Ясси чувалчанглар типи Plathelminthes. Ясси чувалчанглар типининг келиб чиқиши, эволюцияси, систематикаси


Download 13.62 Kb.
Sana09.09.2022
Hajmi13.62 Kb.
#803224
Bog'liq
─юъєьхэЄ Microsoft Office Word (2)
DTM RUXSATNOMA, Kurs ishi Xayrulloyev, Мустакил иш маркетинг О.Хайруллоев, Икт. математика тест, 1-Mustaqil talim mavzulari, 111, tanqidiy-fikrlash-asoslari, easy english, Азамат акага, ИЭО 009-045-2018г. АРИНА-7

Ясси чувалчанглар типи - Plathelminthes.
Ясси чувалчанглар типининг келиб чиқиши, эволюцияси, систематикаси. Ясси чувалчанглар денгиз ва океанларнинг сув остида ҳаёт кечиришга ўтган ковакичлилардан келиб чиққан. Сув остида яшаш учун бирмунча қулайликларнинг мавжудлиги (озиқанинг кўплиги, рақобатнинг камлиги, ҳароратнинг бирмунча ўзгармаслиги) аста-секин уларнинг ҳажмини ошишига, шаклини ўзгаришига, танада эса шакл ва функция бирлиги ва боғлиқлик қонунлари асосида янги органларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Ҳажми ошган чувалчангларда янги ҳаракат шакллари (сузиб юришдан силжиб юришга ўтиш) пайдо бўлган. Бунда ривожлана бошлаган мускул тизими муҳим рол ўйнаган. Силжиб ҳаракатланиш натижасида ясси чувалчангларда тана қисмлари-елка ва қорин, олд ва орқа ҳамда ўнг ва чап томонлар пайдо бўлган, босим таъсирида эса уларнинг танаси елка томондан қорин йўналишига қараб яссилашган.
Ясси чувалчанглар типи учун қуйидаги белгилар энг характерлидир: 1) эмбрионал тараққиётида экто- , энто- ва мезодерма қаватларнинг ривожланиши ва шу туфайли тананинг уч қаватга эга бўлиши, 2) мускул, нерв, айириш, жинсий системалар, кўпчилигида ҳазм органларининг ривожланиши ва мураккаблашиши, 3) тери-мускул халтанинг пайдо бўлиши, 4) тана шаклининг икки томонлама симметрияга ўтиши, 5) тана бўшлиғининг бўлмаслиги.
Ясси чувалчангларнинг дастлабки вакилларини асосан эркин, йиртқич ҳолда яшовчи киприкли чувалчанглар ёки турбелляриялар ташкил қилади. Улардан эса кейинчалик чувалчангларнинг паразит синфлари - моногенетик сўрғичлилар, трематодалар, цестодлар келиб чиққан. Эндиликда ясси чувалчангларнинг 10 мингдан ортиқ тури бўлиб, уларнинг 80 фоизга яқини умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонларда паразитлик қилувчи турлардир.
Ясси чувалчанглар типи 4 та синфдан ташкил топган:
I синф - Киприкли чувалчанглар ёки турбелляриялар -Turbellaria
II синф - Моногенетик сўрғичлилар ёки моногенеялар - Monogenea
III синф - Трематодалар - Trematodes
IV синф - Цестодлар ёки лентасимон чувалчанглар - Cestoda.
Yassi chuvalchanglar - ancha murakkab tuzilgan bilatеral simmеtriyali hayvonlar. Agar ular gavdasi bo’ylab xayolan bitta o’q chiziq otkazilsa, bu chiziq gavdani tеng ikki bo’lakka bo’ladi. Gavdasi orqadan qorin tomoniga qarab yassilashgan; shakli bargsimon yoki tasmasimon bo’ladi. Yassi chuvalchanglarda haqiqiy to’qimalar, maxsus organlar (hazm qilish, ayirish, jinsiy, sеzgi) va nеrv sistеmasi rivojlangan. Faqat birmuncha sodda tuzilgan vakillarining hazm qilish sistеmasi to’liq rivojlanmagan. Parazit tasmasimon chuvalchanglarning hazm qilish sistеmasi yo’qolib kyetgan. Yassi chuvalchanglarning gavda bo’shligi rivojlanmagan; organlar oralig’i parеnxima (govak toqima) bilan to’lgan; jinsiy sistеmasi gеrmafrodit.

Yassi chuvalchanglar tipining 7000 dan ortiq turi ma'lum. Ko’pchilik turlari odam va turli hayvonlar organizmida parazitlik qiladi. Ular orasida chuchuk suv va dеngizlarda yashovchi vakillari ham bor. Bu tip kiprikli chuvalchanglar, so’rgichlilar, tasmasimon chuvalchanglar sinflariga bo’linadi.
Download 13.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling