Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 374 Kb.
bet1/16
Sana08.04.2022
Hajmi374 Kb.
#629756
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
экологик таълим ва тарбия тугриси
101, til millat kuzgu, Интеграл операцион кучайтиргичлар, 2 5339088744899155785, навоий, Mavzu Menejmentning aqsh modeli. Reja Menejment haqida tushunc, Ma'ruza 10 Rakobatli strategia, Aristotlel ilimiy biliw, Aristotlel ilimiy biliw, Aristotlel ilimiy biliw, Aristotlel ilimiy biliw, Aristotlel ilimiy biliw, Aristotlel ilimiy biliw, Билеты Маркетинг в туризме ИТОГОВОЙ К

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ






«ТАСДИҚЛАЙМАН»


Олий ва ўрта махсус, таълим вазирининг биринчи ўринбосари, ЎМКҲТ Маркази директори ___________ У. Ташкенбаев
_____”______________ 2011 йил



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш курслари учун
ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ”

ўқув мoдули бўйича


ЎҚУВ ДАСТУРИ


ТОШКЕНТ – 2011
Мазкур ўқув дастури Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш курслари ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.



Тузувчилар:




“Психология ва маънавият” кафедраси аъзолари:
кафедра мудири, п.ф.д. Ш. Т. Халилова,
ф.ф.н. Ў. Носиров










Тақризчилар:




ф.ф.н., доцент Т. Каримов







ф.ф.н., доцент Э. Расулов

















Ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2011 йил __________ даги ___- сонли қарори билан маъқулланган.




I. ТУШУНТИРИШ ХАТИ


Биосферанинг чексизлиги ва битмас-туганмаслиги ҳақидаги қарашларнинг нотўғри эканлии жаҳон ҳамжамияти томонидан аллақачон тан олинганлигига қарамасдан, учинчи мингйилликнинг ибтидоси ҳам инсон билан атроф-муҳит, табиат билан жамият ўртасидаги экологик зиддиятларнинг чуқурлашуви билан бошланди.
Минглаб ишлаб чиқариш корхоналари турли хил чиқитлар билан атроф-муҳитни, заминни ифлослантирмоқда. Оқибатда аслида ёпиқ бўладиган биотик айланма ҳаракат очиқ ҳолда қолмоқда. Натижада тирик мавжудотларнинг айрим турлари ва ҳатто бир бутун шаклланган биогеоценозлар йўқолиб кетмоқда. Кимёвий чиқитлар, технологик чиқиндилар, шовқин, нурланиш ва шу каби омиллар таъсирида инсон саломатлигига путур етмоқда.
Экологик мувозанатнинг бузулиши маҳаллий, миллий-минтақавий доиралардан келиб чиқиб, атроф-муҳит соҳасидаги умумбашарий муаммога айланди. Мавжуд ижтимоий-экологик инқирозлар жамият билан табиат ўртасида ўзаро муносабатларнинг тобора кескинлашаётганлигидан дарак бермоқда. Бу кескинлик нафақат табиий, муҳит меъёрлари ва сифатларининг бузулишига ёки табиат бойликларининг тугаб бораётганлиги, балки жамият ишлаб чиқариш усулининг номақбуллиги-замонавий саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарриши технологиясининг ноқобиллиги ҳамда инсоннинг табиатга, унинг ресурсларига, умуман, атроф-муҳитга шафқатсизларча истеъмолчилик муносабатида ўз ифодасини топмоқда. Бу ҳол жамият ва шахс маънавиятини экологик соғломлаштириш масаласини янада долзарблаштирмоқда.
Ўқув дастури 12 соатга мўлжалланган бўлиб, шундан 2 соат назарий, 4 соат амалий ва 6 соат мустақил ишларга ажратилган.



Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling