Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари кенгаши, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят ва туманлар фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгашлари фаолиятини ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган


Download 71.62 Kb.
bet1/15
Sana22.05.2022
Hajmi71.62 Kb.
#689893
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
наманган чора-тадбир Раёсат йигилишига
Mustaqil ish, Axborot kutubxona faoliyati Mustaqil ish, kim koll, 1.1 Korxonalarn-WPS Office, for-download, bayon noma, Наманган хатлар З.Мирзаевга, Томорка МЧЖ КАФОЛАТ хат, Наманган вилояти хокимига хат, Т Е Л Е Ф О Н А Г Р А М М А, Навоий вилоятига Навбаҳор туманидан, намаманган баён, 658, жамгарма


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг
2018 йил майдаги ______– сон баёнига
илова


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари кенгаши, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят ва туманлар фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгашлари фаолиятини ҳамда кўп тармоқли фермер
хўжаликларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР





Аниқланган камчилик ва муаммолар

Камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Бажаришга масъуллар

I. Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича
қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ижросини таҳлили ва ташкилий чора-тадбирларни амалга
оширилганлигини таҳлил қилиш.


Республика бўйича

1.1

Қабул қилинган Фармон ва қарорларни ижроси бўйича раҳбар томонидан қўйилган резолюцияларда, Фармон ва қарор ижроси бўйича Кенгаш буйруғини 1 кун муддатда ҳудудий Кенгашларга етказиш бўйича топшириқ берилган. Лекин, топширқ берилган масъулнинг Исми шарифи кўрсатилмаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорининг ижроси бўйича масъулларнинг фамилияси ва исми шарифи кўрсатилмаган, шунингдек мазкур қарорнинг жойларда ижроси ўрганилиб, унинг натижаси муҳокама қилинмаган ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича масъулларга тегишли чоралар курилмаган.

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига асосан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси мажлисини ўтказиш.
2. Вилоят ва туман комиссиялари томонидан ҳар бир туманда белгиланган вазифаларни бажарил-маслик сабабларини чуқур таҳлил қилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш.
3. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ёзма ахборот бериб бориш.



Уч кун муддатда


Ҳар ойда
Ҳар чорак якуни билан

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (Хаитов), Марказий банк (Исломов), Қорақолпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари, вилоят тижорат банклари рахбарлари, туманлар хокимлари

1.2

Ҳудудий кенгашларнинг моддий-техника базасининг ҳолати талаб даражасида эмас, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг вилоят ва туман кенгашлари фаолияти ўрганилганда Республика бўйича Балиқчи ва Оққўрғон туман Кенгашларидан ташқари биронта ҳудудий ва туман Кенгашларига бино ажратиб берилмаган бўлиб, Кенгашлар турли давлат ташкилотларнинг балансидаги биноларга ижара асосида вақтинча жойлаштирилган. Туман кенгашларининг деярли 50 фоизидан ортиғи замонавий компютер ва оргтехникалар, мебел, жихозлар, хизмат автомашиналари билан таъминланмаган.

  1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг худудий бўлимларига иш ташкил этиш сифатини яхшилаш учун нол қийматда хокимият балансида турган бўш бино ажратиш.

  2. Хар бир вилоят, туман кенгашларини замонавий компютер ва оргтехника жихозлари, мебел. Жихозлар, хизмат автомашиналари билан таъминлашниш босқичма-босқич 2018 йил давомида таъминлаш.

  3. Амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Махкамасига хар ойда ёзма ахборот киритиб бориш.

2018 йил сентябр


2018 йилда босқима-босқич
Хар ойда

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (Хаитов), Қорақолпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари, вилоят тижорат банклари рахбарлари, туманлар хокимлари

1.3

Ҳудудий ва туман кенгашлари белгилаб берилган штат бирликларига асосан кадрлар билан тўлиқ таъминланмаган, Республика бўйича жами 226 та лавозим бўйича штат бирликлари вакант бўлиб турибди, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг туманларида кадрлар қўнимсизлиги ҳолатлари кўплаб кузатилади.

  1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг вилоят ва туман кенгашлари олий маълумотли, ёшлар билан тўлдириш, иш ташкил этишда замонавий усуллардан фойдаланиш.

  2. Кенгашларни 3 йиллик фаолиятини тахлил қилган холда, аъзолик бадал тўловларини тўлиқ ўзлаштириш билан иш хақи ва бошқа қарздорликларини бартараф этиш.

  3. Хар бир ходим билан алохида шуғулланиш, уларни муаммоларини бартараф этиш, амалга оширилган ишлар бўйича доимий Вазирлар Махкамасига ёзма ахборот киритиб бориш.

Бир ой муддатда


2018 йилда


Хар ойда



Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (Хаитов), Қорақолпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари, вилоят тижорат банклари рахбарлари, туманлар хокимлари

1.4

Кенгашнинг фаолиятини сақлаш бўйича аъзолик бадаллари тушуми ҳамда кредиторлик қарзлари холати ўрганилганда жорий йилнинг
1 май холатига Кенгашларнинг аъзолик бадали тушуми белгиланган 18 млрд.сўм ўрнига
12,7 млрд. сўмни ташкил этиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд ва Тошкент вилояти туманларида аъзолик бадал тушуми ўта пастлигича қолмоқда.
Натижада 1 май ҳолатига республика бўйича 3 та кенгашларнинг иш хақи бўйича 0.8 млр сўм қарздорлиги мавжуд. Сайхунобод, Мирзаобод, Сардоба, Сирдарё, Фориш, Қўшрабод, Самарқанд, Тойлоқ, Нукус, Қораўзак, Зангиота ва Тошкент туманларида Кенгаш ходимлари 3-4 ойдан буён иш хақи олмаган.

  1. Фермерлар Кенгашлари билан барча фермер хўжаликлари ўртасида айниқса мева-сабзавотчилик туманларида ўзаро хамкорлик шартномаларини тузилишини ва шартномаларга мувофиқ аъзолик бадаллари тўлиқ тўланишини таъминлаш.

  2. Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар хокимлари, тегишли тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг иш хакидан бўлган
    5,3 млрд.сўмлик қарзини, кескин камайтириш бўйича хар бир туман фермерлари кесимида графиклар ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

  3. Пахта ва ғалла имтиёзли кредитларидан фермерлар Кенгашларига меъёр бўйича маблағларни тўлиқ ажратиш ва ўзлаштиришни таъминлаш.

  4. Тасдиқланган графиклар асосида иш хакидан бўлган қарздорликларни йил якунига қадар тўлиқ тўлаб бериш ва натижаси бўйича Вазирлар Махкамасига ахборот бериш.

Уч кун муддатда


Беш кун муддатда
2018 йил давомида
2018 йил декабр

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (Хаитов), Давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг хисоб-китоб жамғармаси
(Мирзаев), Марказий банк (Исломов), Қорақолпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари, вилоят тижорат банклари рахбарлари, туманлар хокимлари

Наманган бўйича

1.5



Ҳудудий кенгашларнинг моддий-техника базасининг ҳолати талаб даражасида эмас, вилоятнинг 11 та туман кенгашларининг бирортаси ҳам доимий бино билан таъминланмаган, барча туман кенгашлари ижарада ўтиради. Мингбулоқ, Косонсой туман кенгашлари ҳаттоки компютер ва бошқа зарур мебель жихозлар билан ҳам тўлиқ таъминланмаган.
Уйчи, Учқўрғон ва Чуст туманларида
1 тадан эски русумдаги компютерлар мавжуд, туман кенгашларида штат бўйича ҳодимлар сони 102 нафар белгиланган ҳолда, Косонсой туманида 3 та, Уйчи туманида 4 та, Учқўрғон туманида 2 та ва Чортоқ туманида 2 та жами вилоят бўйича 13 та штат бирликлари бўйича лавозимлар шу кунгача вакант бўлиб турибди.
Жумладан, Уйчи тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида
4 та лавозим вакант бўлиб, амалда ишлаётган
5 нафар ҳодимлар 1 хонада ижарада фаолият юритиб келмоқда. Моддий техник базасида
1 дона эски, хизмат муддатини ўтаб бўлган компютер принтери (2 та шахсий компютер) билан мавжуд бўлиб, ўрганиш кунида Кенгашнинг Электр тармоғидан бўлган қарзи ҳисобига хонада электр таъминоти узилган.

  1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг худудий бўлимларига нол қийматда хокимят балансида турган бўш бино ажратиш.

  2. Хар бир вилоят, туман кенгашларини замонавий компютер ва оргтехника жихозлари, мебел. Жихозлар, хизмат автомашиналари билан таъминлашниш босқичма-босқич 2018 йил давомида таъминлаш.

  3. Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг вилоят ва туман кенгашлари олий маълумотли, ёшлар билан тўлдириш, иш ташкил этишда замонавий усуллардан фойдаланиш.

  4. Туман кенгашларини 3 йиллик фаолиятини тахлил қилган холда, азолик бадал тўловларини тўлиқ ўзлаштириш билан иш хақи ва бошқа қарздорликларини бартараф этиш.

  5. Хар бир ходим билан алохида шуғулланиш, уларни муаммоларини бартараф этиш, амалга оширилган ишлар бўйича доимий Вазирлар Махкамасига ёзма ахборот киритиб бориш.

Уч кун муддатда
2018 йил декабр
2018 йил июль


2018 йилда


Ҳар ой якуни билан

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси (Хаитов),Вилоят хокимлиги (Х.Бозоров),
вилоят фермерлари Кенгаши (И.Хошимов),
мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туманлар ҳокимлари


Download 71.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling