом Каримов ҳокимият тепасига келгач, энг аввало, мамлакатда тартиб ўрнатишга киришди. Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан чиққан этник низолар ва ижтимоий танглик ўчоқлари шахсан Президент иштирокида бартараф этилди ”. Раҳбар нафақат сиёсатчи бўлиши, балки дастлаб унинг иродали, қўрқмас шахс сифатида шаклланганлиги ҳам эътиборлидир.
1989 йилнинг 23 июнида Ислом Каримов мамлакат раҳбари бўлиб сайланган кунининг эртасигаёқ яъни, 24 июнь куни Министрлар Советида Фарғона воқеаларига бағишланган катта мажлис ўтказади. Мазкур мажлисдаги чиқишида янги раҳбар сиёсий етакчига хос барча фазилатларини намоён этади. Ислом Каримов давлат раҳбари сифатида масалани кескин қўяди: “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди” дея таъкидлайди.
Эртасигаёқ республика раҳбари жанжал-тўполонлар ичида қолиб кетган Фарғонага боради. Ловиллаб ёнаётган уйлар, таҳлика ва саросимага тушган шаҳар ва қишлоқлар, қаҳр-ғазабга тўлган одамларнинг ичига дадил кириб боради. Улар билан чин дилдан, ҳеч нарсани яширмасдан очиқ гаплашади. Бу инсонларнинг шу вақтга қадар ҳеч ким эшитмаган оҳунолаларини тинглаб, ўзининг юракдан чиққан самимий ва ҳаққоний сўзлари билан бамисоли уларнинг қалбидаги яраларига малҳам қўйгандек бўлади.
Аммо воқелар қалтис тус олган кезларда Фарғона фожиалари ҳақида республика матбуотида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тўғри маълумот берилмаганлиги, бу можароларнинг келиб чиқишида асосан «маҳаллий аҳоли айбдор» деб бир томонлама ва нохолис баҳоланиши вазиятни янада кескинлаштирди. Таъкидлаш жоизки, 1989 йил 11 июнда Тошкент шаҳрида ишлаётган ва ўқиётган фарғоналик ёшлардан юзга яқини оммавий ахборот воситаларининг воқеаларга муносабати ҳақида бир қатор тўғри талабларни қўядилар. Бундай оммавий чиқишларга, коммунистик мафкура тартибига қарши боришларга «кўникмаган» мустабид тузум сиёсий раҳбарияти намойишчиларга қарши ҳарбий қисм ташлайди. 1989 йил 8 июнда Қўқонда тинч намойишчилар ана шу ҳарбий қисм аскарлари томонидан ўққа тутилди, натижада 50 дан зиёд намойишда қатнашган аҳоли ҳалок бўлади (уларнинг кўпчилиги ёшлар эди), 200 дан ортиғи эса ярадор қилинади. Умуман 3-12 июнь кунлари Фарғона вилоятида бўлган миллатлараро тўқнашувлар ва уларнинг ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган, 1009 киши жароҳатланган ва 650 хонадонга ўт қўйилиб, вайрон қилинган.
Воқеаларнинг кенг миқёс ва фожиали тус олганлиги сабабли совет ва маъмурий органлар томонидан месхети туркларини Фарғонадаги ҳарбий қисм полигонидаги лагерга ҳамда Тожикистоннинг Ленинобод (ҳозирги Суғд вилояти) вилояти Ашт туманидаги Новгарзон посёлкасига шошилинч кўчирилади. Минглаб одамларни бундай лагерларда узоқ сақлаб бўлмас эди. Шунинг учун 16.282 киши Фарғона вилоятидан Россиянинг Смоленск, Орловск, Курск, Белгород ва Воронеж вилоятларига кўчириб олиб бориб жойлаштирилади.Зеро, ўзбек халқининг виждони пок. Фарғона воқеалари ўзбек халқининг иродаси билан содир бўлмади. Бу воқеаларга тутуруқсиз ва ғаразли мақсадларни кўзлаб, ким қандай буёқ бермасин, тарих албатта, ўзининг адолатли ҳукмини чиқаради. Байналмилалчилик, меҳмондўстлик, яхшилик, қалб саховати ҳамиша ўзбек халқига хос фазилат бўлиб келди.Маъмурий буйруқбозлик тизими, кадрлар сиёсати, қатағонлар, саноат, электроэнергетика, машинасозлик, асбобсозлик, ирригация, мелиорация, қўриқ ва бўз ерлар, ижтимоий ҳаёт, маданий ҳаёт, фан, адабиёт ва санъат, таълим-тарбия, «қайта қуриш», пахта иши», пахта якка ҳокимлиги, экологик муаммолар.
Республика раҳбарининг бундай қатъияти асоссиз таъна ва бўҳтонлардан эзилган, турли таҳдидлар оқибатида таҳликага тушган халқнинг руҳини кўтарди. Ислом Каримов қонли воқеалар ҳақидаги ҳаққоний фикрлари билан халқимиз шаънига отилган маломат тошлари бутунлай бўҳтон эканлигини исботлайди. Айни пайтда ваҳшийлик қилган, одам ўлдирган, тартибсизликларни келтириб чиқарган, уйларга ўт қўйган,транспорт воситаларни ёқиб юборган кимсалар ўзбек миллатига мансуб эмаслигини, уларнинг ҳаммаси атайлаб ташкил этилганини марказдаги минбарлардан туриб жасурлик билан айтади.
Давлат раҳбари ўша даврдаёқ Фарғона воқеаларининг туб сабабларини қуйидаги масалалар билан боғлиқлигини асослаб берган эди ва бу сабаблар Ислом Каримовнинг асарида ҳам аниқ ифодаланган. Булар қуйидагилар:

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling