Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги


Download 312.5 Kb.
Sana17.11.2020
Hajmi312.5 Kb.

Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Низомий номидаги

Тошкент давлат педагогика университети
Махсус сиртқи бўлим
«Узбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фукаролик жамияти»
фанидан
5 йиллик махсус сиртқи таълим бўлими 2-курс сиртқи таълим талабалабаси
Камолова Шахнозанинг

Сессия оралиғи назорат иши


Тошкент - 2020
12 – ВАРИАНТ

1 – топшириқ.

Қуйидаги мавзу асосида ўз билимингизни намоён этинг:

Мавзу: Кичик бизнеснинг ташкилий иктисодий асослари.

Режа:

1.Кичик бизнес фаолиятини иктисодий тахлил килиш асослари.



2.Кичик бизнес фаолиятини режалаштириш усуллари.

1. Кичик бизнес фаолиятини иктисодий тахлил килиш асослари.

Бозор иктисодиёти шароитида корхона ва ташкилотлар фаолият юритишларини маблаг билан таъминлаш иктисодий муаммолардан бири булиб, катта таваккалчиликни талаб этади. Сарфланган маблагларни кайтариш, коплаш муддати канчалик узок булса, бу хавф даражаси хам шунчалик ошиб боради. Чунки, бу муддат ичида бозор конъюнктураси хам, нарх-наволар хам, иш хаки туловлари зимдан ошиб боради. Шунинг учун, иктисодиёт баркарор булмаган шароитларда (айникса бу холат нафакат айрим товар бозори, балки бутун мамлакат учун хос булса) харажатлар тезрок копланадиган самарали лойихаларга маблаг сафлаш максадга мувофикдир. Бундай ёндошиш илмий-техника тараккиётининг суръати энг юкори булган ва янги технология ёки махсулотларнинг кириб келиши олдинги инвестицияларни тезда кадрсизлантириб юбориши мумкин булган тармоклар учун жуда мухимдир. Бундан ташкари, пулни олувчи унчалик обруга эга булмаса ва маблаг эгаси узок муддатга унга пулни ишонишни хохламаса хам маблагнинг узини коплаш муддатига караб иш курилади.

Пулларнинг ёки сарфланган маблагларнинг «бугунги» ва «кечаги» кийматлари уртасидаги фаркни хисобга олиш учун инвестицияларнинг копланиши хисоб-китоб килинаётганда келгусидаги даромадлар дисконтлаш коэффициентларига купайтирилади. Дисконт коэффициентларининг хисоблаш куйидаги формула оркали аникланади:

1

Кд = ----------------- (2)



( 1 + К ) х Т

бу ерда, К - пул кийматининг узгариш суръати (одатда, банк кредитлари буйича уртача фойиз даражасида кулланилади),

Т - инвестиция ажратилган вактдан бошлаб утган вакт, кунлар.

Масалан, фоиз ставкаси 10 га тенг булса, учинчи йил учун дисконтлаш коэффициенти:

1

К = ---------------- = 0, 769 ни ташкил этади.



( 1 + 0,3 )

Бундан фойдаланиб, юкорида куриб чиккан мисолимиз учун инвестицияни копланиш муддатини аниклаймиз. Бунинг учун (1) формуладан фойдаланиб, инвестициянинг копланиши керак булган даврда пул кийматининг фаркини аниклаб оламиз.

Шундай килиб, банк фойизи 10% булган холда, дисконтланиш даромадлари:

Дисконтланиш Дисконтланиш



коэффициенти: даромадлари:

биринчи йилда - 1 / (1+0,1) = 0,9091; 25 000 х 0,9091 = 22 728 сумни;

иккинчи йилда - 1 / (1+0,2) = 0,8333; 35 000 х 0,8333 = 29 166 сумни;

учинчи йилда - 1 / (1+0,3) = 0,7692; 48 000 х 0,7692 = 36 922 сумни

ташкил этади. Жами булиб уч йилда дисконтланган, яъни сумнинг бугунги кундаги харид килиш кобилиятида ифодаланган, даромадлар хажми 88 816 сум (22 728 + 29 166 + 36 922) ни ташкил этади. Демак, фирма буйича инвестициянинг тулик суммасини коплаш учун фирмага 31 184 (120 000 - 88 816) сум етишмаяпти. Мана энди, туртинчи йилда инвестициянинг умумий хажмини етишмаётган кисмини янада аникрок килиб хисоблаб чикишимиз мумкин. Демак, туртинчи йилда дисконтланган даромадлар:

1 / (1 + 0,4) = 0,7142; 54 000 х 0,7142 = 38 567 сумни ташкил этади. Энди фирма учун инвестициянинг етишмаётган суммасини (31 184 сум) хисоблаб чикилган туртинчи йилдаги ивестиция суммаси (38 567 сум) га булиб 0,81 га эга буламиз. Шундай килиб, фирма инвестицияларининг копланиш муддати 4 йилда эмас балки 3,81 йилни ташкил этар экан. Вахоланки, фирма инвестиция харажатларининг маълум вакт утиши билан киймати (таннархи) нинг узгариб боришини хисобга олмасдан амалга оширган олдинги хисоб-китобларимиздаги муддат 3,22 ни ташкил этган эди. Аммо, белгиланган даврлардаги муддатлар ичида барча омилларни хисобга олиб янада аникрок хисоблаб чиккан ивестицияларни копланиш курсаткичи бизга, ишлаб чикилаётган лойиха учун ажратилган маблагларни 4 йил муддатга зурга етишини курсатиб берди. Агар, банк кредитларининг фоизлари хам инфляция даражасини хисобга олиб узгариб борса, унда ушбу лойихани кабул килиш максадга мувофик эмасдир. Шунинг учун, инвестициялаштирилаётган лойихаларни ишлаб чикиш давомида кузда тутилаётган (иктисодий) омиллардан ташкари, кузда тутилмаган (табиий, ижтимоий) омилларни эътиборга олган холда бир нечта вариантларини ишлаб чикишни такозо этади.

Лекин, буни кандай амалга ошириш мумкин?

Бундай холатларда мавжуд барча инвестициялаш вариантларини инвестицияларнинг фойдалилик даражаларини аниклаш оркали урганиб чикиш тавсия этилади. Фойдалилик курсаткичи сифатида, фойдалилик коэффициенти деб аталувчи катталикдан фойдаланиш мумкин. У куйидаги формула ёрдамида хисобланади:

Фойдалилик Кузда тутилган даромадлар суммаси

коэффициенти = --------------------------------------------------- ( 3 )

Кузда тутилган харажатлар суммаси

Фойдалилик коэффициентларидан фойдаланиш - узининг оддийлиги ва кулайлиги билан ажралиб турадиган усул булиб, етарлича асосли карорлар (хулосалар) ни кабул килишга ёрдам беради. Ягона мураккаблиги шуки, кузда тутилаётган даромадларни ва инвестицияларни дисконтлаштириш буйича хисоб-китобларни тугри амалга оширишдан иборатдир. Айникса, у янги очилаётган ва иш бошлаётган корхона ва фирмалар учун жуда фойдалидир. Чунки улар олган карзларидан тезрок кутилиб, даромадларини янада купайтириши, ва натижада маблаг сарфлашнинг энг фойдали лойихаларини танлаш имкониятларини яратмоклари зарур.



2. Кичик бизнес фаолиятини режалаштириш усуллари

Кичик ва хусусий тадбиркор корхоналар уз фаолиятини мустакил режалаштиради ва хом - ашё ресурслари ва материалларнинг мавжудлигини хамда ишлаб чикарилаётган махсулотга, бажарилаётган ишга, курсатилаётган хизматга булган талабларни хисобга олиб, тараккиёт истикболларини белгилайди.

Корхона давлат эхтиёжлари учун шартнома асосида ишлар бажаради, махсулотларини сотади ва турли хилдаги хизматлар курсатади.

Хозирги бозор иктисодиёти шароитида хар бир тадбиркор олдида дастлаб фаолият юргиза бошлагандан авваламбор асосий муаммо махсулот ишлаб чикариш, истеъмол бозорида потенциал клиентларни топиш ва бозорда уз мавкеига эришиш чора-тадбирларини ишлаб чикиш ва уни олдиндан тугри режалаштиришдан иборатдир.

Тадбиркор тармоклар иш юритишининг дастлаб боскичида узокни кура оладиган максадга мувофик бизнес-режаларини ишлаб ишлаб чикишади. Бу бизнес-режа умумий жихатдан фаолият юритиш сохаларидан катъий назар куйидаги булимлардан ташкил топади:

1. Товарнинг тавсифи, кимга мулжалланганлиги ва тузилиши.

2. Товар сотиладиган бозорни бахолаш.

3. Товар сотиладиган бозордаги ракобат.

4. Маркетинг режаси.

5. Ишлаб чикариш режаси.

6. Ташкилий схемаси.

7. Хукукий режаси.

8. Фаолият сохаларини сугурталаш.

9. Лойихани маблаг билан таъминлаш.



Товарнинг тавсифи, кимга мулжалланганлиги ва тузилиши булимида хужалик фаолияти юритувчи тадбиркор ишлаб чикараётган махсулотлар (ишлар, хизматлар) ини кандай максадларга мулжалланганлигини, товар тавсифини ва курсатилаётган хизматлар канака эхтиёжларни кондиришини тахлил килиши хамда мавжуд шунга ухшаш товарлар ёки хизматлар билан таккослаши, янги товарнинг афзалликларини батафсил урганиб чикишини такозо этади.

Товар сотиладиган бозорни бахолаш булими куйидаги булимчалардан иборат:

Товарлар ёки махсулотларнинг потенциаль истеъмолчилари. Микдорий бахолаш. Ишлаб чикариладиган махсулотларнинг ёки товарларнинг умумий киймати. Киёсий (суммавий) бахолаш.

"Товар сотиладиган бозордаги ракобат" булими куйидаги булимчалардан иборат:

«Ухшаш махсулот ва товарлар ишлаб чикарувчилар», «Илгор технологияни жорий этиш» , «Ухшаш махсулот ёки товарларнинг нарх-наволарининг тавсифи»

Маркетинг режаси булимида корхона хужалик фаолиятининг максадга мувофик йуналтирилган жараёнлари намаён этилади.

Ишлаб чикариш режаси булимида, корхонада ишлаб чикариш процессини ташкил этиш ва бошкариш, ишлаб чикарилаётган махсулотнинг хажми, хом-ашё манбаларини танлаш, шартномалар тузиш жараёнини ташкил этиш, ишлаб чикариш кооперациясини ва потогини ташкилий схемаларини тузиш масалалари ёритилади.

Ташкилий тузилиш булимида, корхонада ишчи ходимлар сонини аниклаш, уларни мутахасиссликлари буйича жойлаштириш, иш хаки билан таъминлаш, уларни социал химоя килиш тадбирлари ишлаб чикилади.

Юридик режа булими, корхонани хужалик фаолияти юритиш давомида унинг статусини ифодалаб бериши, фаолият даражасини аниклаб бериш масалаларини хал килишга каратилганлигини курсатади.

Страхование фаолияти булимида, асосан корхонани турли хилдаги иктисодий номувофиклардан (холатлардан), табиий офатлардан химоя килиш максадлари учун махсус ажратмаларни ажратиш тартиби ишлаб чикилади.

Молиявий лойиха булимида, ишлаб чикарилган махсулотларни кейинги йил учун кузда тутилган холатини аниклаш, молиявий манбааларни белгилаш масалалари куриб чикилади.

Ресурслардан фойдаланиш йуналишлари булими, корхонанинг ишлаб чикариш харажатларини аниклашга, уларни хисобга олишга, тушумлар харажатларни хиос-китоб килиб боришга каратилгандир.

  • Бозор иктисодиёти ва тадбиркорлик.

  • Кичик бизнесни ташкилий иктисодий асослари.

  • Узбекистон Республикасида тадбиркорлик ва кичик бизнесга муносабат.

  • Бизнес гоя, уни шаклланиши, стратегия, бозорлар самарали ишлаб чикариш.

Таянч иборалар:

Фойдалилик коэффициенти, режалаштириш, бизнес режа, бозорни бахолаш, бозордаги ракобат, маркетинг режаси, ишлаб чикариш режаси, ташкилий тузилиш, юридик режа, сугурта фаолияти, молиявий лойиха.


Адабиётлар:

1. Mirziyoyev Sh.M. Buyuk kelejagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga quramiz O’zbekiston NMIU 2017 yil.

2. Mirziyoyev Sh.M. Qonun ustuvorligi va inson manffatlarini ta’minlash – yurt taraqqiyoti va xalq farovonligi garovi .Tosh kent”O’zbekiston 2017 yil.

3. Mirziyoyev Sh.M. Qonun ustuvorligi va inson manffatlarini ta’minlash – yurt taraqqiyoti va xalq farovonligi garovi . Toshkent”O’zbekiston 2017y.

4. I.A.Karimov O’zbеkistonning o’z istiqlol va taraqqiyot yo’li. T. «O’zbеkiston» 1992 y.

5. I.A.Karimov «Asosiy vazifamiz – Vatanimiz taraqqiyoti va xalqimiz farovonligini yanada yuksaltirishdir» T.: «O’zbеkiston» 2010 y.

6.Boltabaev M.R., Qosimova M.S.,Ergashxodjaeva SH.J., G’oyipnazarov 1;.K.,Samadov A.N., Xodjaev R.S. Kichik biznes va tadbirkorlik. - T.: AV1V MAZNK1UOT1, 2011 y.

7.G’oyibnazarov B.K., Rahmonov H.O., Otajonov SH.I., Almatova D.S. Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik- mamlakat ijtimoiy-iqtisodiy tаraqqiyotini yuksaltirish omili.-T.:Fan,2011 y.

8.Xodiev B.YU., Qosimova M.S., Samadov A.N. Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik. -T.: TDIU, 2010 y.



Сhet el adabiyotlari:

9.Maliy biznes. Organizatsiya, ekonomika, upravlenie: Uchebnoe iosobie dlya vuzov / Pod red. Prof. V.YA. Gorofinklya, prof. V.YA. Gorfinkelya, N.L. SHvandara.-2eizd., prereb. Idop.-M.:YUNITI-DANA,2008.

10.Predprinimatel’stvo: Uchebnik /Pod. red. M.G. Lapusti. - 4-e i (datel’stvo, dop. - M.: INFRA-M, 2008.

11.Aniskin YU.P. Organizatsiya i upravlenie malim biznesom: Uchebnoe posobie. - M: Finansn i statistika, 2008.

Электрон ресурслар:

1. www.стат.уз (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси)

2. www.лех.уз (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси)

3. www.минеcономй.уз (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги)

4. www.wорлдбанк.орг (Тҳе Wорлд Банк)

5. www.гов.уз (Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали)

6. www.норма.уз (Информационно-правовой портал Узбекистана)

7. www.мф.уз (Министерство финансов Республики Узбекстан)



2 – топшириқ.

Tадбиркорликни (бизнесни) юритишнинг молиявий манбалари” мавзуси бўйича Б/Б/БО усулини қўллаб, жадвал тузинг.


3 – топшириқ.

«Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги farmonning қисқача мазмунини баён этинг. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ


МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.

Кичик бизнес субъектларини жадал ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти ва улушини тубдан ошириш мақсадида:

1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови жорий этилсин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Белгилансинки, ягона солиқ тўлови алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди.



(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонФармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда)

Ягона солиқ тўлови ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача ҳар чоракда ҳамда йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тўланиши белгилаб қўйилсин.



(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 июлдаги ПФ-3771-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28–29-сон, 262-модда)

2. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб, акциз солиғи олинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида солиққа тортиладиган база акциз солиғи суммасига камайтириладиган тартиб ўрнатилсин.

3 Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилнинг 1 июлигача:

ягона солиқ тўловини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш нормативларини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки билан биргаликда ягона солиқ тўловини ҳисоблаш, тўлаш ҳамда уни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

5. Қуйидагилар белгилансин:

илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларида берилган солиқ имтиёзлари ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида амал қилади;

ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер майдонлари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда уч ой муддатда «Солиқ маслаҳатчилари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, лойиҳада тадбиркорлик субъектларини солиқ қонунчилиги соҳасида маслаҳат ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлашнинг амалий механизми кўзда тутилсин.

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2005 йил 20 июнь,

ПФ-3620-сон



4 – топшириқ.

Tuxum yetishtirish bo’yicha kichik biznes reja tuzing:

Якка тартибдаги тадбиркор «_____________________»


«Т А С Д И К Л А Й М А Н»

Якка тартибдаги тадбиркор

____________ «____________»

«____» __________2011 йил


Паррандачилик фаолиятини ташкил этиш тухум етиштириш

буйича
Б И З Н Е С - Р Е Ж А

__________________ - _______
М У Н Д А Р И Ж А :

1. Тадбиркор хакида кискача маълумот.

2. Лойиханинг асосий мазмуни.

3. Бозор вазияти тахлили.

4. Ташкилий ва ишлаб чикариш режаси.

5. Кредит фоизи ва кредит танини кайтариш режаси.

6. Пул маблагларининг харакати.

7. Молиявий режа

1. Корхона хакида кискача маълумот
Тадбиркор «_____________» ____________ шахар хокимлиги хузуридаги

тадбиркорлик субъектларини руйхатдан утказиш инспекцияси томонидаги

«____» ___________ 201__ йилда №____________ Реестр раками давлат

руйхатидан утган.


1 Манзилгохи : _____________ вилояти _______________ шахар,
______________________кучаси __-уй
3. Банк реквизитлари : х.р.________________________,Микрокредитбанк

_______________ булими, МФО ________, СТИР ____________________

4.Тадбиркорнинг асосий иш фаолият турлари Узбекистон Республикаси

конунчилигида такикланмаган бошка фаолиятлар билан шугулланишдир.


2. Лойиханинг асосий максади
Тадбиркор «__________________» уз фаолиятида кишлок хужалиги

фаолияти билан шугулланишни, паррандачилик фаолиятини ташкил этиш,

тухум етиштиришни реажалаштирган.

Бундай максадни амалга ошириш учун эса корхона Микрокредитбанк

томонидан уч йил муддатга 2 950 000 (икки миллион туккиз юз эллик минг)

сум кредит маблаги олишни режалаштирган.


Ушбу маблаг куйидагича сарфланади.



Маблаг сарфланиши

Суммаси


1

Товук сотиб олишга

2 950 000 сум





Жами

2 950 000 сум


3. Бозор вазияти тахлили
Хозирги кунда тадбикрорлик фаолияти билан шугулланаётган кичик ва

урта юридик, жисмоний шахсларнинг олдида жамиятимизда узининг

мустахкам урнини эгаллаш ва мамалакат ички бозорини халк истеъмол

моллари билан тулдириш, ахолини маълум кисмини мехнат билан таъминлаш

ва шу билан халкимизнинг турмушини фаровон булишига хисса кушиши ва

бошка эзгу ниятларни руёбга ошириш масалалари кундаланг булиб турибди.

Бунда юртбошимизнинг мамлакатимизда кичик ва урта бизнесни

ривожлантиришга каратилган саъйи харакатлари ва чикарган Фармонлари

корхоналик фаолиятларини ёритувчи маёк булик тугри йулларни курсатиб

бермокда.

Республикамизда кабул килинган конун ва бир канча меъёрий хужжатлар

корхоналарга узларининг режаларини амалга оширишдаги харкатларини

куллаб-кувватлашга асосий мезонлардан бир булиб хизмат килмокда.

Корхоналарда фаолиятини ривожлантиришда керак буладиган маблагларни

берувчи инвестиция институтлари мавжуд эканлиги хакида тушунчалар пайдо

булиб келмокда.

Хозирги вактда хар бир соха ривожланиши ва сифатли махсулот ишлаб

чикарилиши бозор иктисодини асосий талабидир. Корхона ахолини арзон

нархларда гушт махсулотлари билан таъминлашни режалаштирган.

Бунинг учун айрим изланишлар ва талабларни урганиш ишларини

амалга оширилган. Чунки ишлаб чикарилган махсулот уз харидорини топмаса

фирма молиявий инкирозга учрашиши турган гап.

Шунинг учун бозор шароитини урганишда ва ишлаб чикариладиган

махсулотларга харидор борлигини аниклашда бир катор изланишлар олиб

борилди:

-Бозор коньюктурасини системали тахлили;

-Ракобатчиларни ахволи ва уларнинг кувватларини урганиш;

-корхона махсулотларини харакат йуналишлари сиёсатини урганиш.

Кредит маблагини узлаштириш ва махсулот ишлаб чикариш билан

куйидаги талабларни кондириш режалаштирилмокда:

-купчиликка манзур буладиган арзон ва сифатли махсулотларни ишлаб

чикариш;


-реклама асосида фирма, ташкилот ва муассасаларга уз махсулотларини

таклиф килиш ва буюртмачи талабини тулаконли кондириш;

-янги иш уринларини яратиш.
Олиб борилган изланишлар натижасида корхона томонидан лойихани

узлаштириш даври куйидагича булиши кутилмокда:



Номланиши




Ойлар


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Лойихани банкдан экспертиза

килиниши






































Кредит шартномасини имзолаш





































Махсулотни олиб келиш





































Ишлаб чикариш фаолияти












































































4. Ташкилий ва ишлаб чикариш режаси.


Тадбиркор махсулот етиштиришда оила аъзолари билан мехнат

фаолияти олиб боради.


ПАРРАНДАЧИЛИК ФАОЛИЯТИ БУЙИЧА
Корхона бир йилда 150 дона товукдан 36000 дона тухум ишлаб чикариш

кувватига эга


Корхона махсулот ишлаб чикаришда асосан ем, дори-дармон ва

кадоклаш хом-ашёсидан фойдаланади. Дастлаб ушбу харажатларни куриб

чикамиз




Хом-ашё номи

Улчов

бирлиги



Нархи

Биройлик

Сарф харажат

микдори


Бир ойлик сарф

харажат,


минг сум


Бир

йиллик


сарф

харажат


микдори


Бир йиллик

сарф


харажат,

минг сум,




1

Маккажухори

кг

500

128,47

64233

1541,60

770798

2

Бугдой

кг

600

85,64

51386

1027,73

616635

3

Ег

кг

2200

4,40

9677

52,79

116127

4

Кепак

кг

450

121,87

54840

1462,41

658085

5

куколка

кг

650

42,82

27835

513,87

334016

6

кунжара(кунгаб окар)

кг

750

32,95

24711

395,37

296528

7

Солод

кг

400

46,10

18439

553,17

221268

8

Туз

кг

200

3,28

655

39,32

7863

9

Суяк уни

кг

500

29,63

14813

355,50

177750

10

Трикальций фосфат

кг

600

16,47

9884

197,69

118611

11

Витамин Д-3

кг

50000

0,42

21063

5,06

252750

12

Чой содаси

кг

600

2,20

1320

26,40

15840

13

Лизин

кг

8000

0,28

2250

3,38

27000

14

Метанин

кг

7000

0,14

980

1,68

11760

15

Аскорбинка

кг

10000

0,13

1250

1,50

15000

16

Мультимакс

кг

9000

1,08

9686

12,92

116235

17

Ракушка

кг

100

39,55

3955

474,56

47456

18

Кунжара(пахта)

кг

550

32,95

18121

395,37

217454




  Жами      











335097,75




4021173

Тадбиркор тула кувват билан ишлашда куйидаги сотиш хажмини амалга

оширади


Махсулот

номи


Улчов

бирлиги


Нархи

Бир ойда ишлаб

чикариш


хажми

Бир йилда ишлаб

чикариш


хажми

Бир ойлик

тушум, сум




тухум

дона

200,00

3 000,00

36 000

7 200 000

ЖАМИ













7 200 000

Корхонада ишлаб чикариш ва махсулот етиштиришда буладиган

коммунал харажатлар:




Коммунал

Харажат номи



Улчов

бирлиги


Нархи

Бир ойлик

Сарф харажат

микдори


Бир ойлик

сарф


харажат,

сум


Бир йиллик

Сарф харажат,

минг сум


1

Электр энергия

кВт

74,6

1000

74600

895,2

Куйидаги жадвалда махсулот етиштириш хажми, унга сарф

буладиган сарф харажатлар ва олинадиган фойдани куриб утамиз.




Харажат номи

Бир ойда,сум

Бир йилда, минг

сум





Хом ашё

335097,75

4021173,00




Коммунал харжатлар

74600,00

895200,00




Кузда тутилмаган харажатлар

 50000,00

600000,00

I

Махсулот етиштириш

таннархи


459697,75

5516373,00


II

Тула таннарх

459697,75

5516373,00


III

Етиштирилган

махсулотдан тушган тушум



600000,00

7200000,00


V

Фаолиятдан курилган фойда

140302,25

1683627,00

 

 


5. Кредит фоизи ва кредит танини кайтариш режаси.
Кредит микдори: 2 950 000 сум

Йиллик кредит фоизи: 3 %

Кредит кайтариш муддати: 3 йил

Кредит фоизи ва кредит кайтарилиши, сум

КРЕДИТ КАРЗИНИ КАЙТАРИШ СХЕМАСИ


Кредит микдори 2950000 Муддати   36 ой

Фоиз устамаси 3% Имтиёз даври 0

Мажбурият учун комиссия Кредитни кайтариш даври 32 ой

Курилиш давридаги %-лар Туловлар сони 33

Умумий тулов 3097053      




Тулов даври

Асосий карзни

(кредитни)

кайтарилиши


Кредит

колдиги


Фоизлар

тулови



Мажбурия

т учун


комиссия

Жами

туловлар


1

0 йил  




2950000










2

0,5 йил

268182

2681818

43133

0

311314

3

1 йил

536364

2145455

36875

0

573239

4

1,5 йил

536364

1609091

28830

0

565193

5

2 йил

536364

1072727

20784

0

557148

6

2,5 йил

536364

536364

12739

0

549102

7

3 йил

536364

0

4693

0

541057

8

3,5 йил  




0  




0

0




Жами

2950000  




147053

0

3097053

  Кредитни ойма ой кайтариш схемаси






Фоиз тулови

Кредит

кайтарилиши



Фоиз тулови

Кредит

кайтарилиши



Фоиз

тулови


Кредит

кайтарилиши



1 ой 

7375




5364

89394

2682

89394

2 ой

7375

0

5140

89394

2458

89394

3 ой

7375

0

4917

89394

2235

89394

4 ой

7152

89394

4693

89394

2011

89394

5 ой

6928

89394

4470

89394

1788

89394

6 ой

6928

89394

4246

89394

1564

89394

ЖАМИ

43133

268182

28830

536364

12739

536364

7 ой

6705

89394

4023

89394

1341

89394

8 ой

6481

89394

3799

89394

1117

89394

9 ой

6258

89394

3576

89394

894

89394

10 ой

6034

89394

3352

89394

670

89394

11ой

5811

89394

3129

89394

447

89394

12ой

5587

89394

2905

89394

223

89394

ЖАМИ

36875

536364

20784

536364

4693

536364

6.Пул маблагларининг харакати.
Махсулотларидан курадиган даромадининг пул маблагларининг

харакатини курамиз:



Курсаткичлар

1-йил, минг сум

Ялпи тушум

7 200 000

Харажат

5 516 373

Ялпи даромад

1 683 627

7. Молиявий режа.


Соф пул окимлари тугрисида маълумот (сум хисобида)



Курсаткичлар

1-йил

2-йил

3-йил

1.

Ялпи тушум

5040000,00

7200000,00

7200000,00

2.

Тула таннарх

2814821,10

5516373,00

5516373,00

3.

Кредит фоизи

80,01

49,61

17,43

4.

Фойда

2225098,89

1683577,39

1683609,57

5.

Солик тулови

352800,00

576000,00

576000,00

6.

Кредит

кайтарилиши



804,55


1072,73

1072,73

7.

Корхона ихтиёрида колган фойда

1871494,35

1106504,66

1106536,84

Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики тадбиркор уч йилда олган

карзни тула кайтариб 4 084 535,85 сум микдорида фойдага эга булмокда.

Олган фойдани корхона яратилган кушимча ишчи уринларни кейинчалик

кенгайтириб ва уз фаолиятини давом эттиришга сарфлайди. Хамда халкимиз

фаровонлиги ва мамлакатимиз мустакиллиги учун оилавий корхона уз

хиссасини кушади ва фаолиятини янада кенгайтиради.


Якка тартибдаги тадбикрор «______________»

5 – топшириқ

Қуйидаги тест саволига жавоб беринг:

1. Quyidagi qaysi hollarda tadbirkor faoliyati sud orqali to`xtatiladi?

A. amaldagi qonunchilik buzilganda

B. bir necha marotaba ogohlantirishga va boshqa turdagi jazo turlari qo`llanilishiga qaramay qo`pol ravishda buzilsa

V. xususiy mulk egasi yoki boshqa sub`ektlarning huquqi paymol qilinganda

G. soliq va kredit majburiyatlari bajarilmaganda

2. Jismoniy shaxs – bu:

A. mamlakatning huquqli bo`lish qobiliyatiga ega bo`lgan fuqarosidir

B. o`z mulkiga ega bo`lib, majburiyatlari uchun shu mulki bilan javob beradigan, belgilangan tartibda davlat ro`yhatidan o`tgan va mulkini mustaqil boshqarib borayotgan tashkilot

V. mustaqil muassasa

G. mustaqil korxona

3. Yuridik shaxs – bu:

A. o`z mulki, balansi, muhri, nomi, ta`sischilari, ustaviga ega bo`lgan korxona

B. fuqarolik huquqi sub`ekti bo`lgan fuqaro

V. mamlakatning huquqli bo`lish qobiliyatiga ega bo`lgan fuqarosidir

G. mustaqil korxona va muassasa

4. Quyida qayd qilingan hujjatlarning qaysi biri tadbirkor maqomini olish uchun asos hisoblanadi?

A. tuman (shahar) hokimining ro`yhatdan o`tkazish haqidagi qarori nushasi (davlat va rus tillarda)

B. korxona Nizomi (davlat va rus tillarda)

V. soliq organlari, iqtisodiyot vazirligi organlari, ijtimoiy sug’urta fondi bo`linmalari, mehnat birjasi va xisobida qo`yilganlik haqidagi belgili anketa

G. korxonaning davlat ro`yxatidan o`tkazilganligi haqidagi qaror

5. Quyida qayd qilingan organlarning qaysi biri tadbirkorlik faoliyatiga litsenziya berishi mumkin?

A. O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi

B. Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi

V. Moliya Vazirligi va Markaziy bank

G. hamma javoblar to`g’ri

6. Quyida qayd qilingan tadbirkorlik faoliyatining qaysi biriga O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi litsenziya beradi?

A. qimmatbaho metallari va noyob er osti metallari bilan bog’liq faoliyatga

B. sovuq qurollar ishlab chiqarish va sotish bilan bog’liq faoliyatga

V. qimatli qog’ozlarni ishlab chiqarish bilan bog’liq faoliyatga

G. farmokologik preparatlar ishlab chiqarish yoki sotish bilan bog’liq faoliyatga

7. Quyida qayd qilingan javoblarning qaysi biri kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning kamchiliklariga taalluqli?

A. tadbirkorning yakka javobgar ekanligi

B. bir necha kasbni qo`shib olib borish imkoniyati

V. mehnat resurslarining kamroq jalb qilinishi

G. moslashuvchanlik imkoniyati

8. O`zbekiston Respublikasi qonunlariga ko`ra sanoat va qurilishda kichik korxonalar turkumiga odatda hisobot davrida ulardagi xodimlarning o`rtacha soni quyidagi chegaradan oshmagan korxonalar kiradi:

A. 100 nafargacha

B. 75 nafargacha

V. 50 nafargacha

G. 25 nafargacha

9. O`zbekiston Respublikasi qonunlariga ko`ra noishlab chiqarish sohasida kichik korxonalar turkumiga odatda hisobot davrida ulardagi hodimlarning o`rtacha soni quyidagi chegaradan oshmagan korxonalar kiradi:

A. 50 nafargacha

B. 25 nafargacha

V. 15 nafargacha

G. 10 nafargacha

10. O`zbekiston Respublikasi Qonunlariga ko`ra chakana savdoda kichik korxonalar turkumiga odatda hisobot davrida ulardagi xodimlarning o`rtacha soni quyidagi chegaradan oshmagan korxonalar kiradi:

A. 15 nafargacha

B. 5 nafargacha

V. 10 nafargacha



G. 7 nafargacha
Download 312.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling