Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Download 434.92 Kb.
bet1/3
Sana31.10.2023
Hajmi434.92 Kb.
#1736220
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу (4)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ


«ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ»
1-МАВЗУ. ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ, МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

1-МАВЗУ. ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ, МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

  • РЕЖА:
  • 1.1. Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари
  • 1.2. Инновацион менежментнинг моҳияти ва вазифалари
  • 1.3. Инновацион менежментнинг мақсадлари

1.1. Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари

  • Инновация (инг. Инноватион – янгилик киритиш, айнан “инновацияга инвестицияга киритиш”ни билдиради)- бозорда сотилаётган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён кўринишида амалга оширилган инновацион фаолиятнинг якуний натижаси.
  • Инновацион фаолият – якунланган илмий – техник ютуқлар ва ишлаб чиқишлар натижаларини амалга ошириш ёки бозорда сотилаётган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлардаги бошқа илмий – техник ютуқлар, амалий фаолиятда фойдаланадиган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараёнга қаратилган жараён, ҳамда унинг билан боғлиқ қўшимча илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқишлар.
  • Инновацион жараён инновацион ўзгаришларни тайёрлаш ва амалга оширишдан иборат бўлади ва ягона бир бутунни ташкил қилувчи ўзаро боғланган паллалардан ташкил топган.

“Инновация” атамасидан Ўзбекистоннинг ўтиш иқтисодиётида ҳам мустақил ва ҳам бир қатор ўхшаш тушунчалар: “Инновацион фаолият”, “инновацион жараён”, “инновацион қарор” ва ҳ.к.ларни белгилаш учун фойдаланилган.

  • “Инновация” атамасидан Ўзбекистоннинг ўтиш иқтисодиётида ҳам мустақил ва ҳам бир қатор ўхшаш тушунчалар: “Инновацион фаолият”, “инновацион жараён”, “инновацион қарор” ва ҳ.к.ларни белгилаш учун фойдаланилган.
  • Иқтисодчи олимлар, айниқса хорижй (Н. Мончев, И. Перлаки, В.Д. Хартман, Э. Менсфилд, Р. Фостер, Б. Твисс, Й. Шумпетер, Э. Роджерс ва бошқалар) бу тушунчани ўзларининг тадқиқотлари объэкти ва предметига кўра ҳар хил талқин қиладилар, аммо инновацияларнинг бу ҳар хил таърифларининг таҳлили шундай хулосага олиб келадики, ўзгаришлар инновацияларнинг ўзига хос мазмунини ташкил қилади, ўзгаришларнинг вазифаси эса инновацион фаолиятнинг асосий вазифаси бўлади.
  • Австрияли олим Й. Шумпетер томонидан бешта типик ўзгаришлар ажратилган:
  • 1) янги техника, янги технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни янги бозор таъминотидан фойдаланиш (олди - сотди);
  • 2) янги хусусиятларга эга маълумотларни тадбиқ этиш;
  • 3) янги хом ашёдан фойдаланиш;
  • 4) ишлаб чиқариш ва унинг моддий – техник таъминотини ташкил қилишдаги ўзгаришлар;
  • 5) янги сотиш бозорларини пайдо бўлиши.

Download 434.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling