Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, тарихшунослиги бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари туфайли Ватан тарихини холисона таҳлил қилиш алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда


Download 26.47 Kb.
Sana18.06.2022
Hajmi26.47 Kb.
#764001
TuriДиссертация
Bog'liq
Tashqi taqriz
Doc Apr 19 2022, AMALIYOT

Термиз давлат университети Магистратура бўлими Археология мутахассислиги магистранти Каршийэв Иззатулла Ўктамовичнинг 5А120401-Археология мутахассислиги бўйича магистр даражасини олиш учун “Бақтрия-Тохаристонда диний толерантликнинг моддий манбаларда намоён бўлиши” мавзусидаги магистрлик диссертациясига

Т А Қ Р И З
Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, тарихшунослиги бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари туфайли Ватан тарихини холисона таҳлил қилиш алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Бугунги кунга келиб, замонавий технологиялар асосида археология соҳасини ривожлантириш ва шу йўл орқали юртимиздаги турли даврларга оид ёдгорликларни қайта ўрганиш ва янгиларини излаб топиш тарих фани олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Магистрант томонидан тақдим қилинган мавзу ўзининг долзарблиги, илмий амалий аҳамияти, тарихшунослик фанидаги янгилиги, манбалари, тарихий адабиётлардан фойдаланишдаги мазмун ҳамда моҳияти билан таҳлил қилинган. Магистрлик диссертациясида асосий урғу Кушон подшолиги даврида диний маданиятнинг намоён бўлиши ва маҳаллий ахоли ўртасида танга пул муносабатларининг ривожланиши билан боғлиқ масалаларни ёзма манбалар ва археологик тадқиқот натижалари орқали таҳлил этишга қаратилган.
Магистрант Қаршийев Иззатулла Ўктамовичнинг магистрлик диссертацияси кириш, уч боб, 9 параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборатдир.
Магистрлик диссертациясининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш даражаси, даврий хронологик чегараси ҳақида ўз фикрларини баён этган.
Магистрлик диссертациясининг биринчи боби “Марказий Осиё маданиятининг ривожланиши” Марказий Осиё аҳолисининг ўзига хос жиҳатларига сабаб бўлган омиллар ҳақида маьлумотлар берилади ва адабиётлар асосида таҳлил қилинади.
Диссертациянинг иккинчи боби “Илк ўрта асрларда Бақтрия ва Тохаристонда маданий ва ижтимоий-сиёсий ҳаёт” деб номланиб, ушбу бобда археологик даврлаштириш асосида антик давр ва илк ўрта асрлар даврида аҳолининг диний қарашлари моддий манбалар асосида ўрганилади. Шу орқали диний билимларнинг Ўзбекистон тарихида тутган аҳамияти чуқур таҳлил қилинади.
Магистрлик диссертациясининг учинчи боби "Илк утра асрларда мавжуд булган давлатларнинг маданий-диний тузилмасидаги узига хос хусусиятлари" деб номланган ва мазкур бобда магистрант Кушан империяси давридаги диний билимлар хакида малумотлар келтирилади.
Ўзбекистон тарихида ўз ўрнига эга бўлган йўналиши ҳисобланади.Диншунослик бугунги даврда энг ривожланаётган соҳа. Бақтрия –Тохаристонда диний билимлар олимлар тамонидан алоҳида ўрганилмаган. Аммо қазишмалар давомида дуч келинган манбалар археологлар томонидан илмий манбаларда ёритилган. Кенг жамоага таништирилган. Шунингдек, Магистрант мавзуни ёритиш даврида маълум маънода жуъзий хато ҳамда камчиликларга йўл қўйган. Жумлалар ғалислиги, ёзиш ва баён этишдаги хатолар, фикрларни ўзаро сўз боғланишдаги камчиликлар таҳлил қилинмаган, тилшунос томонидан тузатилмаган. Баъзи жумлаларга иқтибослик қўйишда техник хатоликларга йўл қўйилган. Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш мақсадга мувофиқдир. Каршийэв Иззатулла Ўктамович томонидан тақдим қилинган магистрлик диссертацияси ўз мазмуни, назарий ҳамда амалий натижалари билан “Магистратура тўғрисидаги низом” талабларида белгиланган тартиб асосида илмий таҳлил қилинганлиги ва холисона ёритиб берилганлигини ҳисобга олиб, магистрлик диссертациясини ҳимояга тақдим қилиш мақсадга муофиқ деб ҳисоблайман.
Термиз археология музей катта илмий ходим:

Download 26.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling