Ўзбек театр тарихи фанидан


Download 0.73 Mb.
bet1/3
Sana25.10.2022
Hajmi0.73 Mb.
#871794
  1   2   3
Bog'liq
20 йил ўзбек театри
avans uzb, 8-sinf Тexnalogiya “Izolit usulida panno tikish” , Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, Interaktiv Marketing, 7 Амалий иш (4с) EXCELНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ aae48542597a3548331ef3c119772009, 7 Амалий иш (4с) EXCELНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ aae48542597a3548331ef3c119772009

Ўзбек театр тарихи фанидан


20-ЙИЛЛАР ЎЗБЕК ТЕАТРИ
(1917-1930)
1918 йилнинг 22 сентябрида Тошкент шаҳрида янги ташкил топган Туркистон саҳна санъати ходимлари Бошқармасининг ташкилий мажлиси чақирилиб, ўзининг иш юритувчи ҳайъатини сайлади.
Шўро ҳукумати барча ижодкор ва ижодий ташкилотлардан ўзига нисбатан аниқ муносабат билдиришни, тўғрироғи, унинг азму қарорини маъқуллаб, тарғиб этиш масаласини кўндаланг қилиб қўйди. Масала қанчалик қатъий ва ғазабнок тарзда қўйилган бўлмасин, Октябрь тўнтаришига муносабат турлича бўлди.
Фитрат «Темур сағанаси» пьесасида тўнтаришни Турон халқларининг бошига тушган офат деб таърифлади. Миллий истиқлолга чорловчи «Темур сағанаси» (1918), «Чин севиш» (1920), «Ҳинд ихтилолчилари» (1923) каби асарлар ёзди. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий эса «Бой ила хизматчи» пьесасида эркини бой бериб, босқинчининг қулига айланган давлатда халқнинг икки томонлама – маҳаллий ва келгинди ҳокимлар зулми остида қолганини баён этар экан, рўшноликни Октябрь ваъда қилган озодликдан ахтарди.
Ўзбек саҳна санъатининг карвонбошиси бўлган «Турон» театрида Октябрь содир этган реал воқеликка муносабат ҳам зиддиятларга, ҳам ғоявий кураш ва баҳсларга бой бир шароитда кечди.
Театр саҳнаси ғоявий баҳслар майдони
Бунинг сабаби театр атрофида вужудга келган муҳитда ҳам эди. Бу муҳитда биз фаолияти «Турон» театри билан чамбарчас боғлиқ Маннон Уйғур, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Фитрат, Ғулом Зафарий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Чўлпон, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Мирмулла Шермуҳамедов, Ғози Юнус, Қаюм Рамазон сингари сиймоларни кўрамиз.
Шу даврда ўзбек драматургияси барча йўналишлар бўйича ривожланиш йўлига кирди. Драма, комедия, сатирик комедия, трагедия, мусиқали драма жанрларида етук асарлар пайдо бўлди. Фитрат ва Ҳамзанинг юқорида номлари тилга олинган пьесаларидан ташқари, яна Ҳамзанинг «Туҳматчилар жазоси», «Ким тўғри?» (1918), «Бурунги сайловлар», «Бурунги қозилар ёхуд Майсаранинг иши» (1926), «Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки Яллачилар иши», «Жаҳон сармоясининг охирги кунлари» (1927), Фитратнинг «Або Муслим» (1919), «Арслон» (1926), Ғулом Зафарийнинг «Ҳалима» (1920), Уйғурнинг «Туркистон табиби» (1918), Чўлпоннинг «Ёрқиной» (1920), «Ҳужум» (В.Ян билан ҳамкорликда), Хуршиднинг «Фарҳод ва Ширин» (1923), «Лайли ва Мажнун» (1924) пьесалари шулар жумласига киради.
1918 йилдан 1920 йилнинг охиригача труппа раҳнамоси Маннон Уйғур Ҳамзанинг «Заҳарли ҳаёт», Фитратнинг «Або Муслим», «Чин севиш», Ғулом Зафарийнинг «Ҳалима», Ўрдубодининг «Андалуснинг сўнгги кунлари», Ғози Юнуснинг «Зоҳҳоки морон» сингари катта ҳажмдаги йирик пьесалари қаторида, Абдулла Қодирийнинг «Бахтсиз куёв», Абдулла Авлонийнинг «Адвокатлик осонми?», ўз қаламига мансуб «Туркистон табиби», «Фанний уй» сингари комедияларни ва Ғулом Зафарийнинг «Тилак», «Ёмон ўғил», «Раҳмли шогирд» сингари бир пардали ва кичик ҳажмдаги болалар тарбиясига оид қатор пьесаларни саҳналаштиради.
Маннон Уйғур билан бирга Бадриддин Аъламов Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи», «Очлик қурбонлари», «Турон» театрига яқиндан ёрдам берган озарбайжон саҳна арбоби М.Хонталишский эса «Заҳарли ҳаёт» пьесаларига режиссёрлик қиладилар.
1919 йили саҳналаштирилган «Андалуснинг сўнгги кунлари» Турон театрининг махсус эскиз, декорация, костюм, парик ва гримлар билан тайёрланган биринчи спектакли эди. Мазкур спектаклдан эътибор шу йўсинда иш тутиш театрда имкон қадар одат тусига айланади. Шу одатга кўра, 1920 йили биринчи ўзбек мусиқали драмаси – «Ҳалима» саҳналаштирилди. Спектакль мусиқасини миллий мусиқа меросимиз билимдони Ғулом Зафарийнинг ўзи амалга оширади.
«Ҳалима» мусиқали драмасининг талқин амаллари уни ҳали ўзбек саҳнасида мисли кўрилмаган мумтоз спектакль даражасига кўтарди. У Ғулом Зафарий сўнгги марта ҳибс этилиб (1937), асар саҳнадан олиб ташлангунга қадар, ўн етти йил мобайнида тинимсиз, «аншлаг» ҳолда намойиш этилди. Асар халқ драмаси шаклида талқин этилди.
Муаллиф ва театр халқимизнинг оила, одоб ақидалари, асрий одатларини зўр бадиий таъсир кучи билан акслантирди. Натижада томошабин, М.Беҳбудий таъбири билан айтганда, саҳна оинасида кўпчиликка хос турмуш тарзи ва одатларини кўриб, мулоҳаза ва таассурот гирдобига ғарқ бўлди. Ўзбек саҳнасида миллий мусиқали драма яратса бўладими, дея ижод аҳлини қийнаётган саволга ҳам бу спектакль жавоб бўлди. Шунинг учун ҳам Фитрат ҳозиржавоблик билан «Ҳалима» ҳақида мақола ёзиб, муаллиф ва театр муаммони таҳсинга лойиқ ҳолда ҳал этганидан боши осмонга етганини таъкидлади.
«Ҳалима» спектакли халқнинг яшаш тарзида эски урф-одатлар инсон бахти учун тамоман зид эканини муаллиф ва театр жамоаси ҳар томонлама очиб беришни асосий вазифа қилиб белгилаган эди. Инсон туғилиб дунёга келар экан, у ҳали ҳар қандай одат, расм-русумлардан холи ва эркин бўлади. Бу ҳаётнинг оддий ҳақиқати. Шу оддий ҳақиқатни муаллиф ва театр нилсиз-бўёқсиз етакчи мавзуларнинг бири қилиб олади.
Ҳалима ва Неъмат хонадонлари девор-дармиён, ҳовли ичида бир-бириникига кириб чиқадиган эшиги бор, аслида тотув қўшни. Шундай экан, Ҳалима билан Неъмат бирга ўсиб-улғайиб, бир-бирларига кўнгил бериб қўйишлари табиий.
Улар қалб амри, хоҳишларига кўра бир-бирларини севиб улғаяр эканлар, аста-секин эски урф-одатлар исканжасига тушиб қолганларини сезмай қоладилар. Бу урф-одат охир-оқибатда уларнинг ота-оналарини ҳам ўз гирдобига тортиб, фожиага сабаб бўлади. Ана шуларнинг баёни пьеса ва спектаклда ортиқча сўз, қаҳрамонларнинг фош этувчи монолог, панд-насиҳатларисиз воқеалар мантиқи, хатти-ҳаракат, мусиқанинг таъсир кучи орқали очилиши спектаклнинг муваффақиятини таъминлади.
Спектаклда Ҳалима ролини Маъсума Қориева, Неъмат ролини Аброр Ҳидоятов, Неъматнинг отаси Муслим ака ролини Уйғур ижро этишди.
«Ҳалима» спектаклидан бошлаб Маъсума Қориева билан Аброр Ҳидоятов, ҳам драма, ҳам мусиқали драма спектаклларида бош қаҳрамон ролларини ижро этадиган бўлишди.
«Ҳалима» спектакли мисолида бошланган тажриба Хуршиднинг «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» пьесаларини саҳналаштиришда давом этди. Хуршид саҳна фаолиятини театрда суфлёрликдан бошлаган, «Ҳалима» спектаклини саҳна жараёнининг ичида пишиб етилган Уйғурнинг сафдошларидан, саҳна сирларининг билимдонларидан эди. Унинг «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» пьесалари Алишер Навоий ва Фузулий асарларининг том маънодаги инсценировкалари бўлмай, халқ афсоналари асосида оддий томошабинга тушунарли тилда яратилган асарлар эди. Бу тўғрида муаллифнинг ўзи ҳар икки асар мазмунини халқ афсоналари ташкил этгани, ўрни билан Навоий ва Фузулий достонларидан фойдаланилганини айтган.[1]
Театр пьесаларни саҳналаштиришда ҳам уларнинг халқ эртакларига асосланган мусиқали вариантини яратади.
1924 йили «Лайли ва Мажнун»нинг 1924 йили қайта саҳналаштирилган нусхасида спектаклни тамошабинга руҳий таъсирини янада ошириш мақсадида мусиқага кенг ўрин берилади: Спектаклда Лайли ролини Маъсума Қориева, Қайс ролини Аброр Ҳидоятов, Лайлининг отаси Омир ролини Зиё Саид, Қайснинг отаси Маҳди ролини Сайфи Олимов, Ибн Салом ролини Фатҳулла Умаров ижро этадилар.
«Фарҳод ва Ширин» ҳам мусиқали саҳна достони сифатида саҳнага қўйилди. Фарҳод ролини Аброр Ҳидоятов, Ширин ролини Маъсума Қориева, Баҳром ролини Босит Қориев, Шопур ролини Фатхулла Умаров, Хўтан хоқони ролини Музаффар Муҳамедов, Маҳинбону ролини Марям Бахтиёрова, Хусрав ролини Етим Бобожонов, Ёсуман ролини эса Зиё Саид ижро этишди.
1921-1924 йиллар давомида театр репертуаридан миллий драматургия билан бир қаторда жаҳон драматургиясининг намуналари ҳисобланган Фридрих Шиллернинг «Макр ва муҳаббат», «Қароқчилар», Ҳусайн Жовиднинг «Марал», «Иблис», «Шайх Санъон», Жакиометтининг «Жиноятчи оиласи», В.Дюканжнинг «Қиморбознинг ҳаёти» сингари асарлари кенг ўрин олди. Бу асарларнинг ҳар бири қайси жиҳатдандир ўзбек ҳаётига ва саҳна асарларига яқинлиги эътиборга олиниб танланган эди. Чунончи «Ҳалима» билан кетма-кет 1921 йили саҳналаштирилган «Макр ва муҳаббат»да кўп жиҳатдан ўзбек пьесасига ўхшашлик мавжуд эди. «Ҳалима»да қизнинг отаси ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлаб қизини сотса, «Макр ва муҳаббат»да Президент худди шундай сабабга кўра ўғли Фердинандга нисбатан хиёнат йўлини танлайди. «Қароқчилар» эса ғоя ва мазмуни билан 1921 йили театр саҳналаштирган Чўлпоннинг «Ёрқиной» пьесасини эслатар эди.
1923 йили театр Ҳусайн Жовиднинг «Иблис», «Шайх Санъон», «Марал» пьесаларини кетма-кет саҳналаштиради. Бунинг сабаби ҳар уч пьесанинг, бир томондан, ўзбек турмуши, адабий меросига алоқадорлигида, қолаверса, етук бадиий саҳна асарлари эканлигида эди. Ҳар учала асарга ҳам Уйғурнинг ўзи режиссёрлик қилади.
1918-1923 йиллар орасида «Турон» театри жамоасида юз берган жараён, труппада ижрочи кучларнинг сараланиши, беистисно барча жанрларда миллий, жаҳон драматургияси намуналари заминида етук спектакллар яратилиши, ўзбек миллий давлат театрининг туғилиши, унинг саҳнасида режиссура ва актёрлик ижро санъатида профессионализмни дадил эгалланиб бораётганлигидан гувоҳлик берарди.
Бу ҳақиқатни эътиборда тутган жамоа ва унинг раҳбарияти, давлатнинг санъатга раҳнамолик қилувчи идоралари билан бирга театрни жаҳоннинг илғор театрлари даражасига кўтариш чораларини излади. Оқибатда 1924 йили Москвадаги Бухоро Маориф уйи қошида Ўзбек театр студияси очилади. Турон театри жамоасининг етакчи қисми Маннон Уйғур ва Чўлпон раҳбарлигида бу студияга ишлаш ва ўқиш учун юборилади. Студиянинг директорлик лавозимига машҳур маърифатпарвар ва маорифчи, театрнинг ўз вақтида актёри, жонкуяр кишиларидан бўлган Шокиржон Раҳимий тайинланади.
Студияда театрнинг етук ва истиқболли ёш актёрларидан Аброр Ҳидоятов, Етим Бобожонов, Ҳожи Сиддиқ Исломов, Музаффар Муҳамедов, Фатхулла Умаров, Замира Ҳидоятова, Турсуной Саидазимова, Сора Эшонтўраева, Лутфулла Назруллаев, Ҳикмат Латипов, Шариф Қаюмов, Неъмат Раҳматов, Ҳомид Маҳмудов, Саъди Табибуллаев, Ғуломқодир Исомов, Ҳожиқул Раҳматуллаев, Тошхон Султонова, Исоқ қори Каримов сингарилардан иборат йигирма тўрт киши машғулот бошлайди.
Москва театр студияси билан бирга тажрибали актёр Сайфи Олимов раҳбарлигида Боку театр техникумига Назира Алиева, Ҳалима Носирова, Зуҳур Қобулов, Саъдулла Жўрабоев, Ҳакима Хўжаева, Бобо Хўжаев, Карим Ёқубов, Раҳимберди Бобожоновлар ҳам профессионал таҳсил олиш учун юборилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling