Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети инглиз филологияси, мутахассислик 5А-220102, лингвистика (инглиз тили), битирувчиси ифонинг филология магистри даражасини олиш учун ёзилган «Инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишдаги стилистик


Download 14.82 Kb.
Sana24.05.2022
Hajmi14.82 Kb.
#699494
Bog'liq
Тақриз


Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети инглиз филологияси, мутахассислик - 5А-220102, лингвистика (инглиз тили), битирувчиси ИФОнинг филология магистри даражасини олиш учун ёзилган «Инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишдаги стилистик муаммолар» мавзусидаги илмий ишига


Т А Қ Р И З

ИФОнинг ушбу илмий тадқиқот иши инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилиш жараёнидаги стилистик муаммоларга бағишланган бўлиб, иш асосан кириш, мундарижа, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат.


Мавзунинг долзарблиги бевосита ишнинг номидан келиб чиққан ҳолда, чет эл адабиёти хазинасининг ўзбек тилидаги таржима намуналарининг стилистик томондан қилинган таҳлили ва бу борада олиб борилган тадқиқотлар етарли даражада эмаслиги билан белгиланади.
Диссертациянинг биринчи бобида, муаллиф, таржима қилиш жараёнида таржимоннинг стилистик мувофиқликка эришиш маҳорати, таржимавий эквивалентлик ва уларнинг турлари, ҳамда матнни стилистик таҳлил қилишнинг айрим жиҳатларини мукаммал даражада ёритган.
Ишнинг иккинчи бобида, тилнинг денотатив ва коннотатив функциялари берилган бўлиб, нафақат уни назарий жиҳатдан балки амалий ёндашган ҳолда мисоллар орқали ифодаланган. Сўзнинг лексик бўёғи ва уни таржима қилиш муаммолари ҳам айнан мазкур бобда кўрсатиб ўтилган.
Илмий тадқиқот ишининг учинчи боби амалий боб ҳисобланиб, унда инглиз ёзувчиси Вилки Коллинзнинг “The Woman in White” романи ва унинг Абдуқаҳҳор Иминов томонидан қилинган таржимаси, яъни “Оқ кийинган аёл” асари таҳлил қилинади. Асарда қўлланилган турли стилистик услублар аниқланилиши билан бир қаторда кўплаб мисоллар билан таҳлил қилиб берилган ва барча мулоҳазалар келтирилган.
Тадқиқот ишининг хулоса қисмида эса таҳлилнинг барча тармоқлари умумлаштирилган ва стилистиканинг тилдаги ўрни, айниқса лексик стилистик воситаларнинг китобхонга ижодкорнинг хис-туйғуларини етказишдаги ўрни беқиёс эканлиги таъкидланган ва якунловчи фикрлар билан бойитилган.
Умуман олганда ишнинг афзаллиги унда танланган асарнинг бевосита инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилинганлигидадир, ҳамда ундаги бой далилий материалларни солиштириб текширилганлигида ҳисобланади.
Мавжуд ишнинг камчиликлари қуйидагилардан иборат:

  1. ҳар бир боб юзасидан хулосаларни ва умумий хулосани тўлдириш керак;

  2. айрим техник ва тиниш белгиларига доир камчиликларни тузатиш лозим;

Бу камчиликларни тузатишни таъкидлаган ҳолда ишни муҳим аҳамиятга эга, муаллиф эса талаб даражасига лойиқ ҳисобланади.

Тақризчи:


Ўзбекистон Миллий Университети
Инглиз филологияси кафедраси
Профессори ф.ф.д.Сиддиқова И.А



Download 14.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling