Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи. 2


Download 0.54 Mb.
bet5/9
Sana09.09.2022
Hajmi0.54 Mb.
#803397
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мустақиллик дарси ЎзМУ
3x4, Ташкентский государственный технический университет referat, всем дс, Gulsara 1988, Wedding day 15, YUK-XATI-blank-2, 16342874776431586, MDM-121-Davlat qarzlarini boshqarish, 1654096567, Документ (1), Документ (6)6666, 1654168950 (2), 1654168950 (1), 1654168950, The importance of a fashion
1. Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи.
2. Одамларнинг таъминоти, даромади, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳаддан ташқари пастлиги туфайли бундай ҳолат Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам содир бўлиши мумкинлиги.
3. Ишсизлик, иш ўринларининг камлиги, яъни ортиқча ишчи кучининг кўпайиб бориши.
4. Ёшлар ва уларни ишга жойлаштириш масаласи жиддий ўйлаб кўрилмагани каби сабаблар. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати Марказ билан бўладиган муносабатларни ўзгартирмай туриб, ижобий силжишларга эришиб бўлмаслигини ва бунинг учун республиканинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш зарурлигини тушуниб етди. Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1989 йил 15 августда «Колхозчилар, совхоз ишчилари, фуқаролар, шахсий томорқа хўжаликлари ва индивидуал уй – жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида» махсус қарор қабул қилинди. Гарчи бу ғоя иттифоқ раҳбарларига ёқмаган бўлса ҳам, Ислом Каримов ўз фикридан қайтмай, уни жасорат билан амалга ошира борди. Натижада ўша йилнинг 4 ойида аҳоли қўшимча 90,7 минг гектар ер олди.
ХХ аср 80 йилларининг охирлари - 90-йилларининг бошларида республикада маъмурий-буйруқбозлик тизими ўз умрини ўтаб, бозор муносабатларига ўтиш ҳаракатлари эндигина рўй бераётган бир даврда, Ўзбекистондаги оғир ижтимоий-иқтисодий шароитда жамиятни демократлаштириш, Ўзбекистоннинг ҳақиқий суверенитетини ўрнатиш, мамлакатда яшаётган кўп сонли миллатларнинг тотувлиги ва тенглигини таъминлашга эришишга киришилди. 1989 йил 21 июндан Ўз КП МҚ биринчи котиби лавозимига киришган Ислом Каримов бошлиқ сиёсий раҳбариятнинг асосий вазифаларидан бири бу, Ўзбекистон халқи республика раҳбариятининг юзага келган вазиятни барқарорлаштириш, иқтисодий ва сиёсий мустақилликни таъминлашдан иборатлиги маълум бўлди. Чунки, Ўзбекистон раҳбарияти халқнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олиб, унинг манфаатларини кўзлаб иш юритиши лозим эди.
Вужудга келган ўта оғир шароит, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий қийинчиликларга, турли тўсиқларга қарамасдан, халқимиз Ислом Каримовбошчилигида ўзининг асрий орзуси – Ўзбекистоннинг давлат суверенитети ва мустақиллиги сари дадил ва қатъият билан ҳаракат қилишда давом этди. Шу билан бирга, бошқа республикаларда хусусийлаштириш тўғрисида гап сотилаётганда, айнан муҳолифлар томонидан ўринсиз танқид қилинаётган “консерваторлар республикаси”да биринчилардан бўлиб хусусий корхоналар пайдо бўлди. Республикада дўконларни ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасини хусусийлаштириш бошланиб, 1990 йилнинг ўзида 170 минг гектар ер оилаларга мерос қолдириш ҳуқуқи билан ижарага берилди. Бу рақамни ярим миллион гектаргача етказиш белгилаб олинди. Сўнгги пайтларгача ерларнинг бор-йўғи 4,5 фоизида деҳқончилик қилган шахсий хўжаликлар республикадаги озиқ-овқат ресурсларининг 40 фоизига қадар бергани ҳисобга олинадиган бўлса, ерларнинг умумий салмоғида бундай участкалар ҳажми икки баробардан зиёд ошганда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми сезиларли даражада ошиши муқаррар.



  1. Download 0.54 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling