Ўзбекистон республикаси aхбoрoт тeхнoлoгиялaри вa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтириш вaзирлиги


Download 116.16 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi116.16 Kb.
#1364898
Bog'liq
5 топшириқ UMTS стандарти сотали


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ AХБOРOТ ТEХНOЛOГИЯЛAРИ ВA КOММУНИКAЦИЯЛAРИНИ РИВOЖЛAНТИРИШ ВAЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ


Мобил алоқа
Технологиялари
кафедраси

Симсиз алоқа тизимлари ва дастурлари


фанидан
5-ТОПШИРИҚ
Бажарди:
Қабул қилди:
Тошкент 2018
UMTS стандарти сотали алоқа тармоғи асосий параметрларини ҳисоблаш


R0 радиусли бутун хизмат кўрсатиладиган зона R радиусга эга бўлган ячейкаларга шартли бўлинади. Ячейканинг идеал шакли айлана, лекин майдонлар ва ўзаро таъсирларни ҳисоблаш оддий бўлиши учун асосга тўғри олти бурчаклик олинган. Реал жиҳатдан ячейка жойнинг рельефи, қурилишлар ва бошқа омилларнинг таъсири туфайли нотўғри айлана шаклига эга бўлади.
Турли частоталар каналларини ишлатадиган ёнма-ён BTSлар С станциялардан гуруҳни ҳосил қилади. С қиймат тизимнинг частотавий параметри (кластери) ҳисобланади ва СҲАТнинг бўлиши мумкин каналлари сонини аниқлайди.





Ҳисоблаш учун берилганлар қуйидагилар ҳисобланади:
1. BTSнинг узатишга частоталар полосаси – ΔF;
2. Хизмат кўрсатиладиган абонентлар сони – Nа;
3. Энг катта юклама соатидаги битта абонентнинг активлиги – β;
4. Хизмат кўрсатиладиган ҳудуд майдони – S0:
5. BTS узаткичи қуввати - Pуз.BTS;
6. BTS антеннасининг кучайтириш коэффициенти - GBTS;
7. Антеннанинг осилиши баландлиги BTS - hBTS;
8. BTS фидеридаги тўлиқ йўқотишлар - αфBTS.

1. Радиоканаллар сонини ҳисоблаш.


Частоталар каналларининг умумий сони. Сотали алоқа тармоғини қуриш учун ажратилган каналлар сони қуйидагига тенг бўлади:


Nk = int(ΔF/Fk)


бу ерда int(х) – х сонининг бутун қисми,
Fk – сотали алоқа тизимининг битта канали эгаллайдиган частоталар полосаси (UMTS стандартида 50 кГц).

2. Битта BTS ишлатадиган радиоканалар сонини аниқлаш.


Сотанинг битта секторида абонентларга хизмат кўрсатиш учун ишлатиладиган частоталар каналлари сони қуйидаги формула бўйича аниқланади.


ns = int(Nk/C·Ns)


бу ерда Ns – секторлар сони, С – кластер ўлчами.

3. Рухсат этиладиган телефон юкламасини ҳисоблаш.


Битта сотанинг битта секторидаги рухсат этиладиган телефон юкламаси қуйидаги нисбат орқали аниқланади:



бунда қуйидаги шарт бажарилиши керак:

бу ерда РВ – чақирувни блокланиши эҳтимоллиги, РВ=0,11.
Агар илдиз остидаги қиймат РВ қийматидан катта бўлса, у ҳолда РВ=0,11 олинади.




4. Битта BTS хизмат кўрсатадиган абонентлар сонини аниқлаш
Энг катта юклама соатида берилган битта абонентнинг активлигида битта BTS хизмат кўрсатадиган абонентлар сонини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин:


NаВТS = int (А/β)·Ns


5. Базавий станциялар сонини ҳисоблаш
Берилган хизмат кўрсатиш ҳудудидаги зарур базавий станциялар сони қуйидаги нисбат орқали ҳисобланади:


NВТS = int (Nа/NаВТS)


бу ерда Nа – сотали алоқа тармоғи хизмат кўрсатадиган берилган абонентлар сони.

6. Базавий станциянинг хизмат кўрсатиш зонаси радиусини ҳисоблаш.


Сотанинг радиусини қуйидаги ифодаданфойдаланиш билан аниқлаш мумкин:

7. Ҳимоя масофасини аниқлаш


Бир хил частоталар каналларили ВТSлар орасидаги ҳимоя интервалининг қиймати қуйидагича аниқланади:



8. МS қабуллагичи киришидаги сигналнинг сатҳини ҳисоблаш


hBTS=const ва Pуз.BTS=const бўлганда МS қабуллагичи киришидаги сигналнинг Pқаб.МS зарур қуввати биринчи узатиш тенгламасидан фойдаланиш билан аниқланади:

Pқаб.МS = –Pуз.BTS + GBTS 70 – 26,16 lg(f, МГц) + 13,82lg(hBTS, м) –


– [45 – 6,55lg(hBTS, м)] · lg(R, kм) – αфBTS =


бу ерда GBTS – BTS антеннасининг кучайтириш коэффициенти, дБ;
f – ажратилган диапазоннинг ўрта частотаси, МГц;
Pуз.BTS – BTS узаткичининг қуввати, дБВт;
αфBTS –фидердаги тўлиқ йўқотиш;

9. Радиоспектрдан фойдаланиш самарадорлигини ҳисоблаш


Сотали алоқа тармоғининг муҳим параметри γ радиоспектрдан фойдаланиш самарадорлиги ҳисобланади. У BTS узатишига(ёки қабул қилишига) 1 МГц частоталар полосасига актив абонентлар сони орқали шартланади, яъни



Download 116.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling