Юбка учун улчов олиш


Download 153.39 Kb.
Sana19.11.2020
Hajmi153.39 Kb.
#148196
Bog'liq
Юбка учун улчов олиш


Юбка учун улчов олиш.

Кийимлар совуқдан иссиқдан ва бошқа климатлардан сақланиш учун пайдо булган. Тарихга назар соладиган булсак тош асрида юбка урнига хайвон терисидан фойдаланган. Шотландияда аеллар ва қизларгина эмас, уғил болалар ва эркаклар хам юбка кийишган. XIX аср урталарида рус халқида юбка пайдо булган. Унгача эркаклар куйлаги устидан сарафан кийишган. Юбка кенг ва узун куп бурмали булиб, ингичка белбоғ тикилган. Вақт утиб юбка фасони хам узгаради. Аеллар ишчанликка мослашгани учун кенг ва узун юбкалар урнига урта узунликда мини, тор, ва туғри бичимли юбка пайдо булган. Юбка - камарли кийимлр ичида энг куп тарқалган тури. Хозирги замонга қараб юбка узунлиги «мини» жуда қисқа, «миди» уртача, «макси» жуда узун деб булинади.

Юбка фасонлари геометрик фигураларга хам боғлиқдир.

А) Туғри бичимли

Б) Этаги торайган

В) Этаги кенгайган.

Хар бир одам яхши кийиниши ва кийган куйлаги узига ярашиб туриши керак. Дид билан кийиниш учун хар ким уз гавдасининг хамма жихатларини билиши, куйлак фасонини танлашда узидаги камчиликни беркитиб, афзалларини курсатадиган фасонни топиши лозим

Тайерланадиган кийимга қуйиладиган талаблардан бири хавони яхши утказиши, узоқ чидаши ва чиройли қилиб безалишидир. Булар энг аввало газламанинг хоссасига, кийимнинг танланган фасонига ва тикиш усулига боғлиқдир. Юбка турт фаслда хам кийиш мумкин. Юбка қиз болалар учун энг керакли кийим турларидан биридир. Юбка жуда қулайли ва замонавий кийим турларига киради. Юбка асосан турли газламалардан тикилади.

Газлама танлаш юбканинг қачон кийилишига ва қаерларга кийилишига хам боғлиқдир.

Бошқа кийимларга сингари юбка хар бир одамга чиройли туриши учун улчам билан тикилиши керак. Улчов олиш учун сантиметрли лентадан фойдаланамиз. Уни 1810 йили Француз тикувчиси уйлаб топган. Унинг узунлиги 150 см, эни 2 см буладиган махсус лентадан ясалган. Кийимни туғри тикиш учун улчовлар туғри олиниши керак. Улчов олишда хато қилинса, андазанинг чизмаси туғри чиқмайди. Газлама нотуғри бичилиб, кийим хунук булиб қолади.



  1. Улчамлар олишда биринчи горизонтал чизиғи билан, ундан кейин узунлигига яъни вертикаль холатда улчанади.

  2. Улчашда сантиметр лентани сунг қул билан ушлаб, улчаш керакли нуқтасигача улчанади.

  3. Аеллар кийими унг тарафдан, эркаклар кийими эса чап тарафдан улчанади.

  4. Белни лента билан боғлаб қуйиш керак.

  5. Улчови олинаетган одам эркин ва буш туриши керак.

  6. Улчов олаетган вақтда лентани тортиб еки буш ушлашга булмайди.

  7. Узунлик улчовлари тулиқ езилади.

  8. Кенглик ва айлана улчовларнинг ярми езилади, чунки андоза чизмасини ярим холатида тайерланади.


Download 153.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling