Ўзбекистон ёшлар иттифоқнинг академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва теҳникумлардаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш


Download 81 Kb.
Sana28.10.2023
Hajmi81 Kb.
#1728848
Bog'liq
Проф хисобот сайлов тартиби охирги


Ўзбекистон ёшлар иттифоқнинг академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва теҳникумлардаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш
Т А Р Т И Б И

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва теҳникумлардаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилиш бир йилда бир маротаба ўтказилади.


Ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўқув йилининг боши (сентябрь ойи)да ўтказилади.
Ҳисобот-сайлов йиғилишига таълим муассасаси директори ёки таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари раислик қилади.
Йиғилишга котибликни Ҳисобот-сайлов йиғилиши делегатлар орасидан вакил олиб боради.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида таълим муассасаси гуруҳ координаторлари (сардорлари), Бошланғич ташкилот Кенгаш аъзолари, ёш ўқитувчилар делегат (йиғилиш иштирокчилари делегатлар деб номланади) сифатида иштирок этишади.
Ҳисобот-сайлов йиғилиши раиси йиғилишни очиб беради ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тўҳталиб ўтади.
Шундан сўнг, Йиғилишнинг белгиланган тартиб-қоидалар асосида ўтишини назорат қилиш мақсадида иттифоқнинг маҳаллий Кенгаши раиси, таълим муассасаси ўқитувчилари ва ўқувчилари орасидан 5 кишидан иборат таркибда йиғилиш ҳайъати шакллантирилади ҳамда делегатлар овоз бериш йўли билан тасдиқланади.
Шуниндек, делегатлар орасидан 3 кишидан иборат таркибда йиғилиш котибияти,
3 кишидан иборат таркибда ҳисоб гуруҳи шакллантирилади ҳамда делегатлар овоз бериш йўли билан тасдиқланади.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида асосий маърузалар учун 15 дақиқагача, мукозаралар учун 3-5 дақиқагача вақт берилиши делегатлар овоз бериш йўли билан тасдиқланади.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан бошланғич ташкилоти бошланғич ташкилот етакчиси томонидан ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар эришилган ютуқларга тўҳталиб ўтилади.
Хисоботдан кейин музокарада бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар, жумладан, ўқувчилар муаммоларини ўрганишга қаратилган сўровлар, касб-ҳунар мактаби ҳудудида ўрганиш ва рейдлар ўтказиш, илмий кенгаш йиғилишларига масалалар олиб чиқиш ва бошқа масалалар айтиб ўтилади.
Шундан Сўнг бошланғич ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти овозга қўйилиб, делегатлар томонидан қониқарли ёки қониқарсиз деб топилади.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолигига ёш ўқитувчилар ва ўқувчилар орасидан йўнлашилар кесимида номзодлар таништирилади. Делегатлар томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади.
Кун тартибидаги масала юзасидан Бошланғич ташкилот етакчилиси номзоди таклиф этилади. Номзоднинг сайловолди дастури эшитилади. Сўнг унинг номзоди овоз бериш йўли билан тасдиқланади.
Кун тартибидаги учинчи масала Бошланғич ташкилот фаолиятининг навбатдаги ўқув йилидаги устувор масалалари (иш режаси) овозга қўйилиб, овоз бериш йўли билан тасдиқланади.
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан иттифоқнинг маҳаллий Кенгаши конференциясига делегат сифатида номзодлар кўрсатилади ва овоз бериш йўли билан тасдиқланади.
Шундан сўнг ҳисобот-сайлов йиғилиши қарор қабул қилади.

Ҳисобот-сайлов йиғилиш баёни раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling