Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


Download 1.13 Mb.
bet47/86
Sana10.10.2020
Hajmi1.13 Mb.
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86

= 2,28 – 1,74 = 0,54 мг-экв/л.

г) доимий ёки карбонатсиз қаттиқлик:



= 2,28 - 0,54 = 1,74 мг-экв/л.
2. Бажарилган ишнинг таҳлилий баённомасини тузиш.

Бажарилагн ишнинг таҳлилий баённомасини тузишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим:



  • ишнинг мақсад ва вазифалари;

  • ишни бажариш учун берилган бирламчи маълумотлар ва уларнинг ишоншлилиги ва тавсифи;

  • сувнинг қаттиқлиги ва ва ишқорийлигини аниқлаш усуллари ҳамда ишни бажариш натижасида олинган маълумотларнинг илмий, амалий аҳамияти ва ҳоказолар.


3. Дарё сувларининг гидрокимёвий таркибини аниқлаш ва уларни турли таснифлар бўйича тавсифлаш (3-амалий машғулот)

Ишнинг мақсади
Ушбу амалий машғулотнинг мақсади талабаларни дарё сувларининг гидрокимёвий таркибини аниқлаш ва уларни турли таснифлар бўйича тавсифлаш усулларини тўла эгаллаб олишларига замин яратишдир.

Ишнинг назарий асослари

Табиий сувларнинг кимёвий таркибини ҳар хил мақсадларда, амалий шароитларда қўлланилиши ва аҳамиятига қараб бир қанча таснифлари ишлаб чиқилган. Ҳозирча умумий универсиал тасниф яратилмаган. Шулар ичида амалиётда энг кўп қўлланиладиганлари С.А.Шукарев, Н.И.Толстихин, В.А.Сулин, О.А.Алекин каби олимлар томонидан ишлаб чиқилган таснифлардир.



Табиий сувларнинг О.А.Алёкин таснифи. Бу тасниф 1946 йилда эълон қилинган. Ушбу тасниф иккита тамойилга асосланади. Биринчи тамойилда ионларнинг қайси бири миқдор жиҳатидан кўплигига эътибор қаратилса, иккинчи тамойилда эса ионлар орасидаги муносабатлар мезон қилиб олинади.

Мазкур таснифда О.А.Алёкин барча табиий сувларни, шу жумладан дарё сувларини ҳам, улар таркибидаги анионлар миқдорига боғлиқ ҳолда қуйидаги учта синфга бўлган:



1) гидрокарбонатли (карбонатли) сувлар: уларда НСО3' ва СО3'' анионлари миқдори бошқа анионларга нисбатан кўп бўлади;

2) сульфатли сувлар, уларда SO4'' анионлари миқдори кўп бўлади;

3) хлоридли сувлар, уларда Cl' анионлари кўп бўлади.

Ер юзасидаги дарёларнинг жуда катта қисми гид­рокабонатли сувлар синфига мансубдир. Улардан сўнг суль­фатли сувлар ва охирида хлоридли сувлар синфи туради.

Ҳар бир синф ўз навбатида катионлар микдорига караб қуйидаги учта гуруҳга бўлинади: кальцийли (Ca2+); магнийли (Mg2+); натрийли (Na+).

Ҳар бир гуруҳ ўз навбатида ионларнинг ўзаро миқдорий муносабатларига қараб, яъни ионлар орасидаги мг-экв/л нисбати бўйича тўртта типга бўлинади.

Табиий сувлар биринчи типга мос бўлиши учун қуйидаги шарт бажарилиши керак: HCO3- > Ca2+ + Mg2+, яъни сув таркибидаги гидрокарбонатлар миқдори кальций ва магний иноларининг йиғиндисидан катта бўлиши лозим. Одатда ушбу типга кирувчи табиий сувлар кўпинча кам минераллашган бўлади. Лекин, айрим оқмас кўлларда юқори минераллашган бўлиши ҳам мумкин.

Иккинчи типга мансуб бўлиш учун эса HCO3- < Ca2+ + Mg2+< HCO3- + SO42- шарти бажарилиши керак Ушбу типга кичик ва ўртача минераллашган дарёлар, кўллар ва ер ости сувларини киритиш мумкин.

Учинчи типда эса ионлар орасида қуйидаги муносабат амалга ошиши лозим: HCO3- + SO42- < Ca2+ + Mg2+ ёки Cl- > Na+. Ушбу типга океанлар, денгизлар ва таркиби юқори даражада минераллашган сувлар киради.

Тўртинчи тип ўзига хос бўлиб, унда HCO3- = 0 шарти бажарилиши керак. Ушбу типга ботқоқликлардаги, вулқонлардан чиқаётган сувлар ҳамда саноат корхоналаридан чиқаётган кучли даражада ифлосланган сувлар мисол бўла олади.



Табиий сувларнинг О.А.Алёкин таснифи бўйича маьлум бир дарё сувининг гидрокимёвий таркиби жиҳатидан гидрокарбонат синфига, кальцийли гуруҳ, иккинчи типга хос дейилса, у кўринишда ёзилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling