Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Download 186.93 Kb.
Sana04.10.2020
Hajmi186.93 Kb.
#132502
Bog'liq
МТ Ахборот хати


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

АХБОРОТ ХАТИ

2020 – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги №56-ф сонли “2020 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси тўғрисида”ги фармойиши ижросини бажариш мақсадида Қарши давлат университетида 2020 йил октябрь куни “Мактабгача таълим: тажриба, изланиш ва истиқбол мавзусида Республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказиш ва илмий мақолалар тўпламини чоп этиш режалаштирилган.

Илмий мақолалар тўпламида қуйидаги масала ва муаммолар талқини кўзда тутилмоқда:



  1. Глобаллашув жараёнларида замонавий педагогик таълимни ривожлантириш истиқболлари.

  2. Мактабга таълим фанларини ўқитиш методикаси ва технологияси.

  3. Мактабгача таълим менежменти ва педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги муаммолар.

  4. Мактабгача таълим жараёнида хорижий тажрибалардан фойдаланиш имкониятлари.

  5. Оила ва мактабгача таълим ташкилотлари интеграцияси масалалари.

Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар:

- илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзулар бўйича, илмий таҳлилларга таяниб тайёрланган, тугалланган фикрларга тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

- илмий маколалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиши мумкин. Улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида резюме ҳамда калит сўзларини келтириш йўли билан тақдим этилади;

- конференция мавзусига мос келмайдиган ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган маърузалар дастурга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди;

- маъруза матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир;

- сноска ҳар бир бетнинг пастида берилади ва матн охирида адабиётлар рўйхат шаклида келтирилади.

Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, отасининг исмини бош ҳарфлари келтирилиб ва фамилияси тўлиқ ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) ва давлат (шаҳар) номи кўрсатилади сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннииг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 12 кегел катталигида бўлиши ва умумий ҳажми 5 бетдан ошмаслиги керак. Ҳар бир муаллифдан 1 та мақола қабул қилинади.

Мақолалар электрон шаклда 2020 йил майга қадар қуйида келтирилган манзилга тақдим этилади.

Маърузаларни чоп эттириш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида муаллифлар мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 15000 (ўн беш минг) сўм миқдорида бадал пули тўлашлари зарур. Бунда тўловларни Click тизими орқали 8600 3329 0793 3398 (Орипова Нодима) рақамли пластик картага ўтказиш мумкин.

Конференция ташкилий қўмитаси: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси 17-уй, Қарши давлат университети, Мактабгача таълим.



Мақолаларни (+99890) 288-60-73 (Орипова Нодима Халиловна)
телефон рақамларига телеграмм орқали жўнатиш мумкин.



Download 186.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling