Ўзбекистон республикaси олий вa о ртa мaхсус тaълим вaзирининг


Download 29.75 Kb.
Sana23.06.2022
Hajmi29.75 Kb.
#773117
Bog'liq
kiril1
ShOKIR OMMOLASHT, 3 Tema, логика ж, 10. MOODLE NIMA, 2 5251373937777972400, SO1MvzmyjVKGCMDJR8znc3qpNfrouQhudqsC9ANm, 3412114061, C , Baxram, Doc1, BORLAND C BUILDER 6 NING GRAFIK IMKONIYATLARI, informatika 10-sinf test 1-variant (2), 9-sinf amaliy ish Python misol va masalalar dasturlari 50579, latin1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ
ОЛИЙ ВA О РТA МAХСУС ТAъЛИМ ВAЗИРИНИНГ
БУЙРУГИ!


Тошкент ш.

Олий таълим муассасаларида талабалар бандлигини таъминлаш чоралари тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйев раҳбарлигида 2022-йил 4-март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баёни (02-РA 1-3416-сон, 10.03.2022 йил) 5-банди ҳамда “Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича Йўл харитаси”нинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида
БУЙУРAМAН:
1.0ъзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйев раҳбарлигида 2022-йил 4-март куни “Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баёни (02-РA 1-3416-сон, 10.03.2022 йил) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Олий таълим муассасалари (филиаллари) ректор(директор)ларига:
ҳар бир факултет кесимида талаба ёшлар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида талабалар бандлигини таъминлаш бўйича мавжуд ва яратилаётган кенг имкониятлар, банклар томонидан ажратилиши режалаштирилаётган кредит ресурслари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини ташкил ецин;
уч кун муддатда олий таълим муассасасининг асосий фаолиятига таъсир етмаган ҳолда бўш хона ва иншоотларни қайта хатловдан (инвентаризация) ўтказсин, уламинг майдони ва бўш вақтларини кўрсатган ҳолда рўйхати шакллантирилсин ҳамда талабаларни хабардор қилиш мақсадида таълим муассасасининг “маълумотлар бурчаги”га жойлаштирилсин;
бир ҳафта муддатда олий таълим муассасасининг кадрлар тайёрлаш йўналишларидан ҳамда талабаламинг таклифларидан келиб чиқиб, улар томонидан камида 10 тадан пуллик курслар, маиший (сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик, поябзал таъмирлаш ва ҳ.к.) ва бошқа хизмат турлари (туризм, таржимонлик, бухгалтерия, бизнес режалар ишлаб чиқиш, суғурта агентлиги, лойиҳа- смета ҳужжатларини тайёрлаш, дизайнерлик, автомобилларни таъмирлаш, слесарлик иши, маиший техника ва теле-радиоаппаратураларни тузатиш, полиграфия ва х.к.) ташкил етилсин; 
бунда, талабаларга ажратилаётган бўш хона ва иншоотлар уларга бепул шаклда (тарзда) берилсин;
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар вазирликнинг тегишли бошқармаларига маълумот тақдим етиб борилсин (дастлабки маълумот - жорий йилнинг 27-март кунига қадар);
заруриятдан келиб чиқиб, талабалар томонидан янги ташкил етилаётган хизмат турлари учун хона ва иншоотлами жиҳозлаш ҳамда моддий-техника базасини янгилаш бўйича харажатлар белгиланган тартибда олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблагдари ҳисобидан қоплансин.
3. Иқтисодиёт бошқармаси (М.Хамрайев)га:
республика олий таълим муассасаларида талабалар бандлигини таъминиаш мақсадида маиший ва бошқа хизмат турларини ташкил етилишини назоратга олиш;
республика олий таълим муассасаларида мавжуд бўш хона, иншоотлар рўйхати ва майдонини ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича талабалар билан банд бўлган (талабаларга ажратилган) хоналар сони ва майдони тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси (Н.Раҳмонов), Маънавият ва маърифат маркази (Л.Мингишов) зиммасига:
республика олий таълим муассасаларида талабалар бандлигини таъминлаш мақсадида камида 10 тадан пуллик курслар ташкил етилишини назоратга олиш;
ташкил етилган пуллик курслар бўйича маълумотларни доимий умумлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Маънавият ва маърифат маркази (Л.Мингишов)га олий таълим муассасалари томонидан талабаларга бепул шаклда ажратилган бўш хона ва иншоотлар, уларда ташкил етилган пуллик курслар, маиший ва бошқа хизмат турлари бўйича ҳисоботларни умумлаштириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазиминг биринчи ўринбосари К.Каримов зиммасига юклатилсин.




A. Тошкулов
Download 29.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling