Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» қандай бўлиши ҳақида гапирди «Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан


Download 66.3 Kb.
bet7/9
Sana09.09.2022
Hajmi66.3 Kb.
#803397
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мустақиллик дарси ЎзМУ
3x4, Ташкентский государственный технический университет referat, всем дс, Gulsara 1988, Wedding day 15, YUK-XATI-blank-2, 16342874776431586, MDM-121-Davlat qarzlarini boshqarish, 1654096567, Документ (1), Документ (6)6666, 1654168950 (2), 1654168950 (1), 1654168950, The importance of a fashion
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» қандай бўлиши ҳақида гапирди «Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.
Янги Ўзбекистон:
➖ ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
➖ одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
➖ ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
➖ тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган Давлат, десак, муболаға бўлмайди.
Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади», — деди давлат раҳбари.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган нутқида Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди:
1️⃣ Биринчидан - таълим.
2️⃣ Иккинчиси — суд.
3️⃣ Учинчиси — тадбиркорлик.
4️⃣ Тўртинчиси — соғлиқни сақлаш.
5️⃣ Бешинчиси — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳага алоҳида тўхталиб, барчаси бўйича олдимизда турган марраларни баён қилди.
❓Янги Ўзбекистоннинг ривожланган таълим тизими битирувчиси қандай бўлиши керак?
“Агар биз таълимга бор эътиборимизни қаратсак ва юқоридаги вазифаларни амалга оширсак, унда ёшларимизда қандай ўзгариш бўлади? Биз орзу қилган келажак авлод қандай бўлиши керак?” - бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўз нутқида тўхталиб ўтди.
“Натижада, Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб етишади”, - деди Президент.
2️⃣ Суд тизими
Шавкат Мирзиёев олдимизда турган 5 та асосий вазифадан яна бири суд тизимини ислоҳ қилиш эканлигини маълум қилди.
Иккинчидан, суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди. Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим. Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак! Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади. Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни албатта давом эттирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.


Download 66.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling