ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ
«ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ ИҚТИСОДИЁТИ» кафедраси
«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ» ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШИ
МАВЗУ: 7-СОНЛИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТЛАРИ (БҲМС) НОМОДДИЙ АКТИВЛАР
Бажарди: 5231000 - “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослиги” йўналиши 3-курс талабаси
Солиев Равшанбек Рузматович
Тошкент – 2021/2022
Режа
Номоддий активлар турлари ва хусусиятлари.
Номоддий активларни бахолаш.
Номоддий активлар амартизациясини ҳисоблаш.
Номоддий активлар турлари ва хусусиятлари
Умумий қоидалар:
Мазкур БҲМСнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга (банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно) тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш услубиятини белгилаш ҳисобланади.
Номоддий активларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб тан олиш пайтини белгилаш, баланс қиймати ва фойдали хизмат муддатини баҳолаш, амортизацияни ҳисоблаш усулларини белгилаш, баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш, шунингдек улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартиби ҳисобланади.
Атамалар:
номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари.
амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва киритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |