Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғИ


Download 74 Kb.
Sana17.04.2022
Hajmi74 Kb.
#641228
TuriКодекс
Bog'liq
ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МОЛ
Eritmalar, Eritmalar, Tulki, Eritmalar, янги БУКЛЕТ СЕМИНАР 27-мактаб, ISH REJA 1 TA O'ZI MUSIQA, ISH REJA 1 TA O'ZI MUSIQA, ISH REJA 1 TA O'ZI MUSIQA, Loyiha nomi Matematika fanini o‘qitish huquqini berish bo‘yicha, 70662f597239be2a2f7ffd766f429185, -------------258-02.08.2022---.----------------12, 2-MODUL TOPSHIRIQLARI (1-kurs, 1-sem. 2022-2023), Frazeologiya. Iboralar va ularning turlari reja Frazeologiya ha, Sof uz 18 11 2022

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ.

Режа

1. Мол-мулк солиғининг объекти, тўловчилари ва хисоблаш тартиби

2. Мол-мулк солиғининг хисоблаш тартиби


2022 йил учун солиқ сиёсати ва ставкалари.
Солиқ ставкалари

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришларни маълум қилади.



Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚС тўлаши лозим бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектардан йигирма беш гектаргача пасайтирилмоқда.
Қуйидагилар бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда:
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари (бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спорт хизматлари бундан мустасно);
қиймати қатъий суммада белгиланган банк операциялари.
Молиявий ва суғурта хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга бир ойда бир марта ҳисоб варақ-фактурани тақдим этиш ҳуқуқи берилди.
Шу муносабат билан Солиқ кодексида улар учун хизматлар кўрсатилган календарь ойининг охирги куни товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санаси деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши лозим бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди.
Экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисоб варағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар, ҳисобга олиш тартиби белгиланди.
Ушбу норма охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади.
Товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб варағига келиб тушмаган тақдирда, қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг мос қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Қўшилган қиймат солиғининг салбий суммасини ўрнини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинмоқда.
Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини қайтаришга доир солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда, солиқнинг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) учун мурожаат қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Барча тоифадаги қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун ягона солиқ даври этиб бир ой белгиланмоқда.
2022 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар тажриба тариқасида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва Uzbekistan Airways АЖ мисолида шундай тартиб жорий этиладики, унга кўра ҚҚС салбий суммаси товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига камайтирилади.
Акциз солиғи
Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. Қатъий суммада белгиланган акциз солиғи ставкалари 2022 йил 1 июндан ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.
Шу тариқа, ишлаб чиқариладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига 2021 йил октябрь ойидан белгиланган солиқ ставкалари 2022 йил 1 июнга қадар сақлаб қолинади.
Нефть маҳсулотлари, шу жумладан, якуний истеъмолчига сотиладиган нефть маҳсулотларига солиқ ставкалари бир марта 2022 йил 1 июндан 10 фоизга индексация қилинмоқда.
Полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси, уларни импорт қилишда ҳам жорий қилган ҳолда 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилмоқда.
Суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчиларига акциз солиғи бекор қилинмоқда.
Фойда солиғи
2022 йил 1 январдан фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида амортизация қилинадиган активларни тан олишнинг алоҳида тартиби жорий қилинмоқда.
Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадида амортизация қилинадиган активларга Солиқ кодексда келтирилган мезонларига жавоб берадиган асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади.
Зарарларни жорий солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 10 йил мобайнида келгусига ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинмоқда.
Тижорат банклари томонидан шакллантирилаётган захиралар Марказий банк томонидан белгиланган нормалар 80 фоизи миқдорида фойда солиғи ҳисобланганда харажатларга киритилади.
Ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатишга харажатлар чегириладиган харажатлар деб ҳисобланади.
Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентнинг солиқ тўлангандан кейин ўз тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилади ва 10 фоиз солиқ ставкаси бўйича солиққа тортилади.
Соф фойда деганда жами даромад ва доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Бунда жорий солиқ даври учун соф фойда айни бир доимий муассаса доирасида аввалги солиқ даврларида кўрилган зарарнинг (зарарларнинг) умумий суммасига, башарти илгари бундай зарар (зарарлар) соф фойдани аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, камайтирилади.
Фойда солиғини ҳисоблашда ижобий ва салбий курс фарқларини аниқлаш тартиби белгиланмоқда.
Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкни ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкни қўшимча баҳолашда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қийматини пасайтиришда юзага келадиган курсдаги фарқ ижобий фарқ деб эътироф этилади.
Бунда берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди.
Солиқ органларига агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст бўлса айнан қўшилган қиймат солиғи каби фойда солиғи бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқи берилмоқда.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
Солиқ тўловчилар сафи, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига 0,1 фоиз ажратмалар ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати сақлаб қолинмоқда.
Солиққа тортилмайдиган даромадлар таркиби қуйидагилар ҳисобига кенгайтирилмоқда:

  • ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадлар;

  • солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари;

  • солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари;

  • солиқ тўловчининг солиқ даври давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8-бараваригача бўлган миқдордаги халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтирган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари.

Ижтимоий солиқ
Солиқ тўловчилар рўйхати, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинмоқда.
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ижтимоий солиқни ҳар ойда тўлашдан бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда мажбурий тўловларни тўлашга ўтказилмоқда.
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланмоқда.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича
Солиқ тўловчилар рўйхати, шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақланиб қолинмоқда.
Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда бино ва иншоотлар бўйича солиқ базаси (линияли объектлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари бундан мустасно) бу объектларга 1 квадрат метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги бўйича қуйидаги миқдордаги тартиб киритилмоқда:

  • Тошкент шаҳрида – 2 500 000 сўм;

  • Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – 1 500 000 сўм;

  • бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – 1 000 000 сўм.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари белгиланган минимал қийматга, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин.
Агар объектнинг 1 квадрат метри қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга ошириш учун баҳоловчиларни жалб этишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.
Агар баҳолаш натижалари қиймати 1 квадрат метр учун белгиланган минимал қийматдан кўп бўлиб чиқса, ушбу ҳолда солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқиш мақсадида, 1 квадрат метр учун белгиланган минимал қийматни қўллаш ҳуқуқига эга.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
Турар жой фонди объектларига, шунингдек, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойларига 2021 йилда амал қилган солиқ ставкалари 1,1 бараварга индексация қилинмоқда.
Бунга жисмоний шахслар учун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан 2018 йилда белгиланган солиқ солиш объектларининг (солиқ базасининг) кадастр қийматининг миқдори сақлаб қолинганлиги сабаб бўлмоқда.
2022 йилда жисмоний шахслар учун 2018 йилда белгиланган кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган солиқ миқдори, 2021 йил учун ҳисобланган солиқ миқдоридан 1,3 баравардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти ва даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларини солиққа тортиш тартиби ушбу объектларга юридик шахслар учун белгиланган мол-мулк солиғини қўллаган ҳолда (1,5 фоиз) сақланиб қолинмоқда.
Қонун ҳужжатлари билан юридик шахслар учун назарда тутилган оширилган солиқ ставкаларини ўрнатиш йўли билан таъсир чоралари кўрилиши мумкин бўлган объектларни солиққа тортиш тартиби сақлаб қолинмоқда.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда.
Ушбу имтиёз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун улар йигирма уч ёшга тўлгунга қадар давлат томонидан ажратилган турар жой хоналарига татбиқ этилади.
Ер солиғи бўйича
Юридик ва жисмоний шахслардан ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорида белгиланган солиқ ставкаси сақлаб қолинмоқда.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йилда амалда бўлган ер солиғининг базавий ставкалари ўртача 1,07 бараварга индексация қилинмоқда.
Бунда солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан базавий ставкалар асосида туманнинг иқтисодий ривожланиши ва нуфузидан келиб чиқиб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда аниқлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.
Солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида 2022 йилда жисмоний шахслар (тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкаларидан ташқари) учун ҳисобланган солиқ суммаси 2021 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Металлар бўйича (қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементларини) солиқ базаси қуйидагича аниқланади:

  • олтин, кумуш, платина, палладий, мис, рух, қўрғошин ва молибден бўйича – ўртача арифметик биржа нархи ва ўртача олинган реализация қилиш нархи ўртасида олинган энг юқори нархдан келиб чиқиб.

  • бошқа металлар бўйича – уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва (ёки) транспорт харажатлари чегириб ташланган ҳолда ўртача олинган реализация қилиш нархидан келиб чиққан ҳолда.

Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи (янги солиқ)
Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи тўловчилари қуйидагиларни қазиб олувчи юридик шахслар ҳисобланади:

  • қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари ва (ёки) уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчилар;

  • углеводород хом ашёси (табиий газ, газ конденсати ва нефть).

Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи металл ва углеводород хом ашёларини 2022 йил 1 январдан кейин қазиб олиш бошланган, лицензияланган участкаларга татбиқ этилади.
Айланмадан олинадиган солиқ
Амалда ҳар чораклик бўлган солиқ ҳисоботи даври ҳар ойликка ўтказилмоқда. Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтиш тартиби аниқлаштирилмоқда:
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб, улар импорт шартномаси тузилган ёки товарларни олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб;

  • акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва (ёки) фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахслар, бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар, лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари ва солиқ маслаҳатчилари тегишли рухсатномалар (лицензиялар)ни олган ёки фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб;

  • юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса, кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ ёки унинг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатга олинган санадан бошлаб;

  • оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга – оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб;

  • бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан, бюджет ташкилотлари эса ташкил топган санадан эътиборан тўлашга ўтади.

Солиқ органларига, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст бўлса, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқи берилмоқда, айнан қўшилган қиймат солиғидагидек.
Бошқа ўзгаришлар
2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинмоқда:

  • «Соғлом турмуш тарзи» платформаси доирасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган йиғим;

  • автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.

Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилмоқда.
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилмоқда.
Кечиктирилган солиқлар суммаси давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари, бино ва иншоотлар қийматидан ва (ёки) майдонидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқлар миқдорида белгиланади.
2022 -ил 1 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзлари муддати тугамоқда.
Шу билан бирга, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ имтиёзларни қўллашга ҳақли бўладилар:

  • қўшилган қиймат солиғи бўйича:

  • тиббиёт хизматларини (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланмани озод қилиш (243-модда);

  • дори воситалари, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек, дори воситаларини, тиббиёт мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда озод қилиш (246-модда);

  • ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарни олиб киришни озод қилиш (246-модда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори);

  • фойда солиғи бўйича – нол даражали ставка белгиланган (косметологик хизматлар тиббиёт муассасаларидан ташқари) (337-модда); мол-мулк солиғи – соғлиқни сақлаш объектлари озод қилиниши (414-модда);

  • ер солиғи бўйича – соғлиқни сақлаш объектлари билан банд бўлган ер участкалари озод қилиниши (428-модда).

Шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, солиқ органларига ўз вақтида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги учун молиявий санкциялар бекор қилинмоқда.
1-савол буйича дарс максади: Бозор муносабатларининг ривожланиши шароитида тўгри, реал соликлар – мол-мулк соликларининг роли сезиларли даражада ошди. Ўзбекистонда бу соликлар гурухига куйидагилар тегишлидир: мол-мулк солиғи ва ер солиғи.

Бир томондан бу соликлар соликка тортиладиган объектнинг ташки бклгилари олинади в максадша мувофик субъектнинг даромадлигига боглик бўлмайди. Бошка томондан сўнгги йилларда мол-мулк соликлари кўпчилик холларда даромад солиғига кўшимча сифатида каралмокда ва тўгридан-тўгри бўлмаса-да, тўловчининг даромадлилиги хисобша олинмокда.


Мол-мулк соликларининг ўзига хос хусусияти бозор муносабатлари ривожланиши микёсида намоён бўлади. Мантикан келиб чиккан холда, олдин тўлов манбасига киритилмаган ихтиёрий даромад охир-окибат аник мулк (хашаматли уй, катта ер участкаси ва хоказолар) шакпида шакиллантирилади,давлат эса, ривожланган иктисодиёт оркали юкори даромадга эга бўлган шахслар солик юкини кучайтиради.


Мол-мулк соликлари, шу билан бирга “санитар” соликлар деб хам юритилади, яъни улар кўчар ва кўчмасмулкдан канчалик самарали фойдаланишидан катъий назар ундирилади. Давлат томонидан мол-мулк соликларига нисбатан юкори ставкаларнинг кўлланилиши мулкдорлар томонидан хусусий объектларга нисбатан эхтиёткоронв муносабатларда бўлишга олиб келади ва самарасиз фойдаланилаётган жихоз, транспорт ва ер участкаларидан кутулиш заруриятини юзага келтиради. Шу аснода, Ўзбекистонда мол- мулк солиғи солик тўловчи томонидан мазур мулк фойдаланилмаётганлигидан катъий назар унлирилади. Мол-мулк соликлари минтакавий бюджетларнинг асосий даромад манбаси хисобланади ва бу айнан махаллий хокимликлар томонидан уларга нисбатан эътибор кучли эканлигидан далолат беради.


Корхоналар мол-мулкини соликка тортиш. Ўзбекистон Республикаси Солик Кодекси ва “Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини хисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўгрисида”ги йўрикномага мувофик амалга оширилади. (МЮ №1107-модда, 11,03,2002 йил)
Солик тўловчилар.
Мол-мулк солиғи тўловчилари соликка тортиладиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар хисобланади, истисно тарикасида куйидагилар соликка тортилмайди:
-микрофирма ва кичик корхоналар, яъни ягона солик тўловчилар;
-асосий фаолият кўриниши бўйича савдо ва умумий овкатланиш корхоналари;
-асосий фаолият кўриниши бўйича кишлок хўжалиги товарларини ишлаб чикарувчилари, яъни ягона ер солиғини тўловчилар;
-факат белгиланган солик тўлови ўрнатилган тадбиркорлик фаолияти кўринишларини амалга оширувчи юридик шахслар.

Шу билан бирга агар соликка тортишнинг алохида тартиби ўрнатилган юридик шахслар асосий фаолият кўриниши билан бир каторда бошка фаолият кўринишлари билан шугулланса, у холда улар бўлим хисобини юритишлари ва конунчиликка мувофик мол-мулк солиғини тўлашлари шарт.


Юридик шахсларни соликка тортишнинг максадларига, шунингдек, мулкни хўжалик асосида юритиш ва оператив бошкариш хусусиятларига эга бўлган ва мулк бўйича ўз мажбуриятларига жавоб берувчи, шу билан бирга ўз баланси ва хисоб-китоб счётига эга бўлган кисмларга бўлинган холда соликка тортиш хам киради.


2002 йилдан бошлаб ягона солик тўловчилар арендага берилган мулк (асосий воситалар ва номоддий активлар) бўйичамол-мулк солиғи тўлайдилар.


Мол-мулк солиғини хисоблаш ва тўлаш муханизми.


Солиљља тортиш объекти бўлиб, асосий воситаарнинг ўртача йиллик љиймати (љонунчиликка мувофиљ яратилган ер љийматидан ташљари) ва номоддий активлар љиймати, шунингдек ўрнатилган муддат бўйича тугатилмаган љурилиш объектлари љиймати ќисобланади.

Солиљља тортиш объектларига, шунингдек, норматив муддати ўрнатилмаган жиќозлар ќам киради.


Корхона мулкининг ўртача йиллик колдик киймати куйидаги формула бўйича хисобот йилининг 1-январига ва кейинги хисобот йилининг 1-январига мулк кийматларининг ярми ва хисобот даврининг колган барча ойлари учун

Уртача йиллик колдиљ киймат


=


Агар мулк биринчи ярим йилликда харакатга келтирилган бўлса, у холда мулкнинг ўртача йиллик колдик кийматини хисоблашда киритиш ойи сифатида тўлик ой кабул килинади.

Масалан, асосий воситалар 12-апрелдан ищга туширилди.


Бу холда уларнинг ўртача йиллик киймати 1-апрелдан бошлаб хисобга олинади.


Агар мулк иккинчи ярим ойликда харакатга келтирилган бўлса, ўртача йиллик киймат харакатга келтирилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб хисобга олинади.


Масалан: асосий воситалар 23-октябрдан амалга киритилди.


Бу холатда уларнинг ўртача йиллик киймати 1-ноябрдан бошлаб хисобга олинади.


Соликка тортиш базасини аниклаш учун бухгалтерия хисобининг куйидаги счётлари бўйича суммалар хисобга олинади:


Асосий воситалар хисоби счёти;


Узок муддатга арендага берилган асосий воситалар хисоби счёти;


Номоддий активлар хисоби счёти;


Капитал кўйилмалар – курилиш объектининг ўрнатилган муддат бўйича тугалланмаган кисми хисоби счёти;


Ўрнатилаётган жихозлар – норматив муддатларда ўрнатилмаган жихозлар кисми хисоби счёти.


2003 й. 1-январда Ўзбекистон Республикаси Солик Кодексига киритлган ўзгартириш ва кўшимчаларга мувофик соликка тортиш объектига ўрнатилмаган (ишлатилмаган) жихоз, шунингдек, ўрнатилган меъёрий муддатларда тугалланмаган курилиш киймати киритилди. Бунда меъёрий мкддатларда ўрнатилмаган жихоз (фойдаланилмаётган жихоз) учун солик икки баробар ставка бўйича тўланади.


Мол-мулк солиғи суммаси асосий воситалар ва номоддий активларнинг колдик кийматига тўгидан-тўгри боглик экан, уни тўгри аниклаш жуда мухимдир. Шунингдек, колдик киймат жамгарилган амортизация суммасига хам боглик, шу билан боглик холатда мухим бўлган амортизация меъёрларини тўгри белгилаш масаласи туради. Бу ерда хам шуни хисобга олиш керакки, агар корхона Солик Кодексида ўрнатилган услуб (тенг тўгри чизикли) дан фаркланувчи амортизация усулини ўз хисоб сиёсатига биноан танласа, у холда ЎзР СК 23-моддасига мувофик соликка тортиш максадларида факат тенг тўгри чизикли усул билан амортизацияни хисоблашга тўгри келади.


Бошкача килиб айтганда, агар корхона тенг тўгри чизикли усулдан фаркли амортизация усулини ўз хисоб сиёсатига мувофик танласа, унга амортизацияни икки марта хисоблашга тўгри келади: 1-маротаба – хисоб сиёсатида тасдикланган усул билан бухгалтерия хисоби учун, 2-маротаба тенг тўгри чизикли усул билан солик хисоби учун.


Номоддий активлар амортизациясини хисоб-китоб килишда шуни эсда саклащ кераки, ЎзР СК 24-моддасига биноан амортизация суммаси хар ойда номоддий активларнинг бошлангич киймати ва самарали фойдаланиш муддатидан келиб чиккан холда (лекин юридик шахснинг фаолият муддатидан юкори эмас), юридик шахс томонидан хисобланган меъёрлар бўйича аникланади.


Самарали фойдаланиш муддатини аниклаш имкони бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация меъёрлари хисоб-китобда 5 йилга лекин юридик шахс фаолият муддатидан юкори эмас) ўрнатилади.


Гудвилл учун амортизация меъёрлари хисоб-китобда 20 йилга (лекин юридик шахс фаолият муддатидан юкори эмас) ўрнатилади.


Хисобот йилидаги тавсия килинган мулкнинг ўртача мулкнинг ўртача йиллик колдик киймати ва солик ставкасидан келиб чикиб, корхоналар бюджетга жорий тўловлар суммасини мутакил аниклайдилар ва 10-январгача солик хизмати органларига мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар тўгрисида маълумотнома такдим киладилар.


Жорий тўловлар хар ойда 20-санадан кечиктирмасдан йиллик солик суммасининг 1/12 кисми хажмида амалга оширилади.


Хар хисобот даври сўнгида тўловчилар хисобот даври учун мулкнинг хакикий ўртача йиллик колдик кийматидан келиб чиккан холда йил бошидан бошидан бошлаб ўсувчи натижа билан мол-мулк солиғини хисоблайдилар ва молиявий хисоботлар такдим килинадиган муддатларда солик хизмати органларига хисоб-китобни такдим киладилар. Кўрстилган хисоб-китоблардан келиб чикиб хисобланган мол-мулк солиғи суммаси чораклик ва йиллик молиявий хисоботни такдим килиш учун ўрнатилган кунгача беш кунлик муддатга тўланади.


Мол-мулк солиғи хисоб-китобининг мухим иловалари куйидаги шаклдаги корхона мол-мулкининг ўртача йиллик колдик киймати хисоб-китоби хисобланади:



Баланс моддалари номи


Ба-ланс кат. коди


Баланс моддалари бўйича колдиклар:


01.01

01.02

01.03

01.04

01.05

01.06

01.07

01.08

01.09

01.10

01.11

01.12

01.01

1


Асосий воситалар

010


2

Номоддий активлар


020


3

Асосий воситаларнинг эскириши


011, 021


4

Барча мол-мулк колдик киймати (кат.1+кат.2)-кат.3


012, 022


5

Соликка тортиш базасидан фаркли мол-мулкнинг колдик киймати


6


Хисобот даври учун соликка тортиладиган мулкнинг колдик киймати (кат.4 - кат.5)

Мол-мулк солиғининг хисоб-китоби билан бирга куйидаги шакл бўйича мол-мулкнинг кийматини ва белгиланган имтиёзларнинг муддатини кўрсатиш оркали солик солинмайдиган мол-мулклар рўйхати келтирилади:


п/п

Соликка тортилмайдиган мол-мулк


Мол-мулк киймати


А


Яшаш, маиший ва ижтимоий-маданий сохалар
Б

Табиатни асраш, санитария-тозалаш максадлари ва ёнгин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган мулклар


В

Кишлок хўжалик озик-овкатларини ишлаб чикариш, саклаш ва селекция килиш, чорвачилик озик-овкатлари, ўстириш, балик тутиш ва кайта ишлаш учун фойдаланиадиган мулклар


Г

Етказиш йўллари (автойўл билан бирга), алока линиялари, энергия узатиш ва эксплуатация холатида ишлаб туриш учун иншоотлар


Д

Алока спутниклари


Е

Вазирлар Махкамаси карори бўйича конун билан белгиланган мол-мулклар.


Ж

Шахар транспортлари (такси, маршрутлардан ташкари), умумий фойдаланишдаги автотранспортлар шахардан ташкарига пассажирларни ташиш билан шугулланувчи транспортлар


З

Йўл хўжалиги корхонасининг автомобил йўлларини таъмирлаш ва куриш билан шугулланаётган транспорт воситалари


И

Давлат дастури бўйича ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун кадрлар тайёрлашда фойдаланиладиган транспорт воситалари


К

Лизинг битимининг амал килиш муддатигача лизингга кабул килинган мулклар


ЖАМИ

Мол-мулк солиғини хисоблашда соликка тортиш базаси юкорида кўрсатилган мол-мулклар кийматига камаяди.

Эслатма.

Табиатни асраш максадлари учун фойдаланаётган объектлар категориясига киритиш, табиятни асраш максадларида аник объектлардан фойдаланиш тўгрисидаги табиатни асраш органлари маълумотномасига биноан амалга оширилади.

Санитар-тозалаш максадлари учун фойдаланиладиган объектларга тозалаш иншоотлари тегишлидир.


Ёнкин мухофазаси объектларига ёнгин депоси, ёнгин ўчириш учун махсус курилган сув иншоотлари киради.


Кувур махсулотларига куйидагилар киради:


Нефт кувурлари, нефт махсулотлари кувурлари, конденсат кувурлари ва бошка кўринишдаги насос компрессор ва таксимловчи станциялари, кувурли транспортлар;


Минтакавий газ кувурлари, тутун кувурлари, иссик трассалар, сув кувурлари, яшаш-маиший объектлари хисобланмаган канализация мажмуалари;


Турли кўринишдаги кувурлар бухгалтерия хисобида алохида объектлар каби хисобга олинадиган алохида жойлашган цехларда махсулотларни кўчириш учун ер ости, ер ва хаво транспортлари (ташувчилари).


Алока линияларига хаво алока линиялари, уларга очилган ўтказгич ва алока кабеллари, турувчи алока линиялари ва радиофикациялар, ер ости кабель линиялари, радио реле алока линиялари, кабелли телефон канализацияси, ер ости ва ер усти хизмат кўрсатмайдиган кучайтириш пунктлари, таксимловчи шкаф, кутилар, ерга кўниш контурлари ва бошка алока иншоотлари.


Энергия узатиш линияларига хаво ва кабелли электр узатиш линиялари тегишлидир.


Мол-мулк солиғи ставкалари


Корхоналар мол-мулки 3% ставка бўйича соликка тортилади.

Ставка мол-мулкни кайта бахолаш хисоби билан унинг колдик кийматига нисбатан белгиланади.


Кайта бахолаш ташкилот асосий фондларининг киймати амалдаги бахоларга мувофик келиши учун ўтказилади.


Бунда “1-январ холатига асосий фондларни йиллик кайта бахолашни ўтнказиш тартиби тўгрисидаги низом”га мувофик кайта бахолаш максадларида ташкилотларнинг асосий фондлари деганда:


- хусусий асосий фондлар;


- ўрнатиш учун жихозлар;


- тугатилмаган курилиш объектлари;


- узок муддатга арендаланган асосий воситалар, шу жумладан узок муддатли лизинг бўйича олинган асосий воситалар.


Асосий фондлар кийматини кайта бахолаш кайта бахолашни амалга ошириш давридаги нархлар даражасидан келиб чиккан холда 1-январ холати бўйича хар йилда (жорий йилнинг 1- февралигача) ўтказилади.


Кайта бахолашда асосий воситаларнинг тўлик тиклаш киймати, яъни объектларни яратиш (куриш), ташиш, ўрнатиш (монтаж) харажатлари, шунингдек, импорт килинадиган объектлар учун божхона тўловлари ва х.к.ларни хисобга олган холда мавжуд бозор нархлари (тарифлари) бўйича уларни намунавий янги объектларга тўлик алмаштириш вазиятида корхона томонидан амалга оширилиши керак бўлган харажатларнинг тўлик киймати аникланади.


Асосий воситаларни тўлик тиклаш киймати ташкилот карашлари бўйича ёки кайта бахолашни ўтказиш даврида 1-январдан мураккаблашувчи намунавий бахоланган янги объектларнинг хужжат билан тасдикланган бозор нархлари бўйича алохида объектларнинг кийматини тўгридан-тўгри кайта хисоблаш йўли билан (тўгридан-тўгри кайта бахолаш методи) ёки асосий фондларнинг кўриниши бўйича дифференциаллаштириш оркали ва уларни яратиш даврларига боглик холда асосий фондлар кийматини ўзгартириш бўйича индексларни куллаш оркали алохида обьектларни бошлангич (тикланувчи) кийматини индексациялаш йўли билан (индекс методи) аникланади.


Бунда асосий фондларнинг бир турдаги объектлари буйича (маркалари хусусиятлари ва х.к. бўйича) ягона метод кўлланади.


Кайта бахолаш ташкилотлар томонидан мустакил ёки мутахассислар конунчиликка мувофик бахолаш фаолияти билан шугулланиш хукукига эга бўлган экспертларни жалб килиш йўли билан амалга оширилади.


Ер участкалари ва табиатдан фойдаланиш объектлари киймати кайта бахолашга тааллукли эмас.


Турли мулк шаклидаги экспорт махсулотлари ишлаб чикарувчи ва уларни мустакил ёки ташки савдо бирлашмалари ва фирмалари оркали реализация килувчи корхоналар учун мол-мулк солиғининг ўрнатилган ставкалари:


 ишлаб чикарган махсулот (иш, хизмат) ларнинг экспортдаги улуши умумий релизация хажмининг 15% дан 25 %гача бўлганда - 30%га;


 ишлаб чикарган махсулот (иш, хизмат) ларнинг экспортдаги улуши умумий релизация хажмининг 25% дан 50 %гача бўлганда - 50%га тушади.


Кўрсатилган имтиёзлар савдо-воситачилик корхоналари, шунингдек эркин конвертирланган валютага пахта толаси, пахта когози, нефть, нефть махсулотлари, газ конденсатлари, табиий газ, электр энергия, кимматбахо рангли ва кора металларни экспорт килувчи ишлаб чикариш корхоналари учун кўлланилмайди.


Экспортдаги улуши 15%дан 50%гача бўлган корхоналар мол-мулк солиғининг хисоб китоби шаклидаги “солик ставкаси” устунида ставка “/” белгиси оркали кўрсатилади. Экспортдаги улуши 15дан 25% гача бўлса, 3%/2,1% килиб, 25дан 50%гача бўлган такдирда - 3%/1,5% килиб кўрсатилади.


Мухокама учун саволлар:


1. Мол-мулк солиғи ставкалари кандай хисобланади? (аклий хужум)


Савол якуни: Талабалар мол-мулк солиғи тугрисида тулик маълумотга эга булишдилар.


Назорат учун тест саволлар:


Турли мулк шаклидаги экспорт махсулотлари ишлаб чикарувчи ва уларни мустакил ёки ташки савдо бирлашмалари ва фирмалари оркали реализация килувчи корхоналар учун мол-мулк солиғининг ўрнатилган ставкалари неча хил?


А) 2

Б) 3

В) 4

Г) 5
2-савол буйича дарс максади: Талабаларга мол-мулк солиғининг хисоблаш тартиби тугрисида тушунча бериш.

Идентив укув максади:


1. Талабалар мол-мулк солиғини хисоблаш тартибини билиб олишдилар.


2-савол баёни:


Мол-мулк солиғи суммасининг хисоб-китоби.


­­­­­­­­­­­­­­____________200_ йил учун



Кўрсаткичлар номи


Тўловчи маълумотлари бўйича


1


2

3


1

Хисобот даври учун асосий воситалар ва номоддий активларнинг ўртача йиллик колдик киймати, минг.сўм


2

Солик ставкаси, %


3

Асосий воситалар ва номоддий активлар учун солик суммаси, сўм (1к.х 2к.)/100


4

Меъёрий муддатларда ўрнатилмаган жихозларнинг ўртача йиллик киймати, минг.сўм


5

Солик ставкаси*


6%


6

Меъёрий муддатларда ўрнатилмаган жихозлар учун солик суммаси, сўм (4к. х 5к./100)


7

Ўрнатилган муддатларда тугатилмаган курилиш объектининг ўртача йиллик хажми, минг.сўм


8

Солик ставкалари*


3%


9

Ўрнатилган муддатларда тугатилмаган курилиш объекти учун солик суммаси (7к.х 8к./100)


10

Умумий солик суммаси, сўм (3к. +6к.+9к.)


11

Кейинги ддавр учун хисобланган солик суммаси, сўм


12

Тўловга тегишли, сўм


13

Камайтиришга тегишли, сўм


* Солик ставкаси экспортчи корхоналари учун белгиланган имтиёзларни хисобга олмасдан кўлланади.


Бу билан шуни хам хисобга олиш лозимки, мол-мулк солиғи бўйича барча хисоб-китоблар ўсувчи сумма билан амалга оширилади ва экспортчиларга шу холдагина имтиёз бериладики, агарда корхона тўлик йил давомида зарур экспортли махсулот улуши даражасини ушлаб тура олса. Агарда корхонанинг кайсидир чораги натижалари бўйича имтиёздан холи, лекин тўлик йил учун имтиёзли бўлса, демакки, корхона бутун йил давомида имтиёздан фоёдалана олмайди. Масалан, корхонанинг 1-ярим йиллик натижалари бўйича ишлаб чикарилган махсулотларнинг улуши умумий реализация хажмининг 18%ини, яъни мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни кўллаш, шунингдек, 2,1%ли ставкани кўллаш хукукини берувчи улушни ташкил этади. Шу билан бирга йил натижалари бўйича экспорт улуши тушди ва 13 %ни ташкил этди. Бу холатда тўлик йил учун тўлик ставка бўйича мол-мулк солиғи суммасини бюджетга ўтказиш зарур бўлади.


Белгиланган муддатларда ўрнитилмаган ва фойдалинлмаётган жихозлар учун корхона мол-мулк солиғини иккиланган ставка бўйича тўлайди.


Корхона, бино ва иншоотларни куриш давомилигининг тасдикланган меъёрига мувофик хар бир объект бўйича технологик ва бошка жихозларни ўрнатиш ва монтаж килиш графиги ўрнатилган бўлиши керак.


Мамлакатда ишлаб чикарилган ва импорт килинган жихозни ўрнатиш ва монтаж килиш графигида куйидаги топшириш муддатлари хисобга олинади:


* йирик технологик ва энергетик жихозларни номлари рўйхати ва уларни ўрнатиш графиглари бўйича монтажга топширишнинг режадаги муддатигача;


* технологик линияларнинг технологик жихозлари ва бошка умумзавод жихозлари- жихозни монтажга топширишнинг ўрнатилган режавий муддатига, лекин олти ойдан ошмаган муддатигача;


* импорт килинган жихоз мажмуаси - монтажга топширишнинг режавий муддатигача, лекин бир йилдан ошмаган муддатигача; агар техник жихатлар бўйича жихозни кисмлар бўйича монтаж килиш мумкин бўлмаса, уларнинг монтажга топшириш муддати жихознинг тўлик мажмуаси келиб тушгандан кейингина хисобга олиниб бошланади.


* Алохида импорт жихозлари, шунингдек кабел махсулотлари, ўтказгич ва трослар - монтажга топширишнинг режалаштирилган муддатигача, лекин олти ойдан ошмаган муддатгача.


Жихозни монтаж килиш ва ўрнатиш меъёрлари ва жадваллари мавжуд бўлмаган холатда куйидаги муддатлар кўлланилади:


* мамлакатда ишлаб чикарилган ва импорт килинган жихозлар бўйича, ишлаб чикариш га белгиланган, мўлжалланган объектлар бўйича - курилишнинг йиллик муддати бажарилгандан кейинги ойдан;


* ноишлаб чикаришга мўлжалланган объектлар бўйича - курилиш кунидан бошлаб олти ой ўтгач;


* монтаж килинмайдиган хўжалик инвентарлари ва жихозлари бўйича - курилиш кунидан бошлаб;


Юкорида кўрсатилган кўйиш ва монтаж килиш муддатлари бузилган холатда, шунингдек жихоздан фойдаланмаслик окибатида корхона мол-мулк солиғига тортиш объектига таалукли бўлган холатда мол-мулк солиғи иккиланган ставка бўйича тўланади.


Курилиш объекти ўрнатилган муддатларда тугатилмаса хам мол-мулк солиғи тўланади; солик тўловчилари курилишни амалга ошираётган юридик шахслар - буюртмачилар хисобланади.


Соликка тортиш объекти бу курилиш пудратчилар ёки хўжалик услубида амалга оширилаётганлигидан катъий назар, курилиш объектнинг ўрнатилган муддатларда тугалланмаган киймати (капитал курилишга сметалар, смета - молиявий хисоб-китоблар ва бош китобга кўриб чикилган бино ва иншоотларни фойдаланишга олиш, жихозлар, асбоб-ускуналар, инвентарлар ва бошка буюмларни куриш бўйича харажатлар), шунингдектугалланмаган хисоби счётида (ўрнатилган муддатларда тугатилмаган объектлари кисмида) хисобга олинувчи 3-шакл (бадарилган иш хажми ва харажатлар тўгрисида маълумотнома) бўйича шакллантирилган, буюртмачи томонидан киритилган статистик хисоботдаги объект бўйича хажми хисобланади. Курилишнинг ўрнатилган муддати аммлдаги СНИП 1.04. 03-85 “Корхона бино ва иншоотлар курилиши давомийлигининг меъёрларига мувофик ташкилотлардан курилиш лойихасини (ККЛ) таркибидаги лойихавий ташкилот томонидан аникланадиагн объект курилишнинг меъёрий муддати хисобланади. Лойихавий ташкилотлар лойиха-смета хужжатида тайёргарлик ишларнинг даври белгиланган холда курилиш давомийлигининг меъёрларини кўрсатишга мажбурлар.


Лойиха-смета хужжатида курилиш давомийлигидан меъёрлари мавжуд бўлмаса, буюртмачи лойиха ташкилотидан аник объект бўйича курилиш давомийлигининг меъёри тўгрисида маълумотнома олишга мажбур.


Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар.


Мол-мулк соликка тортилмайди:

а) тадбиркорлик фаолиятьи учун фойдаланиладиган мол-мулкдан ташкари нотижорат ташкилоти бошка мол-мулклари;


б) халк таълими ва маданият муассасалари ихтиёрида фойдаланиладиган;


в) умумфукаровий белгиланишдаги маиший яшаш ва бошка шахар хўжалиги корхоналари;


г) ишлаб чикариш сохасида асосий фаолият кўриниши бўйича кишлок хўжалиги махсулотларини саралаш ва саклаш хамда чорвачилик махсулотлари, баликларни тутиш ва кайта ишлаш билан шугулланувчи корхоналар ;


д) ишчилар умумий микдорининг 50%дан кам бўлмаган кисмини умумногиронлар бирлашмалари, “Нуроний” жамгармаси ва “Ўзьекистон чернобилчилари” ассоциацияси таркибида бўлган ногиронлар ташкил этувчи, лекин савдо, воситачилик ва тайёрлаш фаолиятлари билан шугулланмайдиган корхоналар;


е) кайд килиш муддатидан бошлаб, 2 йил давомида ташкил этилган корхоналар.


Кўрсатилган имтиёзлар ишлаб чикариш кувватлари ва асосий фондлар асосида ташкил килинган ликвидация килинган (кайта ташкил килинган) корхоналарга, шунингдек корхона таркибида, агарда улар бу корхоналар томонидан ижара килинган жихозларда ишласалар кўлланилмайди.


ж) чет эл кредити хисобига олинган жихозлар, бу кредитни коплаш муддатигача, лекин 5 йилдан ошмаган муддатга. Бу билан кўрсатилган имтиёзлар куйидагича кўлланнилади:


* юкорида келтирилган имтиёзларни амалга киритиш муддатигача яратилган, лекин имтиёзли кредитни коплаш муддати тугамаган жихозлар учун;


* кредит келишувларида кўриб чикилган муддатга, лекин 5 йил муддатдан ошмаган муддатга мувофик кредит бўйича факат асосий улушни коплаш даври учун;


* бухгалтерия хисоби тўгрисидаги конунчиликка мувофик тўловчи балансида акс этувчи жихозни кабул килиш , монтаж килиш ва ишлатиш бўйича харажатларни камрок олувчи жихознинг тўлик киймати.


Жихоз деганда, корхонанинг асосий технологик фаолиятида бевосита фойдаланилаётган асосий воситалари тушунилади.


з) экспорт махсулотлари ишлаб чикарувчи ва уни мустакил ёки корпорация, концерн, ассоциация ва компаниялар вазирликлари, бўлимларининг таркибий бўлинмалари хисобланган ихтисослашган ташки савдо уюшмалри ва фирмалар оркали реализация килувчи корхоналар, реализация умумий хажмида ўзи ишлаб чикарган махсулот (иш, хизмат)лари экспорт улуши 50% ва ундан ошик бўлганда.


Кўрсатилган имтиёз савдо воситачилик корхоналари, шунингдек пахта толаси, пахта когози, нефт ва нефт махсулотлари, газ конденцатлари, табиий газ, электро энергия , кимматбахо, рангли ва кора металларни эркин конвертирланган валютага экспорт килувчи, ишлаб чикарувчи корхоналарга кўлланилмайди.


Махсулотларни экспорт килувчи экспортчи корхоналар мол-мулк солиғи хисоб-китобини такдим килишда экспорт килинган махсулотлар (иш, хизматлар) бўйича маълумотномани кўрсатади.


Экспорт килинган махсулотлар (ишлар, хизматлар) бўйича


________200_йил учун


Маълумотнома


Кўрсаткичлар


Катор №

Даромадлар (фойда)

Харажатлар (зарар)


Реализациядан соф тушум (к.050, Ш:№2 “Молиявий натижалар тўгрисидаги хисобот”)


10


Шу жумладан, махсулот (иш, хизмат) экспорти

20


Реалзациядан соф тушумдаги экспорт махсулотларининг хажми (к.020/к.010 х 100%)

30
Агар экспорт улуши 50%дан ошса, у холда мол-мулк солиғи хисоб-китобнинг “солик ставкаси” каторида чизикча кўйилади.


ЎзР ВМ ва махаллий хокимият органлари (уларнинг худудларида жойлашган мулк эгалари бўлган солик тўловчилар билан муносабатларда) кўшимча имтиёзлар жорий этиши мумкин.


Кодексни амалга киритишгача кабул килинган ЎзР конунчилиги актлари билан солик тўловчига берилган солик имтиёзлари улар берилган вактдаги муддат тугашигача сакланади.


Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларини кўллаш билан боглик саволлар тез-тез тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи нотижорат ташкилотлари, халк таълими ва маданияти муассасалари томонидан юзага келади. Тадбиркорлик фаолиятидан даромад олиш учун фойдаланилаётган аник мулкни аниклаш имкони бўлмаса, солик тадбиркорликдан олинган даромадга нисбатан хисобланади.


Мисол.

Ташкилот томонидан 8 млн. сўм олинди, шу жумладан давлат субсидиялари - 3,2 млн. сўм ва товарларни реализациясидан тушум - 4,8 млн. сўм. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад барча пуллик тушумларнинг 60% ини ((4,8 / 8,0) х 100) ташкил этади, ўз навбатида, мол-мулк солиғини хисоблашда корхона мол-мулкининг ўртача йиллик колдик кийматининг 60%ини олиш керак.

Корхона мол-мулки уртача йиллик колдик киймати 900 минг сўмни ташкил этди. Мол-мулк солиғи 3%х(60% х 900)=16,2минг сўмга тенг бўлади.


1.5 Масалалар


1-масала.


2003 йил 1 январ холатига корхонада мол-мулк солиғи тўловчисида асосий воситалар ва номоддий активлар йўк эди. 13 январда 580 минг сўмлик кийматдаги компютер сотиб олинди, 25 мартда эса 220 минг сўмга принтер сотиб олинди. 2003 йил 1 квартал учун мол-мулк солиғини хисоблаш талаб этилади.


Ечим.

1 январга асосий воситсларнинг дастлабки (у колдик киймат хам) киймати 580минг сўмни (компютер январнинг биринчи ярмидан амалга киритилишидан катий назар тўлик ой учун кабул килинади) ташкил этади.

25 мартда олинган принтер, йўрикномага биноан, у мартнинг иккинчи ярмида киритилганлигидан катий назар, факат биринчи апрелдан хисоб-китобга кабул килинади.


Амортизацияни киритиш ойи учун кейинги ойдан бошлаб хисоблаш керак, ўз навбатида компютер бўйича - февралдан, принтер бўйича апрелдан хисобланади. Амортизация нормаси, солик кодексининг 23 моддасига мувофик 20% дир. Шундай килиб, 01.01 ва 01.02 саналарга хисобланган эскириш йўк.


01.03 санасига (феврал учун эскириш) - 20 % х 580 / 12 ой = 9,67 минг сўм.


01.04 санасига (феврал ва март учун эскириш) - 9,67 х 2 = 19,34 минг сўм.


01.01

01.02

01.03

01.04

Бошлангич киймат


580

580

580

800

Эскириш

-

-


9,67

19,34

Колдик киймат

580

580

570,33

780,66

Ўртача колдик киймат = (580 / 2 + 580 + 570,33 + 780,66 / 2) / 12 ой = 1830,66 / 12 ой = 152,56 минг сўм.




Мол-мулк солиғи = 3 % х 152,56 = 4,576 минг сўм.
Download 74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling