Ўз кучингиз ва кайфиятингизни аниқлаб олинг


Download 22.78 Kb.
bet1/3
Sana09.01.2022
Hajmi22.78 Kb.
#264665
  1   2   3
Bog'liq
New Microsoft Word Document


ЎЗ КУЧИНГИЗ ВА КАЙФИЯТИНГИЗНИ АНИҚЛАБ ОЛИНГ
Ҳаётда шундай лаҳзалар бўладики, инсон ўзини худди боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис эта бошлайди. Ёруғ дунёдан умидлари сўнади. Нималар бўлаётганини англай олмай азобланади. Тўхтанг, бошингизга тушган барча яхши-ёмон ишлар характерингиз туфайли бўлмасин тағин!.. Тўғри-да, кўпчилик ўз характерини ўзи яхши билмай туриб, айбни бошқаларга қўйиши ҳеч гап эмас. Қуйидаги тест эса ўз характерингизни чуқурроқ билиб олишга кўмак беради деган умиддамиз.
👉1. Дўстликни қадрлайсизми?

А) Ҳа — 1 балл

Б) Йўқ — 0 балл

👉2. Янгиликка интиласизми?

А) Ҳа — 0 балл

Б) Йўқ — 1 балл

👉3. Тез-тез янги кийимлар харид қилишни хуш кўрасизми?

А) Ҳа — 1 балл

Б) Йўқ — 0 балл

👉4. Баҳона, сабабсиз ҳам феълингиз ўзгариши мумкинми?

А) Ҳа — 0 балл

Б) Йўқ — 1 балл

👉5. Бола эканингизда вояга етиб эгалламоқчи бўлган касбингизни уч мартадан кўп алмаштирганмисиз?

А) Ҳа — 0 балл

Б) Йўқ — 1 балл

👉6. Қийин масалани ечиш пайтида тез-тез ўзингизга бўлган ишонч сўнадими?

А) Ҳа — 0 балл

Б) Йўқ — 1 балл

👉7. Ниманидир коллекция қилиш билан шуғулланасизми?

А) Ҳа — 1 балл

Б) Йўқ — 0 балл

👉8. Сўнгги дақиқаларда режаларингизни тез-тез ўзгартириб турасизми?

А) Ҳа — 0 балл

Б) Йўқ — 1 балл


НАТИЖАЛАР:

✅6 баллдан юқори: Сиз жуда тартибли, халқ тилида айтганда, ўзини босиб олган инсонсиз. Ота-онага ҳам, бошлиқ, дўстларингизга ҳам сира ортиқча ташвиш келтирмайсиз.

✅3 дан 6 баллгача: Кайфиятингиз, феъл атворингиз тез-тез алмашиниб туради. Эсингизда бўлсин, бир хил характерга ва кайфиятга эриша билиш ҳаётда тенгсиз омад келтириши мумкин.

✅3 баллдан кам: Нега ўз кучингизга ишонмайсиз? Уйдагиларга кўпроқ суяниш ва иш жойи нинг ўзидан яқин дўстлар орттириш лозим.



Sinab ko'ring


Download 22.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling