Юрак ритми бузилиши турини аниқлаш (идентификацияси)


Download 0.58 Mb.
bet1/6
Sana16.03.2022
Hajmi0.58 Mb.
#609185
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Юрак уриб кетиши,турли хил аритмиялар ва блокадалар 6-мавзу
litosfera, litosfera, litosfera, 2 5375602095833485377, Mirshakar BMI 2019, Мавзу 2 Umumiy amaliyot vrachi faoliyati, 4-seminar, Diyora A

Мавзу: Юрак уриб кетиши. Турли хил аритмиялар ва блокадаларда УАШ тактикаси ва профилактика (юқори хавф гурухларини аниқлаш). Амбулатор шароитда даволаш хусусиятлари. Режали ва тезкор электроимпульс терапияга кўрсатмалар. Юрак ритми бузилишлари профилактикаси.

Юрак ритми ва ўтқазувчанлиги бузилиши деганда унинг қисқаришлари сони ва қўзғалиш манбаи мунтазамлигининг ўзгариши ҳамда бўлмача ва қоринчалар фаолликлари ўртасидаги боғлиқлик ва кетма–кетликнинг бузилишлари тушинилади. Улар турли сабаблар туфайли юрак асосий функцияларининг (автоматизм, қўзғалувчанлик, ўтқазувчанлик, қисқарувчанлик) ўзгариши туфайли юзага келади. УАВ фаолиятида тез- тез учраб турадиган ушбу ритм бузилишлари сўнгги йилларда эришилган ижобий натижаларга қарамасдан, тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Уни даволаш самараси қуйидаги учта муаммо тўғри хал қилинишига боғлиқ:



  1. юрак ритми бузилиши турини аниқлаш (идентификацияси);

  2. ритм бузилиши сабаби, ривожланиш механизми ва турини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикасини танлаш;

  3. ю рак уриш сонини (ЮУС) меъёрида ушлаб туриш, ритм бузилиши хуружларини ҳамда у туфайли ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш учун тўғри режали, самараси исботланган дорилар билан даволашни танлаш.

Бу муаммоларни ҳал қилиш йўлларини баён қилишдан олдин юракнинг меъёридаги ритми ва ўтказувчи тизими ҳамда соғлом одам ЭКГ тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Соғлом одамда юрак қисқариши учун импульслар юқори ковак венани ўнг бўлмачага туташган соҳасида жойлашган синус (СТ) тугунида (I тартибдаги ритм бошқарувчиси) тинч ҳолатда 60-90 тагача ишлаб чиқарилади ҳамда бир вақтнинг ўзида чап ва ўнг бўлмачаларга асосан учта - Бахман, Венкибах, Торел йўллари орқали тарқалади ва атриовентрикулар (АВ) тугунга етиб боради. АВ (Ашоф–Товар) тугуни (II - тартибдаги ритм бошқарувчиси) бўлмачалараро тўсиқнинг пастки қисмида, ўнг томонда, уч тавақали қопқоқча бириккан соҳада жойлашган бўлиб, тинч ҳолатда бир дақиқада 40-60 та импульс ишлаб чиқаради. Гисс тутами тўғридан-тўғри АВ тугундан бошланиб, аввал иккита–ўнг ва чап оёқчаларга, кейин чап оёқчаси олдинги-юқори ва орқа-пастки шохчаларга бўлинади. Шохчалар охири (терминал қисми) ўз навбатида, майда толаларга (Пуркинье толалари) тармоқланиб, миокарднинг барча қаватларига кириб боради ва юрак мушакларини синхрон қисқаришига олиб келади. Бу соҳа (III - тартибдаги ритм бошқарувчиси) ҳам бир дақиқада 15-40 тагача импульс ишлаб чиқариш хусусиятига эга. Соғлом одамда СТ ҳар доим ритм бошқарувчиси вазифасини ўтаб, ўзидан пастда жойлашган автоматизм манбалари фаолиятини тўхтатиб туради. II ва III- тартибдаги ритм бошқарувчилари фақат патологик ҳолатларда, жумладан СТ ҳолсизлигида ёки улар фаоллиги ошганда, ритм бошқаришни ўз зиммасига олади (1-расм).
Беморда юрак ритми ва ўтқазувчанлиги бузилишининг мавжудлиги унинг шикояти, объектив кўрик ва ЭКГ текшириш ёрдамида аниқланади. Улар орасида аритмияларни ташҳислашда ЭКГ алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун УАВ меъёридаги ЭКГни, яъни синус ритмининг қуйидаги кўрсатгичларини яхши билиши зарур (2-расм):


  • ҳар бир QRS комплексидан олдин P тишчасининг бўлиши;

  • I, II тармоқларда P тишчаси мусбатлиги, aVR тармоқда манфий ва ҳар бир тармоқда шаклининг доимийлиги билан характерланиши;

  • Р тишча давомийлиги 0,1 с, амплитудаси 2,5 мм. бўлиши;

  • PQ (R) интервали 0,12 – 0,20 с оралиғида бўлиши;

  • юрак ритми (уриши) сони тинч ҳолатда бир дақиқада 60 – 85 тага тенглиги;

  • QRS –қоринчалар комплекси кенглиги 0,06 – 1,0 с бўлиши;

  • R-R (P-P) оралиғи максимал ва минимал 0,05 – 0,15 тенглиги.

  • SТ сегменти ўрта чизиғда бўлиши ёки ундан пастга силжиши (0,5 мм.гача) ва фақат ўнг тармоқларда юқорига кўтарилиши (1,5-2 мм.дан ошмаслиги);

  • Т тишчаси I, II, aVF тармоқларда доимо мусбат, III, аVL ва V1 тармоқларда икки фазали, aVR да эса доимо манфий бўлиши.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling