Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet1/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ







ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
RESPUBLIKA TA’LIM MARKAZI


AМАЛИЙ ФАНЛАР БЛОК МОДУЛИ БЎЙИЧА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
10-СИНФ
ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК”



Тошкент-2019

МУНДАРИЖА



Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсад ва моҳияти

4

Ташкилий-услубий кўрсатмалар

5-8

Дастурнинг бўлимлари бўйича йиллик умумий ўқув соатлари
Тақсимоти

9

Ҳарбий хизматнинг ҳуқуқий асослари

10-12

Ҳарбий санъат тарихи

13-14

Умумҳарбий тайёргарлик

16-30

ЎР ҚК Умумҳарбий низомлари

16-18

Тактик тайёргарлик

19-22

Отиш тайёргарлиги

23-26

Оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш

27-28

Саф тайёргарлиги

29-30

Ҳарбий-тиббий тайёргарлик

31-32

Амалий жисмоний тайёргарлик

33-35

Фуқаролар ҳимояси

36-38

Иловалар

39-53


ТУШУНТИРИШ ХАТИ
“Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани бўйича ўқув дастури Мудофаа вазирлиги Кадрлар Бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлигининг маънавий-ахлоқий таълим бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланди.
Жорий йилда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани бўйича ўқув дастури тасдиқлангандан сўнг, эски дастур ўз кучини йўқотади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” ўқув фанининг мақсади-умумий ўрта таълимда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқувчи – ёшларга ўқитилишидан асосий мақсад, Ватан ҳимояси йўлида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англатиш, киндик қони тўкилган, авлод – аждодларининг хоки-пойи қўйилган юртини ҳар қандай қуролли тажовуздан ҳимоя қилишдек муқаддас бурчини аъло даражада адо этишларига замин яратиш учун бошланғич ҳарбий таълим бериш, ҳарбий касбга бўлган эътиқодларини ва қизиқишларини орттириш, шунингдек, тўсатдан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ўзини ва бошқаларни ҳимоя қилиш, давлатимизнинг маънавий ва моддий неъматларини сақлаш йўлида оқилона ташаббус кўрсата оладиган жамиятимизнинг фидойи ва ватанпарвар аъзоларини тайёрлаш, шунингдек, мактаб ўқувчилари орасида Ватанга бўлган садоқат, меҳр туйғуларини янанада ошириш, уларнинг носатрдарт вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қила олиши, фикрлаш ва дунёқарашини кенгайтиришдан иборат.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг асосий вазифалари-Ўзбекистон Республикаси Конститутциясидаги мамлакат мудофааси
ва уни ҳар қандай қуролли агрессиялардан ҳимоялашга доир асосий тушунчаларини англаб етиш;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг асосий вазифаси
ва таркиби, Мудофаа доктринаси тўғрисида тушунчалар бериш;
Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”, “Умумҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўташни ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини моҳиятини англаб етиш;
ҳарбий санъат тарихини буюк саркарда ва давлат арбоблари Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Захириддин Муҳаммад Бобурлар мисолида чуқур ўргатиш;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий тайёргарликдан доир бошланғич билимлар ҳақида тушунчалар бериш;
ўқувчи - ёшларни Қуролли кучларимизда ҳарбий хизматни ўташ давомида ўзларининг конституциявий бурчларини аъло даражада бажариш, ўзига ишониб топширилган жанговар техника ва қурол – аслаҳалардан тўғри фойдаланишни қисқа муддатда ўзлаштириб олишларига имкон яратиб бериш;
Ўзбекистон табиий жойлашувидан келиб чиқиб, юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар (террорчилик ҳаракатлари, ҳарбий ҳарактерга эга таҳдидлар, қуролли тўқнашувлар, ахборот ва кибер урушлари ва ҳ.к.) да тўғри ва тартибли ҳаракатланиш, зарурият туғилганда ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа зарурий амалий ёрдам кўрсата олишни ўргатиш;
Ёшларга ҳарбий таълим беришда уларга ҳарбий қисмларнинг жанговар ўқув-фаолиятида бажариладиган машқ, ҳаракат ва амалларни ҳарбий қисмлардаги қўшинларнинг жанговар ўқув фаолиятларига мумкин қадар яқинлаштирилган ҳолда ўргатиш назарда тутилади.



Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling