Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


Download 148.74 Kb.
bet1/25
Sana06.01.2023
Hajmi148.74 Kb.
#1080899
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1План ва диссертация Шокирова


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Андижон давлат университети
Хорижий тиллар факультети

Қўлёзма ҳуқуқида




Шокирова Дилором
Инглиз тили фоностилистикаси ва унинг лингвистик хусусиятлари
Maгистратура мутахассислиги: 5A111401 Xoрижий тиллар (инглиз тили)

Филология магистри академик даражасини олиш учун тайёрланган диссертация


Илмий раҳбар –


филология фанлари номзоди
Худойбердиева Л.С.
Иш кўриб чиқилди
ва ҳимояга қўйилди.
Кафедра мудири – Б.Жалилов
“____” ____________ 2016 й.


Андижон - 2015


ДИССЕРТАЦИЯ АННОТАЦИЯСИ
Мазкур магистрлик диссертацияси лингвистиканинг янги йўналиши бўлмиш фоностилистиканинг хусусиятларини ўрганиш масалаларига бағишланган бўлиб, унда фонетик ходисаларга янгича ёндашиш кўзда тутилади. Маълумки, нутқ тилнинг бевосита фаолияти бўлиб, фоностилистика ушбу нутқнинг лингвистик ва экстралингвистик омилларини ўрганувчи йўналиш сифатида пайдо бўлган. Ушбу лингвистик ходиса турли тизимдаги тилларда тил воситалари ёрдамида ўзига хос равишда намоён бўлади. Инглиз тилида нутқ фоностилистик нуқтаи назардан айрим тилшунослар томонидан таҳлил қилинган бўлсада, унинг ўзига хос хусусиятлари тўлалигича очиб берилмаган.
Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад инглиз тили мисолида фоностилистиканинг хусусиятларини лингвистик таҳлил қилиш, унинг талаффуз стилларини аниқлаш ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаш ва таснифлаш.
Тадқиқот объекти сифатида инглиз тили сўзлашув нутқининг орфоэпик ва орфографик шаклларда ифодаланган нутқ бирликлари олинган бўлиб, тадқиқотлар мобайнида турли методлар билан олинган маълумотларни статистик ва лингвистик таҳлил қилинади.
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти шундаки, олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган инглиз тилидаги талаффуз стилларини классификация қилиш мезонлари бошқа тиллардаги фоностилистик масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради, амалий аҳамияти эса тадқиқот мобайнида инглиз тилидаги талаффуз стилларининг турларини аниқланиши ушбу тилни ўрганувчиларга оғзаки нутққа ўргатишда, назарий ва амалий фонетика дарсларида, ушбу мавзу юзасидан битирув малакавий ва курс ишлари ёзишда фойдаланиш мумкин. Диссертация уч бобдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири бир неча фаслларга бўлинади. Иш якунида хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилади.

Download 148.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling