Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 ноябрдаги “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” пф-5875-сонли Фармонига мувофиқ кириб келаётган янги йил байрами


Download 29 Kb.
Sana03.12.2022
Hajmi29 Kb.
#958389
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 ноябрдаги
chekli 1, sarvinoz, reading-comprehension-for-beginner-and-elementary--reading-comprehension-exercises 58975, 1-lab mashgulot, Tema Na\'sil ha\'-WPS Office, mustaqil ish adabiyotshunoslik, Taqdimot, Геол.Лаб.кк.3, 7 Тербелис 7, spatial-test-documentation, Kompleks oʻzgaruvchining funksiyasi, лекция 2, Шахсий иш режа 2015, Buxoro Davlat Universiteti Maktabgacha vaBoshlang, BARAKAYEV SHAXZOD MEK-68

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 ноябрдаги “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ПФ-5875-сонли Фармонига мувофиқ кириб келаётган янги йил байрами арафасида кетма-кет 3 кун дам олинади.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
31 декабрь – сешанба (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ПФ-5574-сонли Фармонига мувофиқ кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади);
1 январь – чоршанба (Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра ишланмайдиган кун ҳисобланади);
2 январь – пайшанба (2020 йил 4 январ - шанба ҳисобидан кўчирилган дам олиш куни).
Жорий йилнинг 28 декабр (шанба) ҳамда келаси йилнинг 4 январ (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
1 январь – чоршанба (Янги йил байрами – қонунга мувофиқ ишланмайдиган кун);
2 январь – пайшанба (Фармонга мувофиқ қўшимча дам олиш куни деб белгиланган).
Ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун жорий йилнинг 30 ва 31 декабрь кунлари расман иш куни бўлади.
Бюджет ташкилотларида ишловчилар учун белгиланган қўшимча дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини бир иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
Шунингдек, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш куни қўшилади.
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling