Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 134 Kb.
bet1/6
Sana10.02.2023
Hajmi134 Kb.
#1186242
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mustaqil ta\'lim tashkil etish


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Психология ва ижтимоий муносабатлар
ФАКУЛЬТЕТИ

Психология йўналиши талабалари мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича


ЙЎРИҚНОМА


Самарқанд-2021
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур йўриқнома Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиклаш тўғрисида”ги 343-сон карорига ва Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг “Талабалар мустакил ишини ташкил этиш ва назорат килиш бўйича йўриқнома асосида ишлаб чиқилган.
Талабанинг мустақил иши ўқув режасида муайян фанни ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ўқишнинг бошланғич қисмида талабанинг мустақил ишини ташкил этиш бир қатор вазифалар билан боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир профессор-ўқитувчи дастлаб талабада ўз қобилияти ва ақлий имкониятларига ишонч уйғотиши, уларни сабр-тоқат билан, босқичма-босқич мустақил билим олишини тўғри ташкил қилишга ўргатиб бориши лозим бўлади. Талабалар томонидан мустақил равишда ўзлаштириладиган билим ва кўникмаларнинг курсдан-курсга мураккаблашиб, кенгайиб боришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ташаббускорлиги ва ролини ошириб бориш зарур. Шунда мустақил таълимга кўникма бошлаган талаба фақат ўқитувчи томонидан белгилаб берилган ишларни бажарибгина қолмай, ўзининг эҳтиёжи, қизиқиши ва қобилиятига қараб, ўзи зарур деб ҳисоблаган қўшимча билимларни ҳам мустақил равишда танлаб ўзлаштиришга ўрганиб боради.
Маълумки талабанинг мустақил иши аудитория соатига кирмаганлиги сабабли кўпинча талабалар ва профессор-ўқитувчилар назаридан четда қолмоқда. Йўриқномада талабанинг мустақил ишини қандай ташкил қилиш ва уни баҳоланиши ҳақида сўз юритилади.


Талаба мустақил ишининг мақсад ва вазифалари


Талабанинг мустақил иши аниқ бир фандан ўқув режасида ва фан дастурида белгиланган билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба томонидан фан ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан ташқарида ўзлаштирилишига йўналтирилган тизимли фаолиятдир.
Талаба мустақил ишининг асосий мақсади ўқитувчининг раҳбарлиги ва назорати остида талабада муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборатдир.
Талабага қийинчилик даражаси унинг шахсий имкониятлари, қобилияти ва билим даражасига мувофиқ бўлган бирор мавзу бўйича вазифа тайёрлаш топширилади. Бунда талаба асосий адабиётлардан ташқари қўшимча адабиётлардан ва интернет маълумотларидан фойдаланиб материаллар йиғади, таҳлил қилади, тизимга солади ва мавзу бўйича имкон даражасида тўлиқ, кенг маълумот беришга ҳаракат қилади. Зарур ҳолларда ўқитувчидан маслаҳат оладилар. Мавзу бўйича реферат компьютерда тайёрланиб фан ўқитувчига топширилади. Топширилган вазифанинг мазмуни, олинган маълумотларнинг бойлиги ва бошқа белгилари бўйича фан ўқитувчиси талабани баҳолайди.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling