Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Download 0.54 Mb.
bet8/9
Sana09.09.2022
Hajmi0.54 Mb.
#803397
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мустақиллик дарси ЎзМУ
3x4, Ташкентский государственный технический университет referat, всем дс, Gulsara 1988, Wedding day 15, YUK-XATI-blank-2, 16342874776431586, MDM-121-Davlat qarzlarini boshqarish, 1654096567, Документ (1), Документ (6)6666, 1654168950 (2), 1654168950 (1), 1654168950, The importance of a fashion
3️⃣ Бизнес: 5 та асосий вазифаларнинг навбатдагиси бизнес. Албатта, бизнесни ривожлантирмасдан бирор натижага эришишни орзу қилиш ҳам имконсиз. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида тадбиркорлик ривожланган давлатда – сифатли таълим, малакали тиббиёт, фаровон ҳаёт ҳамда эртанги кунга ишонч бўлиши дунё тажрибасида аллақачон ўз исботини топганини таъкидлади.
Умуман айтганда, биз қураётган Янги Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади. Биз аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирамиз. Бунда, ҳеч кимга алоҳида имтиёзлар берилмайди, соғлом рақобат муҳити учун барча зарур шароитлар яратилади”, - деди давлатимиз раҳбари.
4️⃣ Тиббиёт: Аҳоли ва айниқса келажак авлод соғлом бўлмаса, ривожланган давлат қуриш қийин. Ахир соғлик бўлмаса, бошқа нарса татирмиди? Шу сабабли Шавкат Мирзиёев 5 та асосий вазифанинг муҳим қисмларидан бири сифатли тиббиёт тизимини яратиш эканлигини айтди.
Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирамиз. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамровини ошириб, уни одамларга янада яқинлаштирамиз. Мақсадимиз – халқимиз соғлом ҳаёт кечириши ва ўртача умр кўриш даражасини узайтиришга эришиш”, - деди Президент.
5️⃣ Ичимлик суви: Навбатдаги муҳим масала нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё учун глобал муаммо. Ҳаттоки айрим экспертлар келажакда давлатлар ўртасидаги жанглар айнан ичимлик суви сабабли бўлишини тахмин қилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада жиддий муаммолар борлиги барчамизга маълум. Шу сабабли Шавкат Мирзиёев бирламчи навбатда ҳал қилинадиган асосий вазифалардан бири тоза ичимлик суви эканлигини маълум қилди.
Бешинчидан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққатимиз марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади. Шу билан бирга, муаммоли ҳудудларга тоза ичимлик сувини етказиш ва сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастурларни амалга оширамиз”, - деди Президент.



  1. Download 0.54 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling