Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзёев Миромоновичга Зарбдор тумани Тараққиёт мфйда яшовчи ахолиси томонидан


Download 14.53 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi14.53 Kb.
#1572092
Bog'liq
Doc1



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзёев Миромоновичга
Зарбдор тумани Тараққиёт МФЙда яшовчи ахолиси томонидан



АРИЗА
Ушбу аризамнинг мазмуни шундан иборатки Зарбдор тумани Тараққиёт хўжалигида 6 отар мол ва 2 отар қўй бор. Яйлов масаласи хал бўлмаяпти. Хар бир ернинг збросгача фермерлар қўриқлаб мол боқишга қўймаяпти.
Ғалла ва томорқалик ерларни сотиб биз ахолига яйловга қўймаяпти. Бизлар хар бир жон бошига 1 – 2 тадан қора мол бор, унинг фарзандлари сут қатиқ ичишга хақлими. “Шербек” фермер хўжалиги, “Бобур” ф\х ғалладан бўшаган жойларни сотган. Ўша сотиб олган бола билан бир отар молнинг чўпонлари кунда жанжаллашади. Охир оқибат нимага олиб келади. Фермерлар ғаллани ва сомонни сотган бўлса ерни сотишга хуқуқи борми. Ерни бойлар сотиб олса халқ молини қаерга боқади. Бизлар туман хокимига мурожаат қилдик аммо хеч қандай қониқарли жавоб бўлмади. Бўшаган жойларни бойларга сотиб юборилса оддий фуқароларнинг мол ва қўйлари қаерга боқилиши керак. Махалла раиси, Участка нозири ва район хокими эътибор бермаса биз кимга мурожаат қиламиз.
Бизларнинг илтимосимиз шундан иборатки Тараққиёт фуқароларига ғалла ўримидан кейин мол учун яйлов ажратиб беришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Махалла раиси қўлимдан келмайди деб айтди.
Зарбдор тумани 1 – секторига ва 2 – секторига мурожаат қилдик лекин улардан хеч қандай ижобий жавоб ололмадик. Шундан кейин Жиззах вилояти 1 – секторига мурожаат қилдик лекин ундан хам ижобий жавоб келмади.Сиздан илтимосимиз юқоридаги масаламизни ижобий томонга хал қилиб беришингизни сўраймиз

Бир гурух оқсоқоллар номидан.
Download 14.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling