Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти


Download 53.5 Kb.
bet2/2
Sana06.08.2022
Hajmi53.5 Kb.
#791170
1   2
Bog'liq
Юсупов Рўзимурод
1-sabaq (1), Dilfuza Umirbekova geografiya, O’zbeκstan Qaharmanι To’lepbergen Qayιpbergenov, sociolinguistics, Қўлланма Меҳнат (3), TASTIYQLAYMAN, ustama
АСОСИЙ ҚИСМ

Мен 24-май кунидан буён ТИФ ва чегара божхона постларида амалиёт ўташ учун бордим. ТИФ постларида амалиёт ўташ давомида биз қуйидаги билим ва кўникмаларни егалладик:


1. Юкни йетказиб бериш назорат китобчалари ва ТИР карнетларни назоратга қўйиш ва назоратдан йечиш тартибини;
2. Йетиб келган юкларни кўздан кечирувдан ўтказиш тартибини;
3. Божхона юк декларацияларни йўлаклар бўйича текшириш ва расмийлаштириш тартибини;
4. Божхона қийматини назорат қилиш тартибини;
5. Имтиёз ва преференсиялар қўлланилишини назорат қилиш тартибини;
6. Почта жўнатмаларини назорат қилиш тартибини;
7. Товарлар бўйича аниқланган БҚБ ҳолатларини расмийлаштириш тартибини;
8. ХБТ бўйича берилган вазифаларни бажариш ва хавфни минималлаштириш интерфейсида бажарилган вазифаларни келтириш тартибини;
9. “божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташиш” учун рухсатнома олиш учун келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва рухсатномаларни бериш ва рад етиш тартибини;
10. Божхона кўригини амалга ошириш тартибини
Чегара божхона постларида амалиёт ўташ давомида биз қуйидаги билим ва кўникмаларни егалладик:
Мен 24.05.2021 дан 10.05.2021 гача чегара божхона постларида амалиёт ўтадик. Шу давр мобайнида аеропортда қуйидаги билим ва кўникмаларни ўзлаштирдик:
1. Aвтомобил ЧЕГAРA божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирувини ўтказиш ҳуқуқий асослари;
2. Aвтомобил ЧЕГAРA божхона постларида хавфни бошқариш тизимининг қўлланилиши;
3. Юк автомобилларига нисбатан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби
1. Aвтомобил ЧЕГAРA божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирувини ўтказиш ҳуқуқий асослари қуйидагилар:
1.1. “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида”ги халқаро конвенсия;
1.2. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси;
1.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 18-февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3512-сонли қарори;
1.4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-ноябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан шахсий еҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 4508-сонли қарори;
1.5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-январдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет ел валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги 66-сонли қарори;
1.6. Вазирлар Маҳкамасинаинг 2019-йил 18-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил етиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сонли қарорининг 1-иловаси “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-боби;
1.7. Вазирлар Маҳкамасинаинг 2016-йил 8-июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли қарори;
1.8. Вазирлар Маҳкамасинаинг 1999-йил 13-мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги 131-сонли қарори;
1.9. Вазирлар Маҳкамасинаинг 2021-йил 25-февралдаги “Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 102-сонли қарори;
1.10. Давлат божхона қўмитасининг 2019-йил 6-июндаги “Aвтотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган юкларни електрон руйхатга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 189-сонли буйруғи;
1.11. Давлат божхона қўмитасининг 2020-йил 11-августдаги “автомобил чегара божхона постларида божхона назоратини амалга оширишда хавфни бошқариш тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги” 135-сонли буйруғи.
Киёто конвенциясида қуйидаги соддалаштиришларни назарда тутувчи тартиблар мавжуд:
Бош иловада:
3.3. Стандарт
Божхона органлари умумий чегарадаги назорат нуқтасида жойлашган ҳолларда тегишли божхона бошқармалари ушбу органларнинг иш вақти ва ваколати тўғрисида келишиб оладилар.
3.4. Ўтиш даври стандарти
Умумий чегарадаги назорат нуқталарида тегишли божхона маъмуриятлари имкон қадар биргаликда назоратни амалга оширадилар.
3.5. Ўтиш даври стандарти
Божхона хизмати янги божхона органини ташкил етиш ёки умумий чегара пунктида мавжуд органни қайтадан ташкил етишни режалаган ҳолларда, имконият даражасида, чегарадош давлат божхона хизмати билан қўшма назоратни йенгиллаштириш мақсадида ҳамкорлик қилади ва чегара божхона органини ташкил етади.
Махсус Ж-илова:
16. Aмалий фойдаланиш учун тавсиянома
Йўловчилар томонидан импорт божлари ва солиқларни тўламаган ҳолда олиб киришга руҳсат берилган тамаки маҳсулотлари, вино, спиртли ичимликлар ва парфюмерия воситаларнинг миқдори қуйидагилардан кўп бўлмаслиги лозим:
(а) 200 дона сигарет ёки 50 та сигара, ёки 250 грамм тамаки, ёки умумий оғирлиги 250 граммдан ошмайдиган тамаки маҳсулотлари;
(б) 2 литр вино ёки 1 литр кучли спиртли ичимликлар;
(c) 0,25 литр ифор таратувчи сув ёки 50 грамм атир.
Бироқ, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар учун имтиёзлар маълум ёшга йетмаган шахсларга чекланиши мумкин ва чегарани тез-тез кесиб ўтадиган ёки мамлакатда 24 соатдан кам бўладиган шахсларга имтиёзлар берилмаслиги ёки чекланган миқдордаги шахсларга берилиши мумкин.
17. Aмалий фойдаланиш учун тавсияномалар
Белгиланган миқдордаги чекловлар доирасида импорт божлари ва солиқларни тўламасдан олиб киришга руҳсат берилган истеъмол товарларидан ташқари, йўловчиларга тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарларни умумий қиймати 75 махсус қарз олиш ҳуқуқигача импорт божлари ва солиқларни тўламасдан олиб киришларига руҳсат берилиши лозим. Камроқ қиймат еса маълум бир ёшга йетмаган шахслар ёки тез-тез чегарани кесиб ўтадиган ёки мамлакатда 24 соатдан кам бўлмаган шахслар учун белгиланиши мумкин.
2. Aвтомобил ЧЕГAРA божхона постларида хавфни бошқариш тизимининг қўлланилиши Давлат божхона қўмитасининг 2020-йил 11-августдаги “автомобил чегара божхона постларида божхона назоратини амалга оширишда хавфни бошқариш тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги” 135-сонли буйруғи билан тасдиқланган унга кўра:
Aвтомобил чегара божхона постлари орқали олиб ўтилаётган барча товар ва транспорт воситалари йўлагидан қатъий назар 3 турдаги назоратдан ўтказилади:
1.1. Aвтотранспорт давлат рақаминини автоматик аниқлаш тизимидан;
1.2. Божхона кўздан кечирувидан;
1.3. Aвтотарозидан.
Яшил йўлак тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, божхона назоратининг маълум шаклларидан озод етилган шахсларнинг товар ҳамда транспорт воситасига нисбатан, шунингдек, оолдиндан тақдим етилган маълумотлар “Хавфни бошқариш AAТ” да таҳлил қилиниши натижасида хавф даражаси паст деб қабул қилинган товар ва транспорт воситаларига нисбатан тадбиқ етилади.
Яшил йўлак тартибини қўллашда товар ва транспорт воситаларига ҳамда ваколатли шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
1. Оғзаки сўров ўтказиш ва ахборот олиш;
2. Божхона идентификациялаши;
3. Божхона кодекси 18-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим етилишини назорат қилиш.
Сариқ ёлакда “Хавфни бошқариш AAТ” томонидан белгиланган қуйидаги назорат шакллари билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар амалга оширилади:
1. Ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш
2. Товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш
3. ИКМ ни қўллаш
4. Божхона ҳамроҳлигида кузатиш
5. Шахсий кўрикдан ўтказиш
Қизил йўлакда юқордаги икки йўлакда амалга ошириладиган ишлар билан бир қаторда божхона кўригидан ўтказилади.
Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling