Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 1.47 Mb.
bet1/70
Sana16.11.2022
Hajmi1.47 Mb.
#905478
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
5350263bf9f2b7cec01764180f027dd1 ЕНГИЛ АТЛЕТИКА
ReadMe UzLAp Office 2003, 1 буйруғ, 5350263bf9f2b7cec01764180f027dd1 ЕНГИЛ АТЛЕТИКА (1), Сделки за сегодня, Иқтисод (2), 02-01-09.796, скайнер, 1111111111, Reja Basketbol sport turining tarixi va rivojlanishi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
ҚУДРАТОВ Р.Қ.


ЕНГИЛ АТЛЕТИКА





ТОШКЕНТ - 2010

Муаллиф:


Қудратов Ропижон – педагогика фанлар номзоди, доцент.

Тақризчилар: Кошбахтиев И.А. педагогика фанлар доктори, профессор.


Шакиржанова К.Т. педагогика фанлар номзоди, профессор.
Ушбу дарслик жисмоний тарбия институти ва «Енгил атлетика» фани асосий фан ҳисобланган университетларнинг жисмоний тарбия факултетлари талабалари, жисмоний тарбия мутахассислари, ўқитувчи ва мураббийлар учун мўлжалланган.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлариаро илмий-услубий Кенгаши томонидан нашр этишга тавсия этилган.

Кириш.

XX-аср охирида саноати ривожлангани билан интеллектуал давлатлар ўртасидаги иқтисодий мусобақа фан-техника ва технологиялар соҳасига ва пировард таълим соҳасига кўчди. Чунки рақобатбардош кадрларни етиштирмай туриб рақобатга қодир таълим муассасалари бўлиши мумкин эмас.


Бу борада Ўзбекистон Республикасида Касбий таълим Миллий дастур асосида шундай даражага етишиши керакки, бунда таълим мамлакатимизда ва хорижда фан-техника, технология амда иқтисодиёт соҳаларида (шу жумладан жисмоний тарбия ва спортда) бўлажак тараққиётни исобга олган олда рақобатбардош кадрларни тайёрлашни таъминлай оладиган бўлмои даркор.
Ушбу дарсликда жисмоний тарбия институтларининг В. 810200 (спорт турлари), «Жисмоний маданият», «Касбий таълим» мутахассислиги учун асосий фанлар сифатида, енгил атлетика дастури асосида тайёрланган.
Дарсликнинг мақсади енгил атлетика бўйича таълим олувчи талабаларни мустақил равишда педагогик ва ташкилий ишларга тайёрлаш, жисмоний тарбия ўқувчиларига методик ёрдам кўрсатишдир.
Ҳар бир талаба енгил атлетикани асосий фан сифатида ўрганиши вақтида ва жисмоний тарбия ўқувчиларини ўз устида мустақил ишлаш билан қуйидагиларни билиши шарт:

  1. Енгил атлетикани назарий асосларини ўрганиш;

  2. Спортча юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва бошқа асосий машқларни нормативлар даражасида ўзлаштириш;

  3. Енгил атлетикани ўргатиш учун керак бўладиган, амалий-педагогик кўникма ва малакаларни эгаллаш, шунингдек, мусобақаларни ташкил қилиш ва ҳакамлик қилиш.

Ҳаракатга инсон фаолиятининг маълум усуллари сифатида қараш керак. Масалан, талабанинг жисмоний тарбия машулотларидаги ўқув фаолияти, таълим муассасалари дастурида назарда тутилган ҳаракатлар тизимини ўзлаштиришдан таркиб топади.
Ҳозирги вақтда ўзбек ҳалқини ўз-ўзини англаш туйғуси авж олганлиги, миллий ва маданий қадриятлар тикланаётганлиги, аҳолининг кўп табақаси томонидан урф-одатлар ва маросимлар амалга оширилиши мунособати билан жисмоний тарбияга хусусан енгил атлетикага замон талаби ва миллий анъаналар руҳида билим бериш ва тарбиялашга асосланиб ёндашиш зарур. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги фармон, жисмоний ва маънавий соғлом ёш авлодни вояга етказиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортга интилишни кучайтиришни, бу ишларнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни кўзда тутди. Бунда енгил атлетиканинг улуши жуда улкандир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг таркибий қисми – уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақалари шаклланди ва мунтазам ўтказилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, спортчиларимиз мамлакат миқёсидаги ва ҳалқаро спорт майдонларидаги нуфузли мусобақаларда юксак натижаларга эришмоқда.
Дарсликни Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг енгил атлетика кафедрасининг кўп йиллик ишини таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш, ватанимиз ҳамда хорижий тренерларнинг иш тажрибаси, спорт теренировкасининг энг муҳим муаммолари бўйича маълумотларини ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ёзилган.
Мазкур дарсликда фақатгина енгил атлетика турларини техник-тактик тайёргарлигини эмас, балки унинг миллий хусусиятлари билан ва шунингдек, талаба ёшларда мустақил ўқишга ва соғлом турмуш тарзига эҳтиёжини шакллантириш билан боғлиқ масалалар билан уйғунлаштирилган.



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling