Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тдпу ҳузуридаги педагог кадрларни қайта


I БОБ. WEB ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЭЛЕКТРОН


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/71
Sana09.09.2022
Hajmi1.51 Mb.
#803576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
U.SAODAT, 1-mavzu. Работа с файлами и документами, Vocabulary, 2 5199537075539412278, «Informatika va axborotlar tеxnoligiyasi» fanining o`qitilish ma, kurs ishi, kurs ishi, kurs ishi, bolalarda kon sistemasi va kon ishlab chikarishning anatomo-fiziologik xususiyatlari. kon sistemasi va kon ishlab chikarish organlarini asosij kasalliklari semiotikasi., 02 Guliston kun tartibi, 2 5336786414795228619, 11. XI. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ, 1. I. ЯЛПИ ҲУДУДИЙ МАҲСУЛОТ, 11. XI. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ, Kirishga
I БОБ. WEB ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЭЛЕКТРОН 
АХБОРОТ ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИНИ ЯРАТИШ
ВА УЛАРНИНГ ТАВСИФИ
1.1. Электрон ахборот таълим ресурслари ва уларнинг турлари 
 
Глобаллашув жараѐнида таълимни ташкил этишда тезкорлик 
ва сифат кўрсаткичларига эришиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, 
ахборот оқими тобора шиддатли тус олаѐтган айни вазиятда ОТМ 
педагог кадрларини қайта тайѐрлаш ва малака ошириш курси 
тингловчиларини зарур билимлар билан қуроллантира олишга 
эришиш ҳар бир педагогнинг касбий компетентлигини белгиловчи 
асосий мезонлардан бири саналади. Ўқув жараѐнининг дидактик 
имкониятлари “педагог-тингловчи” ѐки “тингловчи-педагог” 
тамойили асосида тингловчилар томонидан ўқув материаллари-
нинг назарий ҳамда амалий жиҳатдан самарали ўзлаштириш 
имконини беради. Замонавий таълимнинг ташкил этилишига 
қўйилаѐтган талаблар орасида малака ошириш курслари 
тингловчиларининг мустақил таълим олишларига эришиш ҳам 
ўзига хос ўрин тутади. Қайта тайѐрлаш ва малака ошириш 
курслари тингловчиларининг мустақил таълим олишларига 
эришишда ҳар бир ўқув модули бўйича яратиладиган электрон 
ахборот таълим ресурси муҳим аҳамият касб этади. ЭАТРни Web 
технология асосида яратиш бугунги куннинг муҳим талабларидан 
бири саналади. Шу сабабли айни вақтда республика ОТМда ўқув 
режасига мувофиқ педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва 
малакасини ошириш тармоқ марказлари таълим йўналишларида 
ҳар бир ўқув модули (фани) бўйича Web технология асосида 
ЭАТРни яратишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Web технология асосида яратиладиган ЭАТРнинг мазмуни 
турғун характер касб этмайди, балки рўй бераѐтган ижтимоий, 
иқтисодий ва маданий ўзгаришлар, шунингдек, ЭАТРтаълим 
йўналиши соҳасида кузатилаѐтган янгиликлар, ислоҳотлар 
негизида доимий ўзгариб, ғоявий жиҳатдан тўлдириб борилади. 
Web технологиясига асосланган ЭАТР динамик тарзда яратилади 
ва ҳар ўқув йили мобайнида имконият доирасида янгилаб 
борилиши зарур.
5


Электрон ахборот таълим ресурслари икки, яъни: 1) илмий-
методологик; 2) дастурий-техник даражаларда режалаштирилади. 
Мазур ўқув воситасига қўйиладиган бирламчи ва энг муҳим 
талаб, мазмуни ва амалиѐтга тадбиқ этилиши жиҳатидан 
тингловчиларда таълим стандартларига мос келадиган билим, 
кўникма ва малакалар шаклланишини таъминлай олиши зарур.
ЭАТРни яратиш жараѐнига ўқув модули бўйича бой иш 
тажрибасига эга, билимли, юқори касбий компетентликка эга 
педагоглар жалб этиш мақсадга мувофиқ. Махсус фанлар педагог-
ларининг ўқув модуллари бўйича Web технологиясига асосланган 
ЭАТРни яратишда ахборот-коммуникация технологиялар бўйича 
касбий билим, малакаларга эга мутахассислар билан ҳамкорликда 
иш олиб боришлари жараѐннинг самарали кечишини таъмин-
лайди. 
Айни вақтда республикада мустақил таълимни ташкил этиш 
борасида муайян тажриба тўпланган бўлса-да, бироқ, уни янада 
бойитишга нисбатан эҳтиѐж мавжуд. Ушбу эҳтиѐжни самарали 
қондиришнинг йўлларидан яна бири –ЭАТРни яратиш 
ҳисобланади. Хўш, ЭАТРнинг ўзи нима? 
Моҳиятига кўра ЭАТР ўзига хос “ташқи кўриниш” – 
интерфейсга эга бўлади.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling