Ўзбекистон мадхияси” – янграйди


Download 437.97 Kb.
Sana26.11.2020
Hajmi437.97 Kb.
#152952
Bog'liq
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ(1)




Боғча ҳовлиси байрамона безатилган. Озодбек Назарбековнинг “Баркамол авлод” мусиқаси остида барча гуруҳ болалари даврага кириб ўз жойларини эгаллайдилар.



Бошловчи: Турли туман болалар кўп жахонда

Йигилсалар сигмас минг-минг майдонга

Дунё юзи Яна тинчу кенг бўлса

Хар боланинг бахти доим тенг бўлса.

Ватанини, онажонин севсалар.

Улар мехрин, ғамхурлигин сезсалар.


Ассалому алайкум жажжи болажонлар! Мана бугун биз азиз болажонларимиз учун “Болаларга беринг дунёни” мавзусида тадбир ўтказмоқдамиз. Сизларни ушбу шодиёна билан муборакбод этамиз. Мана минг шукурки биз хур, озод, эркин диёрда яшаш завқини сурмоқдамиз. Доимо максадимиз ТИНЧЛИК бўлсин.
ЎЗБЕКИСТОН МАДХИЯСИ” – янграйди.
Бола: Тинчлик керак ер юзига

Тинчлик керак оламга.

Тинчлик сўзи қанот қоқсин.

Нур таратиб оламга!


Болалар “ТИНЧЛИК БЎЛСИН “ қўшиғини куйлайдилар..
Бола: Тинчлик жуда соз тўкин-сочин ёз.

Ўк товуш чиқмас, янграр қўшик соз.

Бўлмасин уруш, ўт тушар хар ён.

Тинч, ширин турмуш бўлади вайрон.


БолаларҲАККАЛАКАМ” рақсини ижро этиб берадилар.
Бола: Тинчлик истар бутун олам.

Тинч яшашни севар одам.

Барча эллар дўст қадрдон.

Дўстлик уйи Ўзбекситон.

Биз шодликни куйлаймиз шод

Тинчлик билан уйлар обод

Доимо тинч бўлсин жахон

Тинчлик бўлса юрт фаровон.

Дўстлик, тинчлик шиоримиз

Тинчлик элу диёримиз!


Болалар “ГУММИБЕР” рақсини ижро этиб берадилар.
(Шўх мусиқа остида Боқивой ва Афанди кириб келадилар.)
Афанди: Ие, ие Бокивой биз қаерга келиб қолдик?

Боқивой: Билмадим, билмадим, хеч кўзларимга ишонмаяпман. Бу ерда сайл бўлаяптими?
(Болалар бири расм чизган, бири дорбоз ўйинини ўйнаган, бири шахмат-шашка ўйнаган ва ҳ.к)
Афанди: Қарая! Бир томонда кураги ерга тегмаган полвонлар, бир

томонда курашчилар, бир томонда спортчилар, бир томонда рассомлар, бир томонда

дорбозлар-ку- а!
Боқивой: Афанди! Бу ёққа келинг… мана бу болалар иккиовимизни

расмимизни жуда қойилмақом қилиб чизишиптими? Барака топгурлар!


Афанди: Қани.. қани.. оббоо яшшавор шоввоз, келажакда катта

рассом бўлиб етишгин. Ие, ие дорбоз ўғлим сен нимага ўйнамей индамасдан турибсан.


Дорбоз: Олдин фотиҳа беринг, кейин ўйинни бошлайман!
Афанди: Ие шунақами? Кани бўлмаса.. Иллоҳо омин, юртимиз тинч

бўлсин, олайлик, олдирмайлик, шундай фаровон ҳаётни яратиб берган юртбошимизнинг

ҳам умрлари узоқ бўлсин. Хеч ҳам завол кўрмайлик, оллоху Акбар!
Мусиқали “ДОРБОЗ” ўйини.
Бошловчи: Келинглар даврамизга азиз меҳмонлар, хуш келибсизлар!
Афанди: Ассалому алайкум қизим ,бу ерда ўзи нима бўляпти.
Бошловчи: Бугун бобожон байрам шодиёнаси “Болаларга беринг дунёни” тадбири бўляпти
Боқивой: Вой! Менам уларга дунёда қанақа яхшиликлар бўлса хаммасини бераман. Кани бирортаси бирор нарса десинчи нима қилар эканман.
Бошловчи: Боқивой ва Афанди болажонларимиз сизлар билан ўйин ўйнамоқчилар.
Афанди: Э… бугун байрам албатта ўйнаймизда. Менчи келаётиб

боғимиздаги мева дарахтларидан мевалар териб олган эдим. Ҳозир бўлмасам “Меваларни ким кўп териш”- ўйинини ўйнаймиз.


ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР”.
Болалар “БОҒ ИЧИДА” рақсини ижро этиб берадилар.
Бола: Соғинч билан тонглари отар.

Эркаланиб тоғлари ётар.

Хар гиёхни нур кули билан

Сийпаб куёш ўзи ўйготар.

Нурли бустон хур гулистоним

Тилда достон Ўзбекистоним!


Бола: Шу ўлканинг эркаси бизлар

Ҳам бугуни эртаси бизлар

Ворислари биз ўғил- қизлар

Нурли бустон хур гулистоним

Тилда достон Ўзбекистоним!
Болалар “ЯЙРА ЎЗБЕКИСТОН” мусиқасига спорт кўриниши қилиб берадилар.
Бола: Кўк юзин яшнатар минглаб юлдузлар

Ер юзин янгратар ўғил ва қизлар

Биз еринг юлдузи юрт ўғил-қизи

Биз билан порлагай гул Ватан юзи


Болалар “ДЕВОЧКИ ФАБРИЧНЫЕ” рақсига тушиб берадилар.
Энди навбат қизиқарли аскияларга.

Қиз: -Сардоржон!

Бола:-Лаббай!

Қиз:-Гулмисиз, сумбулмисиз, жамбилмисиз, райҳонмисиз?

Бола: Айтганингизман.

Қиз:-Мен сизга айтсам, ушбу тадбирда шеър айтаман деб чираниб “лоладек” қизариб кетибсиз- ку.

Бола: -Насибахон!

Қиз:-Лаббай!

Бола:-Гулмисиз, сумбулмисиз, жамбилмисиз, райҳонмисиз?

Қиз: Айтганингизман.

Бола:-Мен сизга айтсам, ушбу тадбирда кийган кўйлагингиз билан “Атиргулман” деб ўйлаяпсиз шекилли.

Қиз: -Ойбекжон!

Бола:-Лаббай!

Қиз:-Гулмисиз, сумбулмисиз, жамбилмисиз, райҳонмисиз?

Бола: Айтганингизман.

Қиз:-Мен сизга айтсам, ушбу тадбирда ҳамманинг димоғини чоқ қилман деб “Настарин” гулидек ҳид таратяпман деб ўйлаяпсиз шекилли.

Бола: -Дилнозахон!

Қиз:-Лаббай!

Бола:-Гулмисиз, сумбулмисиз, жамбилмисиз, райҳонмисиз?

Қиз: Айтганингизман.

Бола:-Мен сизга айтсам, рақсга тушаман деб “мойчечак” (ромашка) гулидек оқариб кетибсиз-ку.

Бошловчи:Энди навбат хазил шеърларга марҳамат болажонлар.

Бола: Чўмилади мазза қилиб тиниқ анҳорда Мавлон.

Қирғоқда-чи ечинмасдан туради Жавлон ҳайрон.

-Чўмилмайман, Чуқур-ку – деб Жавлон сираям кўнмас.

-Ишонмасанг, қарагин, сув-ўрдакларни ҳам кўммас!



Бола: -Бўри қуённи тутмай нега пайсалга солар?

-Қизиқсан, тутиб еса мультфильм тугаб қолар.



Бола: Юввош эди эшак жуда ҳам,

Миниб олди иккита одам



Бола: Шафтолининг шохлари камалакдай эгилган,

Бирдан синиб кетса-я эх, унга қийин экан.

Раҳмим келди жуда ҳам, бўлмайди қараб турсам:

Ейишвордим мевасин дарахтга бериб ёрдам.


Даврага Тешавой ва унинг отаси Болтавой мусиқа остида кириб келадилар.
Тешавой : Вой...дод....... мани мактабга олишмади.
Отаси:: Ҳа, ота ўғил қўйўр бу йил ҳам боғчага келўрасан.
Тешавой : Вой ... Дод... 3 йилдан бери қўйўр, қўйўр...дейсиз , нима ман ўзимдан

кичкиналар билан ўқийманми?...


Отаси : Нима бўпти. Сани хизматингни қилиб юришади-да . Тўхта, хозир бир устозинг билан гаплашиб кўрайчи :

Бошловчи: Келинг Болтавой тоға, ассалому алайкум байрамимизга хуш келибсиз.
Отаси : Нимага мани Тешавойимни мактабга олмайсизлар, Болтавой тоғам индамаяпти деб....а билганларингни қиляпсизларми ? 3 йилдан бери мани ота ўғлим мактабдан қолиб кетади....

Бошловчи : Тоғажон, ўғлингизни хеч ҳам назорат қилмаяпсиз, боғчага хохласа келади, хохламаса йўқ.. Машғулотларда қатнашмайди. Боғдан тутиб келамиз. Ўрикнинг шохида ғўра еб ўтирган бўлади. Натижада калласи бум-бум бўлди.

Отаси : Вой нимага бум-бум бўлади. Нимага назорат қилмайман Сўранг хозир менинг олдимда бирор нарсани сўранг ҳаммасини айтиб беради. А, ота ўғил !.
Бошловчи : Ха, майли. Эшит Тешавой ! Қўлсиз оёқсиз эшик очар.Бу нима?
Отаси : Айт ўғлим ,айта қол. Бир оғизларини очтириб қўй .
Тешавой : : Ҳ.., шуниям билмейсизларми, Ажинаку ! Ажина !
Отаси : Яша ота ўғил , яша!
Бошловчи : Кетаберади, кетаберади орқасига қарамай кетаберади.
Тешавой : Ие, бу ахир ўзимни дадамку ! Ҳеччам орқасига қарамайди.
Отаси : Яша , ота ўғил. баракалла . Лекин унақа сирларни очмагинда .
Бошловчи : Эй, бўлди мактабга олмаймиз бўлмайди.
Отаси : Тўхта она қизим , тўхта яна 1-2 та савол бергин-чи .

Бошловчи : Майли, эшит Тешавой дадангни ҳақ- ҳурмати.. Қат-қатгина қатлама эсинг бўлса ташлама.
Тешавой : Ўзини оти ўзи билан-ку бу қатлама......Қатламани жудаям яхши

кўраман. Мани қатламани яхши кўришимни қаердан билдингиз .Устоз !



Отаси : Молодес, менинг топағон ўғлимдан . Ха ўзимни гиргиттоним.
Бошловчи : Тег десам тегмайди, тегма десам тегади. Бу нима !
Тешавой : Шуниям билмайсизларми ахир бу менку. Тег десаларинг тегмайман тегма десаларинг тегаман.
Бошловчи : Бу..... шеърларданам биласанми ?
Тешавой : Э... бўлмасам-чи. Қойиллатаман ! Мана эшитинг !
Томда товуқ ётади, оёғи совуқда қотади.

Уйланмаган йигитлар, қизларга гап отади.


Отаси : Яша ота ўғил.. Энди Тешавойни олсанг ҳам оласан, олмасанг ҳам

оласан. . Ҳа , ўзимни шоввоз ўғлимдан .


Бошловчи : Майли, Болтавой тоға оламан, лекин бир шартим бор.
Онаси : Қанақа шарт экан. Мана, биз ҳамма шартингизга тайёрмиз-да ....
Бошловчи : Шартимиз шуки Тешавой ёз ичи боғчамизга қатнаб билим олади.

Ана шундагина эришилган натижаларга етади.


Отаси : (ўғлига қараб ) Эй, ландовур шуни ҳам эпла олмадинг. Майли мен розиман. Энди ўзим назоратини албатта оламан.

Улар рақсга тушадилар ва ўз жойларини эгаллайдилар.
Болалар “Шух” рақсига тушиб берадилар.
Бошловчи: Азиз болажонлар бизга шундай шароитларни яратиб бераётган президентимиз, ғуруримиз муҳтарам Ш.М.Мирзиёвга ушбу кундан фойдаланиб катта рахматлар айтамиз. Чунки сизнинг шодон, дуркун ва мустақил Ўзбекистонимизнинг етук фарзанди бўлиб етишишларингда ўз куч ва ғайратларини аямай иш юритмоқдалар. Уларнинг мактабгача таълим муассаларини яхшилаш, ўсиб келаётган авлодни қўллаб қувватлаш бўйича бир қанча фармонлари тадбиқ этилди. Шунингдек Президентимиз 2017- 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат стратегияси ҳақидаги фармонни имзолади.
Бола: Ўзбекистон президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонимизни ривожлантиришни бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Унда:
Бола: давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
Бола: қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш
Бола: иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш 
Бола: ижтимоий соҳани ривожлантириш 
Бола: хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган.
Бола: Харакатлар стратегияси ўзининг рамзий маъносига эга.
Бола: Мовий ранг-Осмон ва тоза сув ҳамда буюклик рамзи.
Бола: Сиёҳ ранг-Устиворлик ва ор номуслик рамзи.
Бола: Сариқ ранг- куч-қудрат бойлик рамзи.
Бола: Қизил ранг- ҳаёт, муҳаббат ва дўстлик рамзи.
Бола: Оқ ранг- оқ кўнгиллилик, тинчлик ва беғуборлик рамзи.
Бошловчи: Рахмат болажонлар! Сизларга келгусида ушбу йўналишлардан қадам босишларингда омадлар тилаб қоламиз.
Бошловчи: Уйғонар чўққилар устида офтоб,

Ям-яшил водийга сочиб олтин нур.

Ўзбеклар юрти бу навқирон, озод,

Заминда мусаффо ўлкасан мағрур.

Оқар дарёларинг хайкириб оқсин,

Соғлом авлодларинг баркамол ўссин.

Тинчлик омонлик шиоринг бўлсин

Юртинг бой ҳамиша соғ омон бўлсин.


Тадбир сўнгида боғча маъамурияти эстафеталарда яхши ўрин олган болаларга эсдалик совғаларини тақдим этадилар.

Байрам хохлаган“Ватанни” мадҳ этувчи” қўшиқ фонограмма композицияси билан якунланади.
Тузувчи:Рузиева Ш.ДЖ.

Фарғона вилояти Ёзёвон туман

3-ДМТМ ходими


Download 437.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling