Ўзбекистон республикаси президентининг фармони


Download 9.37 Kb.
Sana26.10.2023
Hajmi9.37 Kb.
#1725224
Bog'liq
Фармон- ўлим жазосини бекоркилиш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
01.08.2005 й.
N ПФ-3641

Іужжатнинг рус тилидаги


матнига єаранг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ЎЛИМ ЖАЗОСИНИ БЕКОР ЄИЛИШ ТЎЈРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси суд-іуєує тизимини ислоі єилишнинг энг муіим вазифаси жиноят, жиноят-процессуал єонун іужжатлари, жиноий жазо тизимини изчиллик билан босєичма-босєич либераллаштириш іисобланади.


Сўнгги йилларда єабул єилинган "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига іамда Маъмурий жавобгарлик тўјрисидаги Кодексига ўзгартишлар ва єўшимчалар киритиш іаєида"ги Ўзбекистон Республикаси Єонунига, судлар тўјрисидаги, прокуратура тўјрисидаги єонунларга, бошєа бир єанча єонун іужжатларига мувофиє жиноятларнинг таснифланиши ўзгартирилди, ўта ојир жиноятлар жумласига киритилган жиноятлар рўйхати камайтирилди, содир этилган жиноятлар учун озодликдан маірум єилиш билан бојлиє бўлмаган муєобил жазо турлари, ярашув институти жорий этилди. Жиноий жазолар тизимини либераллаштиришга єаратилган бошєа бир єанча дастурий чора-тадбирлар єабул єилинди.
Жиноятга оид сиёсатда, іуєуєни єўллаш амалиётидаги туб ўзгаришлар мамлакатда ижтимоий-сиёсий, криминоген вазиятга ижобий таъсир кўрсатмоєда.
Ўлим жазосини єўллаш соіасининг босєичма-босєич камайиб бораётганлиги Ўзбекистон Республикасида суд-іуєує тизимини, жиноий жазоларни либераллаштириш борасида амалга оширилаётган жараёнларнинг муіим йўналиши бўлди. Мамлакат мустаєилликка эришган пайтда жиноят тўјрисидаги єонун іужжатлари ўлим жазосини назарда тутувчи 30 дан ортиє моддалардан иборат эди. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги Жиноят кодексида бундай моддалар сони 13, 1998 йилда - 8, 2001 йилда эса 4 тагача камайтирилди. Іозирги ваєтда, 2003 йилда жиноят єонунчилигини либераллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, фаєат икки турдаги жиноят - жавобгарликни ојирлаштирадиган іолатларда єасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилади.
Жиноят тўјрисидаги єонун іужжатларида ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятлар сони жиноий жазога тортиладиган єилмишлар умумий сонининг бир фоизидан камројини ташкил этади. Содир этилган жиноятнинг ојирлигидан єатъи назар єонун іужжатларида вояга етмаганларга, хотин-єизларга ва 60 ёшдан ошган шахсларга нисбатан ушбу турдаги жазони єўллаш таєиєланган.
Давлатимизнинг жиноятга оид сиёсати ўлим жазосини єўллашга нисбатан жаіон тенденцияларига тўла мос келади іамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида эълон єилинган инсонпарварлик ва одиллик тамойилларини изчил ифода этади.
Айни ваєтда, мамлакатда амалга оширилаётган жамият ва давлат іаётини демократик жиіатдан янада янгилаш, мамлакатни модернизация єилиш борасидаги ислоіотларнинг моіияти ва мазмуни, суд-іуєує тизимини либераллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижалари жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор єилинишини іамда уни умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этиш жазоси билан алмаштирилиши зарурлигини таєозо этмоєда.
Шу билан бирга, ушбу муіим соіадаги ислоіотлар, ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ва инсонпарварлик руіида олиб борилишини іамда инсонлар онгида демократик єадриятлар тобора мустаікамланишини инобатга олган іолда изчиллик билан амалга ошириб борилиши лозим.
Ўлим жазосининг бекор єилиниши аіоли орасида кенг тушунтириш ишлари олиб боришни, биринчи навбатда, мамлакатимизнинг іуєуєий демократик давлат ва фуєаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги изчил харакатларини асослаб беришни, жиноий жазони янада либераллаштириш, шу жумладан ўлим жазосини бекор єилиш заруриатининт англаб етилишини кишилар онгида мустаікамлашни таєозо этади.
Ўлим жазоси умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этиш билан алмаштирилган шахсларни саєлаш учун мажмуа ва иншоотлар єуриш, зарур шарт-шароитларни яратиш, ана шу муассасаларда ишлаш учун ходимларни тайёрлаш оилан бојлиє бир єатор ташкилий-тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш лозим.
Жиноят, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия єонун іужжатларини пухта ишлаб чиєиш іамда ўзгартиш ва єўшимчалар киритиш ушбу соіадаги халєаро-іуєуєий іужжатларни, ўлим жазосини бекор єилган ва ўлим жазоси ўрнига умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этиш жазосига іукм єилинган шахсларнинг жазолари ижро этилишини ташкил єилиш тажрибасига эга бўлган хорижий мамлакатларнинг тегишли єонун іужжатларини чуєур ўрганиб чиєишни іисобга олган іолда амалга оширилиши муіим вазифа іисобланади.
Инсоннинг яшаш іуєуєини эълон єилувчи ва мустаікамловчи халєаро іуєуєнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси єоидаларидан келиб чиєєан іолда, шунингдек жиноий жазоларни янада либераллаштириш борасида аниє чора-тадбирларни амалга ошириш маєсадида:

1. Ўзбекистон Республикасида 2008 йилнинг 1 январидан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор єилинсин ва унинг ўрнига умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этиш жазоси жорий этилсин.


Єуйидагилар белгилансин:
умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этиш жазоси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича Єораєалпојистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаіар судлари, Ўзбекистон Республикаси Іарбий суди томонидан тайинланиши мумкин;
жиноят содир этганлик учун умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этишга іукм єилинган шахслар жазони махсус тартибли жазо ижро этиладиган ихтисослаштирилган муассасаларда ўтайдилар.

2. Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати 2006 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига ўлим жазосини жиноий жазолар тизимидан чиєариб ташлаш іамда уни умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этиш билан алмаштиришга алоєадор ўзгартиш ва єўшимчалар киритиш тўјрисида таклифлар тайёрласинлар, бунда єуйидагиларни назарда тутсинлар:


іозирги ваєтда ўлим жазоси тайинлашга йўл єўядиган жиноятлар содир этган шахслар учун озодликдан маірум этишнинг аниє муддатларини белгилаш ва асослаш;
бундай жиноятлар учун жазо тайинлаш, озодликдан махрум этиш муддатларини іисоблаш тартиби, шунингдек ўлим жазоси ўрнига жорий этиладиган жазоларни ижро этиш тартиби ва шартлари.

3. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маікамаси икки ой муддатда умрбод ёки узоє муддатга озодликдан маірум этишга іукм єилинган маікумларни саєлаш учун зарур ихтисослаштирилган муассасалар иншоотлари мажмуасини єуриш ва фойдаланишга тайёрлаш чоралари, шунингдек ушбу муассасаларни молиялаштириш тартиби, уларда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш тўјрисида єарор єабул єилсин.


4. Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда ўлим жазосини бекор єилиш масаласи бўйича аіоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этишга єаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиєсин ва амалга оширсин.


5. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси муіокамасига киритилсин.


6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат єилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаіатчиси Т.А. Худайбергенов зиммаларига юклатилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 223-модда.
Download 9.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling